UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Месси: «Ўзимни ўлдиришни истаганман»  1 10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  0 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувларига старт берилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  12 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7 01:20Маккойст: "Роналду ҳозирги Англия терма жамоаси асосий таркибига кира олмаган бўларди"  14

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди?

Суперлиганинг ўтган турида "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашув 5:1 ҳисобида наманганликлар фойдасига якунланди. Эътиборли томони 5 та голнинг барчасини меҳмонлар танаффусгача уриб бўлишганди.

Бундай натижа таҳририятимизга шубҳали туюлди. Натижада, саволларимизга жавоб олиш мақсадида биз Championat.Asia"нинг келишилган ўйинлар бўйича экспертига мурожаат қилдик.


⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"         

1994 йилги шов-шувли финал сохталаштирилганди. Ўша ўйинга Абдураимовнинг қандай алоқаси бор? Перумал ва футболчининг ўзи жавоб берди         

⚡️ Уилсон Раж Перумал: "Сурхон" - "Динамо" учрашувига ғайритабиий катта миқдорда пул тикилган"         

Келишилган ўйинлар тизими қандай ишлайди? Ундаги найранглар. Махарадзе "Локо"да ёлғизмиди? Келишилган ўйинлар қироли Раж Перумал билан катта интервью (тўлиқ)        



Олдиндан айтиб қўямиз: биз фақатгина эксперт сўзларини келтиряпмиз. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.


Эксперт нутқи:

"Кўплаб футболчилар, "контора" учун нимадир қилишлари керак бўлган паллаларда, тана ҳаракатларини яшира олмайдилар. Ушбу ҳаракатлар орқали улар атайин курашга кираётгани ёки оддий вазиятларда тўпни йўқотганини билиш мумкин. Бу учрашувда ҳам ҳимоячилар шунчаки роль ўйнаб беришди ва ҳужумчиларга қаршилик қилишмади. Жарима майдончаси ичида бирор марта ҳимояланаётган футболчилар тўп учун чинакамига куршага кирмади, "подкат" ташлаб рақибдан тўпни олиб қўйиш ёки уни майдондан чиқариб юборишга ҳаракат қилмади. Ҳимоячилар ўтказиб юборилган голларда шунчаки бир-бирларини айбладилар.

Рақиб ўйлаб танланган – кўп гол уриши мумкин бўлган жамоа. Мағлуб бўлган жамоа футболчиларини бундай натижа учун койишган деб ўйламайман. Беттинг бўйича расмий манбалардаги маълумотга қарайдиган бўлсак, коэффициентлар ўзгариши аномал тарзда юз берганини кўриш мумкин.

Бу учрашувга "тикилган пулларнинг" энг катта қисми "Бошқа натижа"га бўлган. Бу ҳолатда ўйин натижалари биз кўп учратадиганлардан танланади. Аксарият учрашувлар 0:0 - 3:3 оралиғида якунланади. "Бошқа натижа"га коэффициент бу баҳсда 93 эди. 5:1 ҳисоби эса айнан "бошқа натижа" ҳисобланади.

Биринчи бўлимдаёқ 5 та гол ўтказиб юборган жамоа ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб ("Бунёдкор" бу тургача 9 ўйинда 6 та гол ўтказиб юборганди - таҳририят), тахмин қилиш мумкинки, натижага сунъий таъсир бўлган. Устига-устак 5 та гол биринчи бўлимдаёқ ўтказиб юборилган – бунинг коэффициенти янада каттароқ бўлади. Бу учрашувда биринчи бўлимда "Бошқа натижа" (4 та гол) ва бутун ўйинда (5 та гол)га пуллар тикилган.

Эксперт хулосаси: ўйин натижасига ташқаридан сунъий таъсир кўрсатилган.

Championat.asia: Биз фақатгина эксперт сўзларини келтирдик. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.

Рейтинг: +22   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика