UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Лутон"га 6 та гол урди, Ҳоланддан 5 та гол, Де Брйюнедан эса 4 ассист  4 00:48Зидан "Бавария"да ишлашга қизиқмоқда  3 00:31Каземиро "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 00:04Гюндоган Туркия клуби билан оғзаки келишувга эришди  2 23:29Жанубий Кореянинг янги мураббийи маълум бўлди  0 23:12ВАР энг кўп голини бекор қилган Ла Лига клублари маълум бўлди  6 22:55"Тракторсози" футболчилари Кирмоншоҳ шаҳрида ҳужумга учради  0 22:38Осиё кубоги-2023. Энг яхши гол ва ассист муаллифлари аниқланди  1 22:11"Манчестер Юнайтед" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  2 21:44"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)  11 21:27Ла Лигада аёл ҳакам камера билан тўқнашиб кетиши оқибатида жиддий жароҳат олди   4 21:01Драган Черан - "Навбаҳор" таклифи, нечта гол уриши ва ёшарган "Пахтакор" ҳақида   18 20:46Эрон Про лигаси. "Истиқлол" "Сепаҳон"ни енгди, Машарипов 77 дақиқа ўйнади  3 20:27Достон Ҳамдамов Суперлигада қайси жамоалар кучли учликдан жой олишини айтди  10 20:00U19 чемпионати янгича форматда ўтказилади  0

⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади Янгиликлар

⚡️Championat.asia 2023 йилги Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлади

Сайтимиз ходимлари якунига етган Coca Cola Суперлиганинг энг яхшиларини аниқлашди.

Энг яхши дарвозабон: Артём Потапов ("Сурхон")
Жорий мавсум "Сурхон" сафида Суперлигада дебют қилган россиялик дарвозабон футбол жамоатчилигида яхши таассурот қолдирди. Тажрибали кипер термизликлар таркибида 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 21та тўп олиб чиқди. 12та учрашувда дарвозасининг даҳлсизлигини сақлаб қолди. Йил сўнггида "Сурхон" Потапов билан бежизга шартномани узайтиргани йўқ.




Энг яхши ҳимоячи: Умар Эшмуродов ("Насаф")
"Насаф"нинг бир неча йиллик сардори, мудофаа чизиғининг қалқони Умар Эшмуродов сайтимиз томонидан "Энг яхши ҳимоячи", деб топилди. У жорий мавсумда ҳам барқарор ўйин кўрсатди ва клуб билан бирга терма жамоанинг ҳам асосий футболчисига айланди. Эшмуродов "Насаф" либосида 22та ўйинда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди.




Энг яхши ярим ҳимоячи: Остон Ўрунов ("Навбаҳор")
Остон Ўрунов учун том маънода бу йил энг яхши мавсум бўлди, дея оламиз. "Навбаҳор"нинг асосий фигурасига айланган ярим ҳимоячи Искандеров билан бирга яхши тандем бўла олди. Ўрунов Суперлигада 25та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол, 2та ассистни қайд этди. Остон нафақат Суперлигада балки ОЧЛ ва терма жамоада ҳам ўзини кўрсатди.




Энг яхши ҳужумчи: Рубин Хебай ("Андижон")
Суперлиганинг легионерлари орасида ҳақиқий кашфиёт Рубин Хебай бўлди. Мавсум бошида "Андижон"да пайдо бўлган албаниялик ҳужумчи 24та ўйинда 12та гол урди ва тўпурарлар пойгасида Черандан кейинги ўринни эгаллади. Бундан ташқари жамоадошларининг 3та голига ассистентлик ҳам қилди.




Тўпурар: Драган Черан ("Пахтакор")
Суперлиганинг "тутқич бермас" тўпурари Драган Черан бу йил ҳам "олтин бутса"ни ҳеч кимга беришни истамади. Черан 13та гол билан чемпионат тўпурари бўлди ва Ўзбекистонда кетма-кет беш йил бунга эришган илк футболчига айланди.




Энг яхши ёш футболчи: Асилбек Жумаев ("Сурхон")
"Сурхон" таркибида бу йил бир нечта ёш футболчилар порлаб чиқди. 2005 йилда туғилган Асилбек Жумаев ҳам шулар жумласидандир. Иқтидорли ёш футболчи мавсум аввалида "Сурхон"нинг U-21 жамоаси аъзоси эди. Жумаев Суперлигада 23та ўйинда қатнашди ва 2та гол, 2та ассист қайд этди.




Энг яхши мураббий: Виталий Левченко ("Нефтчи")
Совриндорлар сафига кира олмаган бўлсада, Виталий Левченко шакллантирган "Нефтчи" кўпчиликка манзур келди. Фарғона жамоаси бу йил чемпионлик йўлида рақибларига жиддий қаршилик туғдира олди. Амалдаги чемпион "Пахтакор"ни икки бор таслим қилинди. Клуб 8 йилдан сўнг кучли бешликка қайтди. Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" бу мавсум Суперлигада энг кам мағлуб бўлган жамоа бўлди. Ушбу мутахассис "Нефтчи" билан 26та ўйинда 11та ғалаба, 12та дуранг ва 3та мағлубият қайд этди.




Энг яхши футболчи: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Хожиакбар Алижонов ўз позициясида "Пахтакор"нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланиб бўлди. "Шерлар" таркибида у яққол ажралиб турди, ҳужумларни кескин олишида муҳим роль ўйнади. Алижонов Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди, 8та голга ҳаммуаллифлик қилди.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

+23   
07 дек 20:21:06
Vor Zakon
ОЧЛда телпакдек килиб чичиб куйган чемпион пахтани энг яхши жамоа деб элон килинглар.бечораларни сизлар мактамасанглар телеграм каналаридаям сайтлардаям ютеб каналаридаям хамма ахлатга кориб ташлаябди.сизлар пахтани мухлисларики хурматли САчилар жамоаларингни рухини кутариб куйингла
+21   
07 дек 20:29:59
А.А
СА барча номинацияда суюкли жамоангиз Пахтакор уйинчиларини куйиш кк эди.Куркманглар сизлардан хеч ким хафа булмайди.Чунки сизлар нохолис журналистларсиз.
+19   
07 дек 20:38:59
Alfagrand Admin
Alijonov Vuxaxaxaxa CA shu yerdayam Paxta qoyadi
+16   
07 дек 22:24:36
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Narzulla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап ОЧЛ ҳақидамас Пахтакор охирида чемпион бўлган Суперлига ҳақида кетмоқда.
Butun Xalq ko'rdi Paxtanglarni sudyalar yordamida qanday chempion bo'lganini hurmatsiz noholis Paxtachi adminlar!!!
+16   
07 дек 22:21:42
FC Nᴇғᴛᴄʜɪ 1962 ⭐
Paxta/asia dan navbatdagi PAXTA QO'YISH tfu saytingga!!!
+16   
07 дек 21:03:41
Sodiq
СА жуиналистлари Сизлархам но лойик журналистсизлар
+15   
07 дек 22:29:56
Ózga sayyoralik
Sodiq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СА жуиналистлари Сизлархам но лойик журналистсизлар
Ha endi Paxta,asia saytini boshliği Nodirxõja Paxtakorchi bõlganidan keyin hammasi Paxtani k**ini õpadi-da!)))
+15   
07 дек 20:32:09
А.А
Жамшид Искандаров Черан бн Алижоновингни чангида колдириб кетдику бу мавсум тупой СА мутахасислари
+13   
07 дек 20:04:26
Javohir Hayrulloh ????????
Cheranga nima bor??? Qanaqa tanlov bu?
Ma'no yoʻq.
+9   
07 дек 20:08:19
Привет
Энг яхши хакам Азиз Асимов !!!
+6   
07 дек 20:13:32
Odilbek77
Eng yaxshi murabbiy Shatskiy...)
+5   
08 дек 00:41:20
Viva Viva
Chichvoripsizlar aniqlashni xam. Oston o'runov eng zo'r futbolchi bo'ldi ? ! Qaysi ko'r tanladi eng yaxshi futbo'lchini ? Xojakbar bilan Ostonni solishtirchi kim kuchli o'ynadi ekan ? Murabbiy xam Qosimov qilishganingda o'zlaringga mos nominantlar bo'lar edi
+5   
07 дек 21:37:41
Оддий Мухлис.
Narzulla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап ОЧЛ ҳақидамас Пахтакор охирида чемпион бўлган Суперлига ҳақида кетмоқда.
Потаповни статистикаси уткирникидан яхшими?
+4   
08 дек 02:19:28
Бахтиёр
Лампа куйса канча чиройли булмасин уни ташлаб юборади одамзод. Хох у гузал шаклга эта булмасин, хох у куп мехнати синган булса хам. Журналист хам лампага ухшайди. Агар у холис ва аник далиллар б.н ишламас экан охири борадигон жойи лампа каби кераксиз б.б мусорга айланади. Бу САдагилани хаммасига тегишли! Ялоки булиш жонингизга тегмадими?!!!
Енг зур уйинчи кимлигини хозирги кунда жинни хам билади- у ОСТООООООООН!
+4   
07 дек 20:07:35
Привет
Энг яхши хакам Азиз Акимов!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика