UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Olamsport: Истомин Бангкокда 1/8 финалга чиқди, Макгрегор Мейвезернинг чорловини қабул қилди ва бошқа хабарлар  0 18:45Карикатура: "Реал" бразилиялик ёш ўйинчиларни трансфер қилмоқда  3 18:28"Интер" бўлажак ўйинда махсус либосларда ўйнайди  2 18:12"Бавария" "Реал" ўйинчисини ижарага олади?!  3 17:50"Манчестер Юнайтед" польшалик ҳужумчига қизиқмоқда  6 17:38"Истиқлол"нинг Тошкентдаги ғалабасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  40 17:20Андрей Фёдоров: "Бу шармандали мағлубият эмас"  254 17:08"Истиқлол" бош мураббийи: "Локомотив" ҳам яхши жамоа, аммо бу футбол"  70 16:50"Локомотив" Тожикистон жамоасига ютқазди ва ОЧЛ билан хайрлашди  502 16:39Почеттино "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга тайёр  20 15:44"Барселона" Луис Суарес ўрнига "Арсенал" ҳужумчисини харид қилмоқчи  27 14:51Шамситдинов “Навбаҳор” билан шартнома имзолади  26 14:45"Зенит" Кокоринни ижарага бериб юборди  0 14:21"Ростов" - "Пахтакор". Ўйиндан олинган суратлар  16 14:05"Локомотив" - "Истиқлол". Асосий таркиблар эълон қилинди  41

«Бунёдкор Кубоги». Илк чемпион ва совриндорлар аниқланди Янгиликлар

«Бунёдкор Кубоги». Илк чемпион ва совриндорлар аниқланди

«Бунёдкор» футбол клуби томонидан илк бор ташкил қилинган «Бунёдкор Кубоги» халқаро мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамига бағишлаб ўтказилган «Бунёдкор Кубоги»нинг сўнгги кунида ҳам бир-биридан қизиқарли ўйинлар гувоҳига айландик. Хусусан, ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган ёки ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланган финал, 5-7-11-ўринлар учун кечган баҳслар мусобақанинг безагига айланди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги финал номига мос даражада ўтди. Бир-бирига мос рақиблар очиқ, ҳужумкор ўйин кўрсатишди. Ўйин тақдирини эса, ягона гол ҳал қилди. Иккинчи бўлим аввалида Искандар Солиев томонидан урилган гол Азамат Абдураимов шогирдларини тарихга киритди ва ўсмирларимиз «Бунёдкор Кубоги»нинг биринчи соҳибига айланди.

Финал баҳси якунлангач ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ўзбек футболи фахрийлари – Биродар Абдураимов, Гурам Дараселия, шунингдек, «Бунёдкор» футбол клуби мураббийлари ҳамда футболчилари иштирок этди. Барча совриндорларга тегишли кубок, медал ва совғалар топширилди.

«БУНЁДКОР КУБОГИ-2019»
8 декабрь (якшанба)
ФИНАЛ

ЎЗБЕКИСТОН U-14 - «ЛОКОМОТИВ» - 1:0 (0:0)
Ўзбекистон ў.т.ж.: Умар Рустамов, Бобуржон Абдусаломов, Азиз Тошпўлатхонов, Абдуллоҳ Омоналиев, Беҳруз Маҳмудов, Муроджон Комилов, Муҳаммадали Ўринбоев, Шаҳзод Имомов, Данила Ни, Зиёд Ҳамзаев, Искандар Солиев.
Захирадагилар: Дилрух Алиев, Ниёрбек Ражабалиев, Дилмурод Дадажонов, Диёр Рашидов, Алишер Мўминов, Ровшан Хайруллаев, Ҳусан Умрзоқов, Азиз Исканов, Исроил Турсунбоев.
«Локомотив»: Ф.Қурбонов, С.Сайдалимов, Ф.Иброҳимов, Б.Юнусов, А.Ҳабибуллаев, М.Ҳасанов, С.Парпиев, А.Туропов, А.Ёдгоров, Д.Аҳмадов, И.Қурбонов.
Захирадагилар: М.Аброров, А.Акмалхонов, А.Ботиров, Д.Эркинов, Б.Фазлиддинов.
Гол: Искандар Солиев, 32 – 1:0.

3-ўрин учун
«Бунёдкор-1» - Андижон ФА-1 – 1:2 (1:1)
Голлар:
Илнур Сафин, 18 – 1:0. Бек Абдуҳамидов, 29 – 1:1. Асил Тожиддинов, 38-пенальтидан – 1:2.

5-ўрин учун
«Бунёдкор-3» - «Пахтакор» - 0:0 (пен. бўй.: 5:4)


7-ўрин учун
«Аристан-1» (Қозоғистон) - «Спартак» (Тошкент) – 0:1 (0:0)
Гол:
Бекзод Тўраев, 60+1 – 0:1.

9-ўрин учун
Жиззах ФА - «Мерса» (Қозоғистон) – 2:0 (0:0)
Голлар:
Сардор Қудратов, 48 – 1:0. Сардор Қудратов, 60 – 2:0.

11-ўрин учун
«Бунёдкор-2» - «Аристан-2» (Қозоғистон) – 1:1 (пен. бўй.: 4:5)
Голлар:
Абдуллоҳ Мўминжонов, 12 – 1:0. Никита Стрижков, 38 – 1:1.

13-ўрин учун
Андижон ФА-2 - «Одил Жуниор» - 0:4 (0:2)
Голлар:
Зоир Аҳмаджонов, 8 – 0:1. Зоир Аҳмаджонов, 28 – 0:2. Нурмуҳаммад Оқилов, 39 – 0:3. Нурмуҳаммад Оқилов, 45 – 0:4.

15-ўрин учун
«Насаф» - СДЮШОР (Қозоғистон) – 1:0
Гол:
Муҳаммаджон Далиев, 25 – 1:0.

Энг, энг, энг…
Энг яхши тўпурар – Сардор Қудратов (9та гол, Жиззах ФА)
Энг яхши дарвозабон – Максим Муркаев («Пахтакор»)
Энг яхши ҳимоячи – Файзулло Нурмуҳаммадов (Андижон ФА-1)
Энг яхши ярим ҳимоячи – Илнур Сафин («Бунёдкор-1»)
Энг яхши ҳужумчи – Муҳаммадюсуф Хусанов («Локомотив»)
Энг ёш футболчи – Даниэль Келденули («Аристан-2», Қозоғистон)
Энг чиройли гол – Жасулан Махамбетов («Аристан-1», Қозоғистон)
Fair Play соврини – «Аристан-2» (Қозоғистон)

Энг фойдали футболчилар

1. Абдуллоҳ Омоналиев (Ўзбекистон U-14)
2. Дмитрий Астахов («Мерса», Қозоғистон)



Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 дек 23:26:43
BUNYOD
Uzb u15 chempion bomasa olipti kichkina yoshlilar orasida
   
08 дек 23:26:32
BUNYOD
Uzb u15 chempion bomasa olipti kichkina yoshlilar orasida
   
08 дек 21:03:57
Polatbek87
O'zbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
chunki bu musobaqa 2005 yillar o'rtasida o'tkazildi, Odil junior esa bu tunriga 2006 yilda tug'ilgan bolalarni o'ynatgan
Ha unda tushunarli
   
08 дек 20:54:01
O'zbek
Polatbek87 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Odil junior 13 o'rinni olibtimi biroz g'alati
chunki bu musobaqa 2005 yillar o'rtasida o'tkazildi, Odil junior esa bu tunriga 2006 yilda tug'ilgan bolalarni o'ynatgan
   
08 дек 20:06:30
Samar O'ralov
Mana shu bolalar 14 yoshmi.Yoki faqat bizni Uzb U-14 terma jamoasimi
   
08 дек 19:58:28
Polatbek87
Odil junior 13 o'rinni olibtimi biroz g'alati
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг