UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  208 20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Чилонзордаги "Локомотив kids" фаолиятидан репортаж Янгиликлар

Чилонзордаги "Локомотив kids" фаолиятидан репортаж

Теглар :  Локомотив kids
Ўз олдига ҳар жабҳада ўрнак бўлиш мақсадини қўядиган "Локомотив" профессионал футбол клуби болалар футболига алоҳида аҳамият бериб келмоқда.

Шу йилнинг апрел ойида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида "Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабига қарашли "Локомотив kids" филиали ташкил қилиниб, бугунги кунда мазкур филиалда 60 нафарга яқин ёшлар "миллионлар ўйини" билан шуғулланиб келмоқда.

Сунъий қопламали майдон ўлчами 50х50 бўлиб, болакайларнинг шуғулланиши ҳамда футбол ўйнашлари учун мос майдон ҳисобланади. Айни пайт "Локомотив kids"да футболчилар ўз ёш тоифасига кўра, тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда машғулот олиб боряпти: 5-6, 7-8, 9-10 ва 11-12 ёшлилар. Умуман олганда "Локомотив kids" филиалига 5 ёшдан 14 ёшгача болаларни қабул қилиш кўзда тутилган. 

Машғулотлар ҳафтасига уч марта олиб борилади, бундан ташқари ҳар якшанба ўйинлар ташкил этилади. Ҳозирги кунда Акмал Элмуродов, Фаррух Шомуродов, Амир Саъдуллаев каби мураббийлар қўл остида болажонлар футбол сир асрорларини ўрганмоқда. 

"Ўзим ҳам "Локомотив"да тўп тепганим учун бу клубга бефарқ эмасман. Аввалига футболчи сифатида фаолият олиб бордим, ҳозир эса "Локомотив" футзал жамоасида ўйнаб келяпман. Яхши ниятлар билан қаровсиз ётган ерни олиб, майдон қурдик ва секин-аста футболга қизиқувчи болаларни жалб қила бошладик. "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов маслаҳати билан "Локомотив" футбол мактаби филиалини ташкил этдик ва "Локомотив kids" деб ном бердик. Бизга яқиндан ёрдам бериб келаётган Тўлабек Абраровичга катта раҳмат, насиб қилса "Локомотив kids"дан келажакда "Локомотив" учун ўйнайдиган зўр футболчилар етишиб чиқади", - дейди филиал раҳбари Бобур Эргашев. 

Маълумот учун, "Локомотив kids" Чилонзор тумани 18-мавзеда (Ориентир - "Парламент" кафеси) жойлашган бўлиб, фарзандини футболга бермоқчи ота-оналар филиал раҳбари Бобур Эргашевга мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун: +998909020801

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика