UZ

Сўнгги янгиликлар

16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  2 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  8 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  8

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси

9-11 март кунлари Coca Cola Суперлигада 1-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 1-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Сўғдиёна" клуби ўз тарихида илк бор Наманганда ғалабага эришишида дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. У бир неча вазиятларда жамоасини голлардан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда Маҳмудҳожиев ва Азим Аҳмедовнинг зарбаларидан кейин ажойиб сейвларни амалга оширган Абдуллаев рамзий терма жамоамиздан ўрин олди.




Ўнг қанот ҳимоясига "Машъал" вакили Зафарбек Акрамовни қўйдик. Гарчи жамоаси мағлуб бўлган бўлса ҳам Акрамов шу куни анча яхши ҳаракат қилди. Бир неча бор ўз қанотидан рейдлар уюштирди ва рақиб ҳимоячиларига бош оғриқ бўлишга уринди. 1999 йилда туғилган ҳимоячи Суперлигада янада яхши ўйнашига умид қиламиз.

Чап қанотга "Пахтакор" вакили Фарруҳ Сайфиевни танладик. Қаршида кечган баҳсни чап қанотда бошлаган Сайфиев ўйинни ўнг қанотда якунлади. Айнан у ўнг қанотга ўтгач "аждарлар"нинг ҳужумлари деярли кузатилмади. Шундай экан иродали ғалабада Сайфиевнинг ҳам каттагина ҳиссаси бор.

Марказий ҳимояда "Сўғдиёна" вакили Сардор Қулматов ва "Сурхон" ҳимоячиси Жасур Ёқубов ўрин олди. Қулматов Наманганда "Навбаҳор"га қарши баҳсда ишончли ўйин намойиш этди ва жамоаси гол ўтказмаслигини таъминлади. Термизликлар сафида Ёқубов эса "Металлург"га қарши яхши ҳаракат қилди. Баҳс сўнггида айнан у бурчак тўпидан кейин рақиб дарвозасига гол уриб "Сурхон"га ўта муҳим ғалабани келтирди.



"Пахтакор" вакили Сардор Собирхўжаев "Насаф" билан баҳс тақдирини ўзгартириб юборди. Дастлаб айнан у йиқитилганидан сўнг пенальти белгиланди, сўнгра айнан Собирхўжаевнинг тўп узатишидан кейин ИброҳимҲалил Йўлдошев ҳал қилувчи голни урди.

АГМК легионери Йован Жокич "Локомотив" билан учрашувда фаол ҳаракат қилди. Рақиб жамоасининг ҳужумларини ярим йўлда тўхатишда Жокичнинг хизмати катта бўлди. Биринчи голда иштирок этган ярим ҳимоячи, Александр Касьяннинг голига ҳаммуаллифлик қилди.

АГМКнинг яна бир легионери Элвин Фортес учун мавсум ажойиб бошланди. "Локомотив" билан баҳс аввалида футболчи Ўзбекистондаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўйин давомида Фортес анча фаол бўлди.



"Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров "Пахтакор"га қарши ўйиннинг энг фаол ўйинчиси бўлди. Рақибларни бир неча бор ажойиб тарзда алдаб ўтди ва шерикларини қулай вазиятга чиқарди.

Ҳужум чизиғидан АГМК легионери Александр Касьян ўрин олди. "Локомотив"га қарши баҳсда Олмалиқ клубида дебют қилган россиялик ҳужумчи анча фаол ҳаракат қилди ва жамоасига ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Ниҳоят рамзий терма жамоанинг сўнгги вакили "Қўқон-1912" ҳужумчиси Мўмин Мелиев бўлди. Яйпанда Суперлига дебютанти "Турон" меҳмони бўлган қўқонликлар ғалаба билан ортга қайтишди. "Қўқон-1912"нинг биринчи голига айнан Мелиев муаллифлик қилди. Унинг голи жуда ҳам чиройли чиққанини ҳам таъкидлаш лозим.



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика