UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  2 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  8 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  17 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  19

"Бунёдкор": Собирхўжаев Туркиядаги йиғинга қўшилади Янгиликлар

"Бунёдкор": Собирхўжаев Туркиядаги йиғинга қўшилади

Футбол учрашувида асосий “қора иш”, яъни майдонда ярқ этиб кўринмаса-да, катта жисмоний куч сарфлаш эвазига ўйин тизгинини ушлаб туриш таянч ярим ҳимоячилар зиммасига юклатилгани хеч кимга сир эмас.
Шу боис ҳам мураббийлар бу амплуа эгаларини бошқа юлдуз ўйинчилар қаторида ардоқлайдилар. “Бунёдкор”нинг энди 19 га қадам қўйган аъзоси Сардор Собирхўжаев клуб сафида хали асосий таркибдан муқим жой олмаган бўлса-да, ўсмир ва ёшлар терма жамоалари мураббийлари эътиборига аллақачон тушиб улгурган. 2010 йил Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионати, 2011 йилги Мексика Жаҳон чемпионати, 2012 йил БАА даги Осиё чемпионати, 2013 йилги Туркия Жаҳон чемпионати баҳсларида деярли барча ўйинларда майдонга тушган Сардорни Шухрат Мақсудов Оманда илк мартта ташкил этилган U-22 қитъа биринчилигига ҳам таклиф этди. Ва жамоанинг энг ёш аъзоси бўлишига қарамай, Собирхўжаевни Хитой билан бўлган илк учрашувда асосий таркибда майдонга туширди. Лекин шу куни Сардорга ўйин охиригача харакат қилиш насиб этмади. Иккинчи бўлим бошида у жароҳат олди ва майдонни тарк эрта этишга мажбур бўлди. Жароҳат жиддийлигидан Собирхўжаев нафақат қолган ўйинларни томошабин сифатида кузатди, балки “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига ҳам қўшилмай Тошкентга қайтиб келди. Биз Сардор билан учрашиб, баъзи масалаларга ойдинлик киритдик.

- Жароҳат қай тариқа содир бўлди?
- Юқоридан келаётган тўпни бош билан қайтариш учун сакраганимда рақиб ўйинчи тирсаги билан ён томондан тос суягимга қаттиқ зарба берди. Зарба кучлилигидан суякларим зирқираб кетди. Қаттиқ оғриқ туфайли ўйинни давом эттира олмаслигим дархол ойдинлашди. Мураббийлардан алмаштиришларини ўзим сўрадим ва майдонни тарк этдим.

- Шифокорларнинг кейинги хулосаси қандай бўлди?
- Тос суяги харакатлантирувчи аъзо бўлгани сабабли оғриқ қолмагунча тўлиқ югура олмасдим. Шу боис сафаримиз охиригача физиотерапея муолажаларини олиш билан бирга фақат енгил югуриш билан чекландим. Бу узоқ давом этадиган муолажа бўлгани туфайли, “Бунёдкор”нинг Дубайдаги йиғинига ҳам қўшила олмадим ва Миржалол Қўшоқович билан маслаҳатлашгандан сўнг Тошкентга қайтдим.

- Хозир вазият қандай?
- Физиотерапея муолажаларини бу ерда ҳам давом эттираяпман ва ёшлар таркибида шуғулланмоқдаман. Ҳозирча фақат индивидуал югуриш билан машғулман. Насиб қилса ҳафта охиригача умумий гуруҳга қўшиламан. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, “Бунёдкор”нинг Туркияда ташкил этиладиган йиғинида асосий тарикибга қўшилиш ниятидаман...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика