"Челси"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум
25 янв 15:45
Янгиликлар


"Челси"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум
"Челси"нинг янги бош мураббийи Томас Тухель бўлади.
Олдинроқ хабар берилганидек, Лондон клуби тез орада Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқаради.
Ўтган йилнинг декабрида ПСЖдан кетган Тухелни жамоага таклиф қилишга "кўклар" хўжайини Роман Абрамович қизиқиш билдирмоқда.
"Челси" кеча Англия Кубоги 4-босқич доирасида "Лутон"ни мағлубиятга учратди ва 1/8 финалга йўл олди.
Лондонликлар АПЛ доирасидаги сўнгги бешта ўйиннинг биттасида ғалаба қозонди ва 19 турдан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда жадвалда 9-ўринда бормоқда.
Лэмпард тез орада истеъфога чиқарилади
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Lekin imkon bersa bo'lar edi Afsona eng zo'ri.