UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - БАА 1:0   0 07:20Бугун Ўзбекистон ОТЖ Париж-2024 йўлидаги юришини бошлайди  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Таиланд 0:2   0 07:10U-23 Осиё кубоги. Япония - Хитой 1:0   0 07:05Россия кубоги. ЦСКА - "Балтика" 2:0   0 07:00Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Барселона" - ПСЖ 1:4   0 06:55Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Боруссия Д" - "Атлетико Мадрид" 4:2   0 02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  42 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  350 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  7 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4

"Бунёдкор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: улкан қарз гирдобидаги клуб хорижлик мураббийлар билан яхши натижага эришмоқчи (мутолаа учун) Янгиликлар

"Бунёдкор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: улкан қарз гирдобидаги клуб хорижлик мураббийлар билан яхши натижага эришмоқчи (мутолаа учун)

Championat.Asia сайти Суперлиганинг янги мавсуми олдидан клубларнинг тайёргарлиги тўғрисида сўз юритади.

Таркиб ва трансферлар

Ўтган мавсумни 8-ўринда якунлаган "Бунёдкор"ни бир қатор етакчи футболчилар тарк этишди. Жумладан, жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган, аммо мавсум сўнгида захирада қолиб кетган Суҳроб Султонов, қолаверса, пойтахтликларнинг ўтган мавсумдаги тўпурари Жасур Ҳакимов "Локомотив" таркибига қўшилди. Асосий ўйинчиларидан яна бири Авазбек Ўлмасалиев ОКМКга йўл олди. Акбар Исматуллаев эса қишки йиғинда "Динамо" таркибида машғулотлар олиб бораётганди, бироқ якунда Вадим Абрамов режаларига кирмай қолган. Шунингдек, жамоани легионерларёппасига тарк этишди, уларнинг кўпчилиги бошланғич таркибда майдонга тушишарди: Милан Марчич, Велингтон Таира, Алексей Носко, Игорь Иванович, Давронжон Эргашев (сардор).

Жамоани тарк этганлар ўрнига маҳаллий футболчилардан Темурхўжа Абдухолиқов ("Навбаҳор"), Миржаҳон Мираҳмадов (ОКМК), Рустамхон Азимов ("Турон"), Нажмиддин Нормуродов ("Машъал") жалб қилинди. Қолаверса, бир қатор хорижлик ўйинчилар — Фране Чирьяк (Хорватия), Тони Йович (Хорватия), Момчило Расо (Черногория), Самир Желкович (Босния ва Герциговина), Марин Любич (Хорватия) билан шартнома имзоланди.

"Қалдирғочлар" 2024 йилги Суперлигада ушбу рақамларда ўйнашади: 1.Марин Любич, 21.Жасурбек Умрзоқов, 71.Сарвар Каримов, 2.Орзубек Турғунов, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момичило Рашо, 6.Самир Желкович, 7.Суҳроб Иззатов, 8.Фрайн Чирьяк, 9.Умидбек Султонов, 10.Расул Йўлдошев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 19.Билол Туплиев, 22.Усмонали Исмоналиев, 45.Фарҳод Ўткиров, 47.Рустамхон Азимов, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 78.Тоҳирбек Тўхтасинов, 77.Музаффар Олимжонов, 92.Тони Йович.

Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

Янги мавсум олдидан "Бунёдкор" мураббийлар штабида буткул ўзгариш рўй берди. Россиялик мураббий Александр Крестинин ўрнига хорватиялик Иван Бубало бош мураббий этиб тайинланди. Шунингдек, мураббийлар штабидан Далибор Шилич, Филип Зовко, Томислав Ковач ва Срдан Солдатович жой олди. Бубало клубнинг янги футболчиларини таништириш маросимида "Биз мураббийлар штаби билан бу ерга ҳимоявий футбол ўйнагани келмаганмиз. Биз ҳужумкор футбол намойиш этамиз", дея фикр билдирди.

Қишки йиғиндаги натижалар

2023 йилнинг 20 декабрида "Бунёдкор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Январь ойида эса жамоа Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди ва февраль ойи ўрталарига қадар йиғин ўтказиб, еттита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

“ХАЛАДАШ” (Венгрия) - “БУНЁДКОР” - 1:2

БУНЁДКОР: Сарвар Каримов, Тоҳир Тўхтасинов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Момчило Расо, Усмонали Исмоналиев, Азизбек Тўлқинбеков, Фрэйн Чирьяк, Билол Туплиев, Тони Йович, Миржаҳон Мираҳмадов, Орзу Турғунов.

Иккинчи бўлим: Марин Любич, Наримон Аҳмаджонов, Нажмиддин Нормуродов, Самир Желкович, Музаффар Олимжонов, Амир Тўрақулов, Суҳроб Иззатов, Оллоберган Каримов, Умид Султонов, Андрей Гулямов, Рустамхон Азимов.

Голлар: Тони Йович, 10 - 0:1. Патрик Тарьян, 22 - 1:1. Музаффар Олимжонов, 87 - 1:2.

ВИДЕО 

“ДОБРУЖА” (Болгария) - "БУНЁДКОР" - 0:1

БУНЁДКОР: Марин Любич, Самир Желкович, Момчило Расо, Усмонали Исмоналиев, Наримон Аҳмаджонов, Суҳроб Иззатов, Фрэйн Чирьяк, Умид Султонов, Орзу Турғунов, Темурхўжа Абдухолиқов, Тони Йович.

Иккинчи бўлим: Сарвар Каримов, Тоҳир Тўхтасинов, Нажмиддин Нормуродов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Музаффар Олимжонов, Расул Йўлдошев, Амир Тўрақулов, Билол Туплиев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарҳод Ўткиров, Рустамхон Азимов.

Гол: Амир Тўрақулов, 53 - 0:1.

ВИДЕО 

“БУНЁДКОР” – “ТЮМЕН” (Россия) – 0:0

БУНЁДКОР: Марин Любич, Музаффар Олимжонов, Наримон Аҳмаджонов, Нажмиддин Нормуродов, Момчило Расо, Самир Желкович, Амир Тўрақулов, Билол Туплиев, Расул Йўлдошев, Тони Йович, Темурхўжа Абдухолиқов.

Иккинчи бўлим: Жасур Умрзоқов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Тоҳир Тўхтасинов, Усмонали Исмоналиев, Самир Желкович, Фрэйн Чиряк, Суҳроб Иззатов, Умид Султонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарҳод Ўткиров, Рустамхон Азимов.

“БУНЁДКОР” – “СЛОГА” (Босния) – 0:1

“Бунёдкор”: Сарвар Каримов, Суҳроб Иззатов, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Тоҳир Тўхтасинов, Усмонали Исмоналиев, Фрэйн Чирьяк, Азиз Тўлқинбеков, Рустамхон Азимов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фарҳод Ўткиров, Умидбек Султонов.

Захирадан тушганлар: Жасур Умрзоқов, Музаффар Олимжонов, Билол Туплиев, Амир Тўрақулов, Момчило Расо, Нажмиддин Нормуродов, Темурхўжа Абдухолиқов, Тони Йович.

БУНЁДКОР - АРСЕНАЛ (Россия) - 0:2

БУНЁДКОР: Марин Любич, Нажмиддин Нормуродов, Самир Желкович, Момчило Расо, Усмонали Исмоналиев, Наримонжон Аҳмаджонов, Суҳроб Иззатов, Фрэйн Чиряк, Тони Йович, Миржаҳон Мираҳмадов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Голлар: Бахар, 8 - 0:1. Хабибов, 78 - 0:2.

ВИДЕО

БУНЁДКОР - РОТОР (Россия) - 1:2

БУНЁДКОР: Сарвар Каримов, Азиз Тўлқинбеков, Амир Тўрақулов, Оллоберган Каримов, Билол Туплиев, Умид Султонов, Расул Йўлдошов, Фарҳод Ўткиров, Тоҳир Тўхтасинов, Рустамхон Азимов, Абдуфаттоҳ Фозилов.

Голлар: Камлашев, 54 - 0:1. Рустамхон Азимов, 71 - 1:1. Мухин, 80 - 1:2.


БУНЁДКОР - АУДА (Латвия) - 2:0

БУНЁДКОР: Марин Любич, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Нажмиддин Нормуродов, Момчило Расо, Усмонали Исмоналиев, Фрэйн Чиряк, Самир Желкович, Тони Йович, Амир Тўрақулов, Билол Туплиев, Темурхўжа Абдухолиқов.

Голлар: Маҳмуд Маҳамаджонов, 14 - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов, 73 - 2:0.


Кейинчалик ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирган пойтахт клуби Про лига вакили "Машъал" билан беллашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

БУНЁДКОР – МАШЪАЛ 2:1

Голлар: Фране Чиряк, Темурхўжа Абдухолиқов

"Бунёдкор": Марин Любич, Нажмиддин Нормуродов, Момчило Расо, Маҳмуд Маҳамаджонов, Музаффар Олимжонов, Фране Чиряк, Тони Йович, Самир Желкович, Азизбек Тўлқинбеков, Миржаҳон Мираҳмадов, Темурхўжа Абдухолиқов

Захирадан тушганлар: Амир Тўрақулов, Оллаберган Каримов, Билол Туплиев, Фарҳод Ўткиров, Рустамхон Азимов, Расул Йўлдошев

Жамоа қайси бренд либосларидан фойдаланади?

"Бунёдкор" клуби 2024 йилги мавсумда Jako фирмаси либосларидан фойдаланади. Маълумот учун, бу йил Суперлигада Jako киядиган ягона клуб айнан "Бунёдкор" бўлади.

Қўшимча маълумот

Янги мавсум олдидан клуб яна бир оғир синовга дуч келди: ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, ФИФА "Бунёдкор" клубининг Ривалдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни "Бунёдкор" клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:

"Бунёдкор" ва Ривалдо ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси ва CAS қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

"Бунёдкор" ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби Денилсон Мартинш Насимьентога қуйидагиларни тўлаши шарт:

700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, ФИФА томонидан "Бунёдкор" клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича "Бунёдкор" клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

15 км масофага пиёда қатнаган, стадионни тўп солинадиган қопда тарк этган ҳамда "Бунёдкор"дан пулини ундиролмай, Гулнора Каримовадан кўмак сўраган Ривалдо Қирғиз Республикасида футбол ўйнади

"Бунёдкор" янги ўйинчилар тақдимот маросимида клуб бош директори Мурод Алиев ушбу масалага ойдинлик киритди

"Бунёдкор" билан боғлиқ вазият кўпчилликка маълум. Ўша пайтда "Zeromax" билан шартнома бўлганди. Лекин шу давргача чўзилиб келди. 

Ривалдони юристлари билан музокара олиб боряпмиз. Келишувга эришишга ҳаракат қиламиз. Клубга имкон қадар зарар бўлмайдиган йўлларни кўриб чиқамиз. "Zeromax" раҳбариятига ҳам мурожат қилинди — ўшанда вазият қандай бўлганди деб. 

— "Бунёдкор" апелляция беришга кечикдими? 

— Бу 10 йилдан ортиқ вақт давомида чўзилиб келган нарса эди. Россиялик юрист жалб қилинганди. Фақатгина музокара қилишимиз мумкин эди. 

— "Chilonzor City" лойиҳасига "Бунёдкор" академиясининг маълум қисми ҳам киритилган экан? Бу хавотирли эмасми?

— Ҳозирча бу масала очиқ турибди. "Бўш автотураргоҳдан" дейилган жойи бор эди. Нима қурилишига боғлиқ. Академияга фойдаси борми ёки йўқ? Бу бўйича раҳбарият билан ишланади. У лойиҳа ҳозирча тўхтаб турибди. 

— Қарздорлик қайси маблағлардан келиб чиқиб қопланади? 

— "Ўзбекнефтгаз" — бизнинг раҳбаримиз. Бу масалани улар ҳал қилишади. 

— Ривалдо билан келишувда айнан нима илгари сурилмоқда? 

— Ўша пайтда "Бунёдкор" билан эмас, "Zerомах" билан шартнома тузилган. Бу масала юзасидан ишлар олиб бориляпти. 

— Қарзни қоплаш "Ўзбекнефтгаз" зиммасидами? 

— Буни ҳам юристлар билан ҳар тарафлама кўриб чиқяпмиз. 

— Қарздорлик таҳминан 9,5 миллион евро дейишди. Бу "Бунёдкор"нинг неча йиллик бюджетига тенг? 

— 2-3 йиллик. Эслатиб ўтаман, бу якуний қиймат эмас. Музокаралар давом этяпти. 

— "Бунёдкор"нинг бошқа легионерлардан ҳам қарзодрлиги борми? 

— Йўқ. Фақат шу. Агар қарздорлик бўлса, ПФЛ ва ЎФА чемпионатга қўймасди. Ривалдо ва Денилсон иши чўзилгани учун энди чиқиб келди. Бу жараён ҳозирги раҳбариятдан биринчи маротаба бўлиши.


Суперлигадаги имкониятлар

"Бунёдкор" раҳбарияти молиявий масалалар бўйича илк навбатда Ривалдо ва Денилсон ишига эътибор қаратиши табиий. Қарзларни тўлаш мажбурияти билан жамоанинг давралар оралиғида кучайиш эҳтимоли паст. Албатта, мавжуд ўйинларни ҳам бой бериб қўймаса. Жамоа таркибига ёш ва академия тарбияланувчиларидан иборат бўлишига қарамасдан, ёш қалдирғочларнинг бир неча йилдан бери рақибларга муносиб қаршилик кўрсатаётганига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Жамоанинг қандай руҳда шакллана олиши янги мураббийлар штаби ва легионерларга ҳам боғлиқ. Хорижлик мураббийларнинг тажрибаси, услуби, футболчиларининг эса маҳорати қай даражада эканлиги тўғрисида етарлича тасаввурга эга бўлмаганимиз сабабли уларнинг жамоага қай даражада таъсир кўрсата олиши ҳақида аниқ фикр айтишимиз қийин. "Бунёдкор" трансферларда, асосан, ҳужумкор ўйинчлар билан кифояланди. Ўтган мавсумдаги ҳимоянинг асосий устунлари жамоани тарк этишди ва уларнинг ўрни етарлича тўлдирилмади. Бу эса ўйинларда ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Қолаверса, Суперлигадаги кўпгина рақибларнинг сезиларли кучайгани тошкентликларнинг ишини мураккаблаштиради. Эҳтимол, "Бунёдкор" янги мавсумда кутилганидан юқорироқ поғонани эгаллар, мен эса жамоа совриндор ўринлар учун эмас, юқори лигада жон сақлаб қолиш учун курашишини кутяпман. Албатта, бу шахсий фикрим.

Жамоани чемпионатда қандай старт кутмоқда?

"Бунёдкор" учун турнир старти оғир келган деб бўлмайди. Пойтахтликлар дастлаб ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилишади. Сўнгра "Андижон" майдонига сафар уюштиради. Шунингдек, жамоани "Навбаҳор", ОКМК ва "Динамо"га қарши ўйинлар кутиб турибди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
29 фев 16:25:46
Odilbek77
Ertaga ko'rarkanmizda super liga birinchi o'yinini.
+1   
29 фев 12:35:41
fotboll.uz
Қийин холатга тушиб қолган яхшилик билан тугасин омад
+1   
29 фев 12:34:00
Rahim Sterling
Endi qiyin boladi
   
29 фев 13:59:06
assassin
Ха бензин газ билан хамма нарсани хал киворса булади. Биз турибмизу 80 ни 10000 килсаям куёрамиз газни очме турса булди
   
29 фев 13:43:27
Зинуp
УзбНефтГаз тулайдида каризни, бенизинни оширса масала хал узимиз тулаб юборамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика