"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди
06 фев 15:58
Янгиликлар
"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди
"Челси" "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда "Sport Witness" хабар бермоқда.
Бироқ аргентиналик футболчига даъвогарлар фақат "Челси" эмас. Уни қўлга киритишга "Арсенал", ПСЖ ва "Барселона" ҳам қизиқмоқда.
Барча клублар мавсум якунланганидан сўнг Хулиан билан битим имзолаш вариантни кўриб чиқмоқда. Футболчининг ўзи эса "Барселона"га ўтишни афзал кўради, аммо каталонияликлар молиявий жиҳатдан бу трансферни кўтара оладими-йўқми, ҳозирча номаълум.
Яқинда футболчининг агенти Англияда бўлди. ОАВ тахминига кўра, у Лондон клублари вакиллари билан музокаралар ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар