UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Суперлига. Бугун "Қизилқум" "Қўқон-1912" билан ўйнайди  0 07:56"Бургутлар"нинг мавсумдаги илк ғалабасидан ГАЛЕРЕЯ  4 07:49"Бухоро" - "Локомотив" 0:2. Барча голларни томоша қилинг  1 06:15Ҳоким ваъдасини бажариб автомобил совға қилди ва Андижон полкасига рақсга тушди  68 02:35Европа лигаси. Ярим финал жуфтликлари маълум бўлди. Ҳал қиливчи баҳсда инглиз дербисини кўришимиз мумкин  19 02:15Европа лигаси. Чорак финалнинг жавоб ўйинлари якунланди  17 01:17Жиру Мессидан кейин иккинчи бўлди ва у "Челси"нинг еврокубоклардаги рекордини ўрнатди  5 01:00МЮ афсонаси ЕЧЛда қайси клуб ғолиб бўлиши ҳақида фикр билдирди  21 00:45Ван Дейк: "Месси — жаҳоннинг энг яхши футболчиси, аммо биз уни тўхтатишга уриниб кўрамиз"  16 00:20Карло Анчелотти жаҳоннинг энг яхши ҳимоячисини маълум қилди   3 23:58 "Пахтакор" - "Динамо" 2:0 (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  4 23:37Карикатура: "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви ҳақида  6 23:16Даврон Файзиев: "Бугун мухлисларга ёқадиган футбол бўлди"  8 23:09Европа лигаси. "Арсенал" ва "Челси" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  17 22:57Шота Арвеладзе: "Бугун жуда кўп имкониятлар яратдик"  9

“Бунёдкор” клуби раҳбарияти фан-клубнинг етакчи аъзолари билан учрашди Янгиликлар

“Бунёдкор” клуби раҳбарияти фан-клубнинг етакчи аъзолари билан учрашди

8 февраль санасида “Бунёдкор” клуби бош директори Улуғбек Мирзаев ҳамда фан-клубнинг етакчи аъзолари билан клуб мажлислар залида учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал, “қалдирғочлар” раҳбари сўз олиб, ишқибозларга бугунги кунда клубда олиб борилаётган ишлар, янги мавсумга тайёргарлик ишлари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.  


- Бизни ёзнинг жазирамасида ҳам, қишнинг қаҳратонида ҳам ёлғизлатиб қўймайдиган сиздек ишқибозларимиз билан кўришиб турганимиздан хурсандмиз ва ҳар доим сиз билан учрашишга тайёрмиз. Хабарингиз бор, яқинда клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Аброр ака Имомхўжаев клуб бош директори ўринбосари этиб тайинландилар. Аброр ака клуб ташкил этилган кундан буён доим биз билан биргалар, 2007 йили “Бунёдкор” фан клуби ташкил этилишида ҳам ўзлари бош-қош бўлган инсонлардан бири. Шунингдек, бугунги йиғилишда молиялаштириш бўлими бошлиғи Шомурод Исроилов ҳам иштирок этмоқда. Янги мавсум аввалида сиз мулислар билан учрашишни хоҳладик. Умуман олганда “Бунёдкор” учун ҳар доим мухлисларнинг фикри, уларнинг ўрни биринчи ўринда бўлиб келган ва мухлислар билан иш олиб боришни барчадан ПФЛ ҳам талаба қилмоқда. Футбол ким учун? Албатта мухлислар учун. Клубимиз шиори ҳам бежизга “Бунёдкор” мухлислар учун ўйнайди!” эмас. Биз футболчилар билан айнан шунга ҳаракат қиламиз ва сиз ҳам доимгидек бизни ёлғизлатиб қўймайсиз деган умиддаман. Янги мавсум олдидан бир қатор муаммоларни ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Жумладан, хабарингиз бор, уй стадионимиз майсасини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда ва биз бир муддат уйдаги ўйинлармизни бошқа стадионларда ўтказишимизга тўғри келмоқда. Ҳозирда айнан мана шу масала юзасидан оғзаки келишувга эришдик ва муаммо бартараф этилди. Унга кўра айрим ўйинлармизни ТТЙМИ стадионида ўтказсак, айримларини “Пахтакор” стадионида ўтказишимизга тўғри келади. Бу борада ПФЛ ҳам бизнинг ҳозирги ҳолатимизни инобатга олиб қўллаб-қувватламоқда.



Аброр Имомхўжаев (клуб бош директори ўринбосари):

-Бизнинг фаол фан-клубимиз бор ва улар билан ҳар доим фахрланганмиз. Айнан мана шу фаолликни бу мавсумда яна ҳам кучайтириш ва энг зўр фан клуб эканини исботлаш вақти келди. Сабаби айнан ПФЛ ҳам шуни талаб қилмоқда. Хорижий клублар фан клублари фаолиятига қарасак, улар клубдан холи тарзда фаолият олиб боради ва ўзлари мустақил ҳисобланади. Келинг, бизда аввалига клуб қўллаб-қувватлаган ҳолда ва кейинчалик фан-клуб алоҳида клуб қошида ажралмаган ҳолда мустақил ташкилот сифатида фаолият олиб боришини ташкил қилсак. Унда клуб атрибуткалари, мухлислар учун футболкалар, сувенирлар ҳамда турли хил эсдалик совғалари ишлаб чиқарилишини йўлга қўйсангиз ва шу орқали фан-клуб фаолиятини молиялаштиришни йўлга қўйилади ҳамда бир қанча иш ўринлари ҳам яратилади. Бунда клуб албатта сизга ёрдамлашади.



Улуғбек Мирзаев (“Бунёдкор” клуби бош директори):

-ПФЛ талаби асосида мухлислар клуби билан ишлайдиган алоҳида мутахассис айрим клубларда йўқ, борларида ҳам эътибор кам дея эътироз билдиришди. Биз айнан шундай эътирозлар бўлмаслиги учун ҳар доим фан клуб билан бирга ишлашга тайёрмиз. Мухлисларимиз сафини кенгайтириш, улар билан мунтазам мулоқотлар қилиш мақсадида  турли муассасалар, олийгоҳлар талабалари, мактаб ўқувчилари билан учрашувлар ташкил қилишни режалаштирмоқдамиз. Шу орқали мухлисларимиз сафини кенгайтириб борамиз. Шунингдек, клуб мухлислари ўртасида турли танловлар ўтказишни режалаштиряпмиз. Мухлислар билан ишлаш соҳасида фаол бўлишимиз керак ва орқада қолиб кетмаслигимиз шарт. Фан-клубга қандай ёрдам керак бўлса, таклифлар берсангиз ёрдам беришга тайёрмиз.



Шавкат Имомов (“Бунёдкор” фан клуби раиси):

-Энг аввало биз мухлислар билан учрашувга “лаббай” деб жавоб бергани учун клуб раҳбариятига раҳмат. Мунтазам равишда мухлисларни қўллаб-қувватлаб келмоқдасизлар, биз ҳам ҳеч қачон “Бунёдкор”ни ёлғизлатиб қўймаймиз. Ҳар доим клуб билан биргамиз. Юқорида билдирилган таклифлар ҳамда фикрларни инобатга олган ҳолда клуб мухлислари билан йиғилиб, келишиб олиб тез фурсатда ишларни ташкил этамиз.


Абдураҳмон Фозилов (“Бунёдкор” фан-клуби етакчиси):

-Бугунги қабул учун раҳмат. Яқинда БААда ўтказилган Осиё чемпионатида “Бунёдкор” фан клуби аъзолари ҳам иштирок этиб қайтишди ва ушбу мусобақадан олиб келинган арзимас совғамизни топширмоқчимиз.
Юқорида билдирилган фикрларга келадиган бўлсак, фан-клубнинг мустақил бўлгани, ўзи пул ишлаб топишга ҳаракат қилиши яхши. Биз ҳам бу борада тарғибот ишларини олиб боришга, клуб қошида юқорида айтилганидек атрибуткалар, сувенирлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорларни таклиф этишга ҳаракат қиламиз.



Улуғбек Мирзаев (“Бунёдкор” клуби бош директори):

-Футбол мухлислар учун! Мухлисларсиз бўм-бўш стадиондаги ўйинлар ҳеч кимга керак эмас. Жамоа ва фан-клуб худди бир оиладек. Сиз мухлислар эас мана шу оиланинг тенг ҳуқуқли аъзосиз. Қилинаётган барча ишлар мухлисларни стадионга қайтариш учун амалга оширилмоқда. Бу борада сиз ҳам биз билан бирга елкама-елка туриб доимгидай ёрдамлашасиз деган умиддамиз. “Бунёдкор” ишқибозлари сафини янада кўпайтиришимиз даркор. Яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам биз билан бирга эканлигингиздан, сиз каби фидоий мухлисларимиз борлиги билан фахрланамиз!


Рейтинг: +9   

Фикрлар

+8   
09 фев 21:42:10
Бахтиёр Хайдаров
БУНЁДКОРГА ОМАД ВАДИМ АБРАМОВ ЯХШИ МУРАББИЙ БИРЛАШИБ БУ КИЙИНЧИЛИКЛАРДАН ЧИКИБ ИЛГАРИГИ РАКОБАТБАРДОШ БУНЁДКОРНИ КУРАЙЛИК ФАКАТ ОМАД ЁР БУЛСИН ПАХТАКОР МУХЛИСИ
+7   
09 фев 22:17:44
Охун Хофиз
Яқин утмишда очлда хитой япония клублари билан тенгма-тенг ўйнаган Бунёдкор яна уз кучини курсатади деган умидаман омад ёр булсин,
"НАСАФ"
мухлиси.
+6   
10 фев 06:52:54
Abdulazizxamraliyev
Bunyodkor olga. Akademiya haqida gap bovoti. Hamdamov, Komilov Ashurmatovla qanaqa futbolchi hammasi bunyotkordan ciqqan. Paxtakor akademiyasidan ciqqan bittasi Sergeyeevmi. Tori u vaqtida yaxshi hujumchi bogan. Lekn hozi qani?
+5   
10 фев 01:02:11
mtj
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манимча мен ўзимдан 20 ёш кичик бола билан гаплашгандек хис қилаяпман. Осмондаги болалар деган, Зулфиқор Мусоқовни фильми бор эди, Сиз шунга ўхшаб кетаяпмиз. Хўш, Бунёдкор лойиҳаси нима фойда берди? Натижа қани? Бунёдкор бўлмаса, шундоғам жойларда футбол мактаблари бор эди. Миллиард, балки триллиард пулларни футбол боҳонаси сарфлаб Бунёдкор проекти нимага эришди? Сиз ҳоҳлайсизми ёки йўқ, барибир футболда табиий натижа бўлади. Чунки, футбол модалар ўйи эмас. Миржалолга бунақа шароит бўлмасада, Ҳудо унга талантни берган, қолаверса у ўйнаган вақти Сколари бўлмаса ҳам яхши мураббийлар бўлган, соф чин дилдан. Ривалдо келгандан кейин футболга кўп муҳлис келди деган иддаоингиз кулгили, Сиз кўрмабсиз, хақиқий Пахтакор стадионида муҳлисларни ёндирганини! Балки бешикда бўлгансиз, узр яна. Футболга проект билан эмас футбол билан муҳлислар йиғилади.
Manimcha siz unutibsiz shekilli, 2006-2007 yilga kelib Pahtakor stadioniga 200-300 muxlis tushadigan ahvolga kelib qolgan edi, va “Quruvchi” jamoasi paydo bo’lganidan kiyin bir yil o’tib Stadion kamida 70/80% ga to’lgan paytlari ham bo’ldi !
Bunyodkor O’zbek futboliga nima berdi debsiz?!
Bu savolni Hozirda 15 yoshli bola ham bermagan bo’lar edi ))
Sizzi yoshiz nechida bilmadimu, lekin Dunyoqarashingiz juddayam tor ekan )))
+5   
09 фев 23:51:11
Zizi
Бунёдкор клубининг аввалги рахбарияти Мурод Алиев ва Бахтиёр Бобоев клубни жар ёкасига олиб келиб куйганди. Хозирги рахбарияти эскиларни шалтогини тозалаб боряпти. Клуб академиясижуда кучли. Ёшлар билан ишлаш сиёсатини давомэттириш керак. Исталган терма жамоамизни каранн, хаммссида бунёдкорчилар. УФА шу клубни куллаб-кувватласа, косаси окаради. Вилоятдаги Насаф ва Машъалдан ташкари жамоаларимиз кайси иктидорни етказиб берди?
+5   
09 фев 21:35:36
Messi2406
Bunyodkor jamoasi xamisha muhlislar bilan yonma yon bulgan yangi rahbariyat xam muhlislarni ezozlaydi
+4   
10 фев 02:02:10
MAKSUDI
bunyodkor koramidigalaga bita gapde bunyodkor chiqti keyin bir ikkita klublar muxlislari ozi muxlislik qiloyatgan klubidan kora kuchli klub chiqti va ular qoriqshi boshlashdi va bunyodkorni yomolashdan boshqa ishlari qomayapti misol uchun paxtakor muxlislariga nega paxtakor zorakan osiyoda ozini korsatamayapti ja zor bosa bunyodkor hozirgi fudbol davrida ozini korsatsin eski paxtakor hozi yoq bu paxtakor boshqa bu paxtakor faqat oyin sotvolish va sudyaalani qoriqtish bilan ovora va o'zbek fudbolini pasga tortish bilan ovora bunyodkor va nasaf klublar yoshlari yol ochvoti uzur bu haqiqat bunyodkor faqat olg'a
+4   
10 фев 01:24:00
mtj
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ашурматов Кореяни 2 лигасига ўйнагани шу академияга ёрқин мисол. Иш ўхшамади. Қатардаги тизимни 10 % ни ҳам эришмадик. Ким бор академиядан? Хуш, айтинги, ким бор, кулгили-ку. Ўрта миёна Россияни клубларида ҳам ўйнайдиган футболчи йўқ! 0 натижа!
Hafa bo’lmang-u, siz Futbolni shunchaki o’z qarichiz bilan ulchar ekansiz ))
Faqat Pulga yopishib olibsiz ))
Masalan Hozirgi kunda O’yinchi sotish bo’yicha Bunyodkor Rekordsmen bo’lib turganini bilasizmi?
Rashidov 2.000.000, Eldor ham kotta summaga sotildi, Rustam Ashurmatov esa Markaziy Himoyachi, futbolda eeeng bozori chaqqon emas futbolchilar, bu Himoyachilar, ha aytkandek, Rustamni ham Pahtakorga chaqirishdi, shunchaki emas, Qat’iyat bilan chaqirishdi, lekin u, PFLdan ko’raQoreya 1-ligasini tanladi ))
Sababi esa Oddiy: Koreyalarda Haqiqat bor, Va Ularning 1-chi ligasi bizni Superligadan ligamizdan kuchli !!!
+4   
10 фев 00:57:01
mtj
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нимани ҳисобига? Шу Ривалдо келмаса Миржалол чиқмасдими ёки чиқдими? Ривалдо келиб ёки Сколари келиб бир нима ўзгардими? Академия дейсиз, қани шу академиядан Риваолдони чап оёғидек футбочи чиқдими ёки биз ЖЧ бордикми? бошни ишлатиш керак. Қани талантлар? Кореяни 2 составига ютқаздик. Ёшлар ўртасидаги чемпионатда асосан Насафни ўзимизни боллар торди!
Futbolni “F” xarfi emas umuman tushunmas ekansiz !
Bunyodkor akademiyasi Tarbiyalanuvchilar 2017 yilda Osiyodagi eng Yahshi 3 nomzod futbolchini barchasi Bunyodkordan edi !
Akademiya Ochilganiga endigina 9 yil bo’ldi, lekin shu Qisqa vaqt ichida
Doston Hamdamov
Rustam Ashurmatov
Islom Qobilov
Akram Komilov
Abdulla Abdullaev
Sardor Azimov

Qisqasi O’nlab emas 100lab Yosh futbolchilarni chiqardi !
Osiyo chempionlariga berilgan MALIBUlarning ham eng ko’pi Bunyodkor akademiyasi bollariga berildi )))
Va aynan mana shu bolalar Rivaldo va Villanuevalarga havaz qilib to’p tepib yurishgan edi !!!
Lekin Rivaldodek bo’lishlari uchun, ularga Raqobat kerak, Bunyodkor akademiyasidek yangi va yangi Akademiyalar ochish kerak !
Afsuski Nasaf akademiyasi ham hozirgi kunda oqsoqlab qoldi ((
Siz esa O’zizcha Aqllisiz ))
+3   
09 фев 23:18:38
Javokhir Jafarov
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манимча мен ўзимдан 20 ёш кичик бола билан гаплашгандек хис қилаяпман. Осмондаги болалар деган, Зулфиқор Мусоқовни фильми бор эди, Сиз шунга ўхшаб кетаяпмиз. Хўш, Бунёдкор лойиҳаси нима фойда берди? Натижа қани? Бунёдкор бўлмаса, шундоғам жойларда футбол мактаблари бор эди. Миллиард, балки триллиард пулларни футбол боҳонаси сарфлаб Бунёдкор проекти нимага эришди? Сиз ҳоҳлайсизми ёки йўқ, барибир футболда табиий натижа бўлади. Чунки, футбол модалар ўйи эмас. Миржалолга бунақа шароит бўлмасада, Ҳудо унга талантни берган, қолаверса у ўйнаган вақти Сколари бўлмаса ҳам яхши мураббийлар бўлган, соф чин дилдан. Ривалдо келгандан кейин футболга кўп муҳлис келди деган иддаоингиз кулгили, Сиз кўрмабсиз, хақиқий Пахтакор стадионида муҳлисларни ёндирганини! Балки бешикда бўлгансиз, узр яна. Футболга проект билан эмас футбол билан муҳлислар йиғилади.
Гапларизда хич канака бир аргументла йук. Канакадир бир тупойча юзаки бла бла бла гапла. Ман фойдасини чунтириб курсатиб мисолла келтириб исботлаб бердим. Бунедкори ютукларини якол тан омаяпсиз йомонам ичиз аламга тулиб йотибди. Чемпионатимизда хамма клубларни футбол проекти диб атавурин битта Бунедкорнимас. Хаммаси бизани давлати пулига кун куради. Лекин хич кайсинисида фойда бумаган бумедиям. Битта Бунедкорда фойда бувотди.
+3   
09 фев 22:53:48
Javokhir Jafarov
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ашурматов Кореяни 2 лигасига ўйнагани шу академияга ёрқин мисол. Иш ўхшамади. Қатардаги тизимни 10 % ни ҳам эришмадик. Ким бор академиядан? Хуш, айтинги, ким бор, кулгили-ку. Ўрта миёна Россияни клубларида ҳам ўйнайдиган футболчи йўқ! 0 натижа!
Рашидов Хамдомов Шомуродов. Сизи котта кетишиз кайтанги кулгили. Бунедкорга куп ичиз корали кимасдан бошка нарса хакида уйлен. Хозирча четга футболчи енг куп сотвотган Бунедкор булади.
+3   
09 фев 22:38:10
Khorezm United
Olg'a FC Bunyodkor
Biz hamisha sen bilan?
+2   
10 фев 01:11:13
Mustaqil_fikr
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ашурматов Кореяни 2 лигасига ўйнагани шу академияга ёрқин мисол. Иш ўхшамади. Қатардаги тизимни 10 % ни ҳам эришмадик. Ким бор академиядан? Хуш, айтинги, ким бор, кулгили-ку. Ўрта миёна Россияни клубларида ҳам ўйнайдиган футболчи йўқ! 0 натижа!
Расса шаллаки экансан)) Бунёдкор фигня диёпсан, лекин Қани айтчи Пахтакорга бу йил Бунёдкор академиясини балларини нечтасини олдингла)))
1-Достон хамдамов, 2-Акромжон комилов, 3-Сардор собирхужанв
Укем, Комент ёзотканда Каллани ишлат, калласини эмас )))
+2   
09 фев 23:59:01
Javokhir Jafarov
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узр-ку ука. Шу сайтда куп кузатганман, лекин аччиқ ҳақиқат гапирилган вақти, оғзи шалоқ бўлишни бошлайди. Бу сайтда балки спортга қизиқаётган сингилларимиз бўлса-чи? Ҳалиги жойни ошириб сайтга кўрсатиш ҳаммани қўлидан келади, лекин мантиқан фикр билдириш ҳаммага эмас. Энди, спорлашмайлик, Суперлига бошланса фан-секторда жамоангизга муҳлислик қилинг. Бунёдкорга омад!
Ман санга укамасман. Гап топмагандан кейин энди огзим хакида гапиришга утдинми. Сан учун аччик хакикатдир, узини шунга ишонтириб юрургин. Ман факат узинча Бунедкор хакида гапирган иплосча гапларинга жавоб бердим. Шунака Бунедкорга хасад килиб дальше юрургин. Мантикан фикр хакида гапириш сангамас хафа бума. Чунки Ман мантикий фикрни курмадим ва вохтими бекорга ичи кора одамга кетгаздим. Курук бохтон, хасадча гаплага жавоб бердим. Аччик хакикатмуш. Саломга яраша алик булади бу. Бошка иккинчи Бунедкорга тил теккизмагин. Уша Пахтакориникини билиб юрургин
+2   
09 фев 23:00:28
Javokhir Jafarov
futbolplus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ашурматов Кореяни 2 лигасига ўйнагани шу академияга ёрқин мисол. Иш ўхшамади. Қатардаги тизимни 10 % ни ҳам эришмадик. Ким бор академиядан? Хуш, айтинги, ким бор, кулгили-ку. Ўрта миёна Россияни клубларида ҳам ўйнайдиган футболчи йўқ! 0 натижа!
Мундо уйлаб караса четга энг куп футболчи сотвотганмас, футболчиларини сотолвотган ягона клуб Бунедкоракан хозир
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг