UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

"Бухоро" ҳужумчиси Даврон Исоқов кам гол ураётгани нима билан боғлиқ? Янгиликлар

"Бухоро" ҳужумчиси Даврон Исоқов кам гол ураётгани нима билан боғлиқ?

Про-лиганинг 18-турида "Бухоро" сафарда "Нефтчи"га қарши ўйнади.

Ўйин 2:0 ҳисобида фарғоналикларнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан сўнг "Бухоро" ҳужумчиси Даврон Исоқов фикрларига қулоқ тутдик.

- "Учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик", - дея сўз бошлади Исоқов. "Нефтчи" жиддий рақиб эканлигини билардик. Ўтказиб юборилган голлар жамоамиз ўйинига таъсир кўрсатди. Баъзи вазиятларда омадимиз келмади. Шуни ҳисобига муҳим баҳсда мағлубиятга учрадик.

- 2-босқич беллашувларига қуръа ташланди. "Бухоро"нинг Суперлигага чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Ҳал қилувчи паллага етиб келдик. Олдимизда турган баҳсларда очко йўқотмаслигимиз керак. Суперлига йўлланмасидан мосуво бўлишни истамаймиз. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам бизни қўллаб-қувватлашда давом этса, бу футболчиларга қўшимча мотивация беради. Барчаси ўз қўлимизда.

- Жорий мавсумда "Бухоро" сафида кам гол урмоқдасиз. Бу нима билан боғлиқ?


- Омад келмаяпти. Шунингдек, жамоада мураббийлар алмашуви ҳам сабаб бўлди. Янги келган мураббийнинг тактикасига тушиш, у сиздан нима истаётганини тўлиқ тушуниб етгунча вақт ўтиб кетмоқда. Умид қиламанки, келгуси баҳсларда голлар уриб, жамоага фойда келтирмоқчиман.


Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика