UZ

Сўнгги янгиликлар

23:37Ҳаким Фузайлов: "Тимур Ҳакимов исталган пайтда ўйинни кучайтира олади"  0 23:31ПСЖ Месси билан музокараларни бошлашга тайёр   8 23:12Расман: Лионель Месси "Барселона"дан кетди   81 22:50"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани  2 22:31Месси "Барселона" билан янги шартнома имзоламайди (Marca)  48 22:12"Ливерпуль" Шакирига нарх белгилади  0 21:53Умтитининг агентлари "Барселона" вакиллари билан кўришади  14 21:34Манба: Грилиш "Манчестер Сити" билан шартнома тузди  5 21:16Хитой. Достон Турсунов жамоаасида ғалаба, Одил Аҳмедов клубида мағлубият  3 20:52"Реал Сосьедад" Кубони ижарага олишга яқин  1 20:30"Интер" Лукакуга яна икки ўринбосар топиб қўйди  7 20:11"Тоттенхэм" устози Кейн билан боғлиқ ҳолат ҳақида нималар деди?  1 19:55"Монако" нидерландиялик форвардни сотиб олди  0 19:52Olamsport: Олимпиададаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш, эркин курашчимиз бронза учун курашади  0 19:30Про лига. "Динамо" Ғузорда ғалаба қозонди ва биринчи ўринга чиқиб олди  10

Coca-Cola Суперлига. 13-тур учрашувлари 30 июль санасидан бошлаб давом эттирилади Янгиликлар

Coca-Cola Суперлига. 13-тур учрашувлари 30 июль санасидан бошлаб давом эттирилади

Coca-Cola Суперлига мусобақасининг 13-тур ва II давра ўйинлари саналари ишлаб чиқилди.

Бунда ЎзПФЛ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши учрашувлари натижасидан келиб чиқиб иш кўрганини қайд этиш лозим. Боиси, бунгача ЎзПФЛ ишлаб чиққан режа терма манфаатлари йўлида ўзгартирилди ва жамоа режадагидан 10 кун олдинроқ йиғилди. Оқибатда Суперлиганинг 13-тур учрашувлари ҳамда Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг 1/8 финал босқичини июль ойигача ўтказиб олиш имконияти йўққа чиқди.

Маълумки, июль ойида футбол клублари ёзги танаффусга чиқади. Қолаверса, айни чилла вақтида футбол учрашувларини ташкил этиш спортчилар саломатлигига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ стадионлар прожекторларини талаб даражасига келтириш ва шу йўл орқали учрашувларни кечки салқинда ўтказиш юзасидан қатор ишларни амалга оширмоқда.

Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашидаги иштирокини давом эттирмайдиган бўлди. Шунингдек, ЎФА сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида мавжуд бўлган ФИФА кунлари учун ўз режасини тақдим этиб улгурмади. ОФК кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Насаф” иштирокидаги эҳтимолий учрашувларнинг саналари аниқ бўлса-да, ўйинларнинг қайси мамлакатда ўтиши масаласи тўлиқ очиқланмаган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ навбатдаги ишчи режани тақдим этади.

Суперлига клублари 4 июль куни якунига етадиган 12-тур учрашуви ва 9 июль куни 8-турдан ўрин олган “Насаф” – “Машъал” қодирилган баҳсидан сўнг танаффусга чиқади. Кубокни ҳам қўшиб ҳисобласа, ўтган вақт давомида клублар ўтган йилгидан фарқли ўлароқ танаффусга қадар 15 та учрашув ўтказишга улгурди. Танаффус 30 июль санасига қадар давом этади ва шу санадан эътиборан клублар 13-турда старт олади. II давра учрашувлари бунга уланиб кетади.

Қуйидаги ҳавола орқали сиз II давра режаси билан танишиб олиш имкониятига эгасиз. Бунда ўйинлар саналари ишчи режага киритилган ва ФИФА кунлари инобатга олинган, ҳатто учрашувлар саналари ҳам аниқ бўлиб улгурган. Бироқ ЎФА ФИФА кунлари борасидаги режалари ва ОФК клубларнинг иккинчи рақамли қитъа мусобақасидаги режаларига тўла ойдинлик киритмагунича, биз фақатгина август ойидаги учрашувлар санасини тўлиқ эълон қиламиз.

Маълумот учун, бизда ёзги трансфер ойнаси 5 июль куни очилади ва 31 июль санасига қадар давом этади. Пандемия билан боғлиқ ҳолат ёки ЎзПФЛга алоқаси бўлмаган бошқа сабаблар билан учрашувлар саналарига ўзгартириш киритилиши мумкин.

13-тур
30 июль, жума

ЛОКОМОТИВ – НАСАФ
МАШЪАЛ – СУРХОН
31 июль, шанба
АНДИЖОН – ТУРОН
БУНЁДКОР – ПАХТАКОР
СЎҒДИЁНА – АГМК
1 август, якшанба
ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР
МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

14-тур
6 август, жума

ПАХТАКОР — НАСАФ
МАШЪАЛ — БУНЁДКОР
7 август, шанба
ЛОКОМОТИВ — АГМК
МЕТАЛЛУРГ — СУРХОН
АНДИЖОН — ҚИЗИЛҚУМ
8 август, якшанба
СЎҒДИЁНА — НАВБАҲОР
ҚЎҚОН-1912 — ТУРОН

15-тур
13 август, жума

МАШЪАЛ — ПАХТАКОР
СУРХОН — АНДИЖОН
14 август, шанба
ТУРОН — СЎҒДИЁНА
БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ
ҚИЗИЛҚУМ — ҚЎҚОН-1912
15 август, якшанба
АГМК — НАСАФ
НАВБАҲОР — ЛОКОМОТИВ

Ўзбекистон кубоги
1/8 финал
18 август, чоршанба

СУРХОН — МАШЪАЛ
ШЎРТАН — ҚИЗИЛҚУМ
ДИНАМО — ОЛИМПИК
19 август, пайшанба
НАСАФ — МЕТАЛЛУРГ
ПАХТАКОР — ТУРОН
АГМК — НЕФТЧИ
20 август, жума
БУНЁДКОР — НАВБАҲОР
СЎҒДИЁНА — ЛОКОМОТИВ

16-тур
25 август, чоршанба

ҚЎҚОН-1912 — СУРХОН
СЎҒДИЁНА — ҚИЗИЛҚУМ
МЕТАЛЛУРГ — МАШЪАЛ
26 август, пайшанба
АНДИЖОН — БУНЁДКОР
ПАХТАКОР — АГМК
27 август, жума
ЛОКОМОТИВ — ТУРОН
29 август, якшанба
НАСАФ — НАВБАҲОР.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
23 июн 15:11:21
Riko Man Utd
MTJ ni deb rosa ozgartirishdi natija esa doimgidek rasvo. APL ga oxshab aniq tiniq qilib taqvim tuzinglar. Baribir MTJ dan foyda yoq klublar bundan ziyon koradi doim
   
23 июн 19:58:33
Бахтийор Ашуров
Riko Man Utd фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
MTJ ni deb rosa ozgartirishdi natija esa doimgidek rasvo. APL ga oxshab aniq tiniq qilib taqvim tuzinglar. Baribir MTJ dan foyda yoq klublar bundan ziyon koradi doim
АПЛ билан солиштирманг.Европада таҳминан 50 давлат бўлса Ж/Ч учун йўланмалар сони 11,5та. Бизда ҳам,таҳминан шунча.Чипта эса,Осиёда бор йўғи 4,5та.Шуниг учун ҳам,босқичлар ва ўйинлар сони кўп.Унинг устига осиёда кўпгина давлатлар иқдисодиёти ҳаминқадар.Шу боиз тўсатдан қайсидир Т/Ж мусобақани тарк этиши одатий ҳол.Мана яқинда КХДР саралашни тарак этиши мусобақага тавқимга қанчалик тасирини қилганини ўзингиз кўрдингиз.
   
23 июн 17:32:39
Abdulatif Artiqov
Bravo! PFL oldingi yillardan ko'ra ancha tartibli va qat'iy ishlayapti.
   
23 июн 16:36:19
footballfanat123
M. Yu. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
uzfutbol POXXUY
sizga px. lekin bu yerga kirib komentlarni qoldirayabsiz) juda ham kulguli) demak sizga px emas)
   
23 июн 16:27:02
M. Yu.
uzfutbol POXXUY
   
23 июн 16:10:16
Азик Asian
Терма жамоанику бир бало килиб расвосини чикариб олдинглар энди кола лигаларинг бн халк конини бюджет пулини зулукдай суриб нима киберардинглар.Бу дангаса коринбойларни хаммасини ёз чилласида далага хайдаш керак зора шунда бир оз акли кириб халк хаккидан куркса.Эплай олмаяпсанларми мард булиб бушат урнингни алмаштириб булмайдиган "дохийни" узи йук сан нафс бандалари булмасанг бошкалар бор.
-2   
23 июн 16:04:36
Sardor Real Zafarobod
6 oyda atigi 15 ta o'yin Juda kulguli biz shu kungacha stadionda ko'cha bollari bilan 50 tadan oshdi o'yinimiz
-2   
23 июн 15:18:21
ДОКТОР ФЕДЯ
минусчиларни отасига рахмат
-4   
23 июн 14:54:18
ДОКТОР ФЕДЯ
Чарчадизлар мириқиб фудбол кўринглар бирор оролда дам олинглар тўплаган ҳалол пулларизни совуринглар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика