UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қизилқум"  2 12:08"Барселона" президенти: "Месси яна 2-3 йил ҳозирги даражасида ўйнай олади"  2 11:59Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:47А серия. "Наполи" - "Милан" учрашувидан 10та сурат  0 11:33"Бавария" "Тоттенхэм" футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:14Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи  0 11:11Омар Моманидан янги карикатура: Лэмпард ҳимояни кучайтириши керак, балки...  1 11:01“Навбаҳор” футболчиларида коронавирус аниқланмади  12 10:4414 йилдан сўнг Ла Лигага қайтган "Кадис" "Реал" собиқ футболчисини трансфер қилди  3 10:38Осиё Кубоги бўлиб ўтадиган 6та стадионда таъмирлаш бошланди  5 10:21"Интер" ва "Рома" аргентиналик футболчига қизиқмоқда  1 10:12Olamsport: Камару Усман Хабиб Нурмагомедовга етиб олди, жангдан сўнг Роузнинг бежалган юзи ва бошқа хабарлар  0 09:59Жавоҳир Очиловни табриклаймиз  0 09:55“Ливерпуль” Ловренни текинга қўйиб юбормайди   0 09:46"Турон" профессионал футбол клуби ҳақида "Фарғона" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган махсус кўрсатув   3

"Championat.asia" хабари тасдиқланди: "Андижон" бош мураббийи ўзгаргани расман маълум Янгиликлар

"Championat.asia" хабари тасдиқланди: "Андижон" бош мураббийи ўзгаргани расман маълум

Куни кеча сайтимиз орқали "Андижон" жамоасида бош мураббий ўзгаргани ҳақида маълум қилгандик.

Бироқ ўша куни "Андижон" клуби матбуот хизмати бизга мурожаат қилиб, мазкур маълумот ҳақиқатдан йироқлиги ва Ильдар Сакаев ҳамон жамоа бош мураббийи сифатида "Пахтакор" билан бўлажак баҳсда "Андижон"ни тайёрлаётгани айтилганди.

Бугун эса сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ҳам ўзининг телеграмдаги каналида "Андижон"да "рул" алмашгани ва клуб матбуот хизмати якунда ноҳақ бўлиб чиқишини таъкидлаганди.

Айни пайтда Фарғонада ўтказилаётган "Андижон" - "Пахтакор" учрашувида номинал мезбон мақомидаги жамоани аввал сайтимизда чиққан хабарни тасдиқлаган ҳолда Жамшид Саидов бошқармоқда. Ўйин расмий протоколида ҳам "Андижон" жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов эканлиги қайд этилган.

Биздаги ишончли маълумотларга кўра, Ильдар Сакаев аввал таъкидлаганимиздек жамоада қолган ва спорт директори лавозимида ишламоқда.

Демак "Андижон"да жорий мавсумдаги учинчи истеъфо расман руй берди ва Сакаев ўрнини Жамшид Саидов эгаллади.

Breaking news. "Андижон" бош мураббийи Илдар Сакаев истеъфога чиқди 

"Андижон" матбуот хизмати: Сакаев лавозимини тарк этгани йўқ         

"Андижон"ни "Пахтакор"га қарши ўйинда ким бошқариб тушади? 

Live             "Андижон" - "Пахтакор" 0:0         

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг