UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14Лига 1. "Лион" ва "Нант" рақибларини йирик ҳисобда таслим этишди (+турнир жадвали)  0 22:00Olamsport: Заррух Адашев муносабат билдирди, UFC яна олтита жангчига "эшик"ни кўрсатди ва бошқа хабарлар  0 21:50Зидан: “Азар ўша ҳаракати учун кечирим сўраб бўлган, бу энди ўтмишда қолди”  2 21:36"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди  11 21:30АПЛ. “Ман Сити” – “Челси” (матнли трансляция)  52 21:25Мюллер ва Алаба Бундеслига рекордини ўрнатишди  1 21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   161 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  8 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  12 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  15 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  3 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  3

Coca Cola Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Фақатгина "Турон" - АГМК баҳси олмалиқликларнинг халқаро майдондаги иштироклари сабаб 10 майга кўчирилди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди (ўтказилган 6 ўйин асносида). Демак, кутиб олинг 5-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Қўқон-1912" жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда қўқонликлар киритган (ёки киритмаган) биринчи гол ўз йўлига, лекин жамоа дарвозабони Музаффар Абдуллаев 3 марта чиройли сейв ижро этди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини таминлай олди.


"Локомотив" клуби Термизда "Сурхон" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида ғалаба билан уйга қайтди. Ўйинда ягона бўлган голга "темирйўлчилар" ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ассистентлик қилди (Диёр Туропов гол). Муҳаммадиев жамоаси таркибида энг фаоллардан бири бўлди.

"Қўқон-1912" жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс давомида марказий ҳимоячи Иван Йосович қатор эпизодларда ишончли ўйин кўрсатди.

"Металлург" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида таслим қилди. Беллашувда ҳисобни бекободликлар чап қанот ҳимоячиси Станислав Андреев киритди.


Бекободда ўтган учрашувда мезбонлар сафида Саламат Қутибоев ҳам фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Қутибоев 71-дақиқада Аброр Тошқўзиевнинг голига ассистентлик ҳам қилди.

"Насаф" жамоаси Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди. Баҳсда меҳмонлар сафида Марко Станоевич иккита тўп киритди ва ғалабани таминлади.

"Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна" билан кураш олиб борди ва 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. "Қалдирғочлар" сафида Нурилло Тўхтасинов 42-дақиқада ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклаган эди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумдаги зарбаларини яна такрорлай бошлагани кўпчиликни ҳурсанд қилган бўлса ажаб эмас.


Жорий мавсум ҳали мағлуб бўлмаган жамоалардан бири бўлиб турган "Сўғдиёна" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди. 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган қарама-қаршиликда жиззахлийлар сардори Жасур Ҳасанов рақиб ҳимоячиларини анча тер тўкишга мажбур қилди ва ўз ҳисобига битта голи пас (Норхоновнинг голига) ҳам ёздириб қўйди.

"Навбаҳор" жамоаси ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Наманганликлар таркибида жавоб тўпини Ислом Исоқжонов киритди. Гол бўлган эпизодда Исоқжонов Санжар Қувватовнинг оёқлари орасидаги битта тўп сиғадиган жойни топа олди.


Наманганда ўтган беллашувда "Пахтакор" сафида сербиялик Драган Черан дубль қилди ва жамоаси ғалабасини таминлади. Шу куни футболчи марказий ҳужумда ҳаракат қилди. Черан "шерлар"нинг асосий етакчиси ролида аъло даражада бажариб келмоқда.

Жорий мавсум ҳали мағлуб бўлмаган жамоалардан бири бўлиб турган "Сўғдиёна" Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Голларга бой ўтган учрашув (2:2)да ҳисобни 17-дақиқада жиззахликлар ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов очганди. Бош билан ажойиб ҳаракат қиладиган ва ҳаводаги курашларда катта устунлик қиладиган Норхонов кетма-кет иккинчи тур рамзийдан жой олмоқда.


Суперлига

5-тур рамзий терма жамоаси (3-5-2)

Музаффар Абдуллаев ("Қўқон-1912")

Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив"), Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Станислав Андреев ("Металлург")

Саламат Қутибоев ("Металлург"), Марко Станоевич (Насаф), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), Жасур Ҳасанов ("Сўғдиёна"), Ислом Исоқжонов ("Навбаҳор")

Драган Черан ("Пахтакор"), Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна")


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар рўйхати >>>>> Суперлига

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+15   
12 апр 14:11:50
Bayern №1
NAVBAXORNI JAZOLASH KERAK, CHEMPIONATGA MOS EMAS, OʻZIYAM MUXLISLARIYAM
+10   
12 апр 14:00:49
ADBLOCKER
Судьяларниям қўшмапсиларда, улар зўр натижа кўрсатишдику) Наманган ва Муборакда
+8   
12 апр 14:03:02
Fans shop bayern
Navbahor futbolni hor qilding
+7   
12 апр 14:30:24
Okilhon Akramov
jonny5505 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ома Навбахор мухлислари ззз килдилар еглориб булдида хотинларга ухшаб майда чайнаб эркак булилар
Mujik gap boldi lekin
+6   
12 апр 13:59:14
Abduraxmonov
Бош хакам ким булди навбахор-пахтакорди бошкарган ЛГБТ азосими булдими
+5   
12 апр 14:30:35
А.А
jonny5505 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ома Навбахор мухлислари ззз килдилар еглориб булдида хотинларга ухшаб майда чайнаб эркак булилар
Роса сени исминг хам эркакларни исмига ухшар эканда Жонни.
+4   
12 апр 15:52:57
Baxriddin Murodov
Paxtakor chempion hakamlar bilan
+3   
12 апр 14:26:28
А.А
Bayern №1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
NAVBAXORNI JAZOLASH KERAK, CHEMPIONATGA MOS EMAS, OʻZIYAM MUXLISLARIYAM
Тфу сенга
+1   
13 апр 00:42:55
Azamjon Ubaydullayev
Bayern №1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
NAVBAXORNI JAZOLASH KERAK, CHEMPIONATGA MOS EMAS, OʻZIYAM MUXLISLARIYAM
Башарезга тупирворардигу хамма караб турибдида
+1   
12 апр 18:16:45
L10 messi
Tur murabbiysi piter hyustira,tur hakami òsha,tur jurnalisti paqirjon ròziyev,tur muxlislari ch.a dagi antinavbaxor muxlislari.....
+1   
12 апр 14:56:37
Uzb pfl nav
Bayern №1 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
NAVBAXORNI JAZOLASH KERAK, CHEMPIONATGA MOS EMAS, OʻZIYAM MUXLISLARIYAM
shu gapingaa navbahorni va muhlislarini va vodiliklarni hasib ebsan
   
13 апр 06:50:32
Mega gaz oil
Fans shop bayern фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Navbahor futbolni hor qilding
Футбол бўлса хор бўладида, Навбахор ўша харом футбол га қарши реакцияси билдирияпти. Буни мухлиси йўқ, жамоалар тушунмайди. Пахтакор қандай етакчи бўлиб юрганини, қандай чемпион бўлаётганини, Осиёда нима учун қўлини бурнига тиқиб келаётганини, Терма жамоа эшакни орқа оёғи бўлиб юрганига фаросати етмаслик учун ё одам КЎР бўлиши ёки одам ЎЛИК бўлиши керак
   
12 апр 19:45:20
DJASU_R
Haliyam bitta temani chaynavoslarmi Xotinlarga o'xshab. :)))
   
12 апр 16:36:57
+998999104643
Salamat qutiboyev orniga Ayibxon Nomonov yaxshidi
-1   
12 апр 16:22:46
2503
ADBLOCKER фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Судьяларниям қўшмапсиларда, улар зўр натижа кўрсатишдику) Наманган ва Муборакда
ҳақиқатдан шу турда асосий қаҳрамон судиялар булишди лекин, муборакда ва наманганда утган уйинларини бошқарган судияларни фамилияларини зархал харфлар бн тарих саҳифаларига ёзиб қуйишси, унитилмас сиймолар деб сарлавҳа ҳам қуйиб қуйишсин...)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика