UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  13 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди Янгиликлар

"Бухоро" клубининг номи ўзгарди

Бугун, 13 июль куни Бухоро вилояти ҳокими қарори билан "Бухоро" профессионал футбол клуби номи ўзгартирилди.

Клубнинг номи "Нурафшон" профессионал футбол клубига ўзгартирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоа бу "Нурафшон" номи билан ўз тарихидаги энг юқори натижалар ҳамда ёрқин ва чиройли футбол намойиш эта олган клуб мухлисларининг хурсандчиликларига сабаб бўлди десак муболаға бўлмайди. Зеро бу ўзгаришни "Нурафшон"нинг жонкуяр мухлислари анчадан бери кутишар эди. 

Шунингдек, кун давомида Бухоро марказий ўйингоҳида “Нурафшон” профессионал футбол клуби ташаббуси ва Бухоро футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда “Нурафшон” профессионал футбол клуби бош директори Фарруҳ Жамолович Хамраев, жамоанинг бош мураббийи Усмон Қудратович Тошев ҳамда вилоятда футбол бўйича мураббийлик фаолиятини  юритаётган мутахассислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Учрашувдан асосий мақсад Бухоро футбол мактабини қайта тиклаш, замонавий методикаларга асосланган малака оширувчи машғулотларни кучайтириш, “Нурафшон” ПФКнинг футболчиларига муносиб ўринбосарларни тарбиялаш, шунинг билан бир қаторда клуб қошида 14-16-18 ёшдаги ёшлар жамоаларини шакллантириш борасида таклифлар муҳокама қилинди. 

Учрашувда яқиндагина “Нурафшон” ПФК бош мураббийи этиб тайинланган Усмон Қудратович Тошев сўзга чиқиб эндиликда мураббийлар бирлашиб, биргаликда Бухоро футболининг равнақини ошириш кераклигини, ўз ишига фидойи бўлган мураббийларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор берилиши режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди. 

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Йиғилишдан сўнг иштирокчиларидан бири, ёшлар  мураббийси Сулаймон Рахматовни сўзга тортганимизда у:

"Ушбу учрашувни биз кўпдан бери кутган эдик. Бугун кўтарилган масалалар албатта, футболнинг ривожи учун. Биз мураббийларга билдирилаётган ишонч ва берилаётган имкониятларнинг натижаси фақат Бухоронинг номдор, легионер футболчиларини кашф қилиш бўлиши керак деб ўйлайман. Вилоятимиздаги миллионлар ўйини учун барчамиз масъулмиз. Буёғига барчамиз бир бўлиб бамаслаҳат иш тутсак ва ҳаракат қилсак, билингки Бухоронинг афсонавий футбол услубини қайтарамиз", – дея таъкидлади.

Биз эса "Нурафшон"нинг фидойи мухлислари номидан  жамоага нафақат ўтмишдаги шонли натижаларини, балки унданда юксак марралар ва зафарларни тилаб қоламиз.

Мақола Championat.asia Бухоро вилояти мухбири ва "Нурафшон” ПФК медиа маркази ҳамкорлигида Ғафур Турсунов ва Жамшид Ҳожиев томонидан тайёрланди.

Рейтинг: -32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика