UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Ла Лига. "Валенсия"-"Реал Мадрид". Учрашув бошланди (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  20 00:15Диёр Имомхўжаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (3-соннинг давоми)  8 00:00Ла Лига. Зидан "Валенсия"га қарши Иско ва Начони асосий таркибда майдонга туширяпти  18 23:54А Серия. "Фиорентина" ва "Интер" клубларининг асосий таркиблари маълум  5 23:38Германия чемпионати. Мусобақа пешқадами ўзгарди  8 23:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  75 23:21Дешам Жируга маслаҳат берди  4 23:07"Барселона" Тодибони сотишни режалаштирмоқда  3 22:55А Серия. "Ювентус" - "Удинезе" 3:1  0 22:50А Серия. "Милан" - "Сассуоло" 0:0  1 22:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 1:1  1 22:41Канте Испан грандига ўтишни хоҳламоқда  5 22:40АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" 1:2  1 22:27Де Хеа шахсий антирекордини ўрнатди  1 21:58Моура Моуриньо қўл остида сермаҳсуллик намойиш қилмоқда  3

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Янгиликлар

«Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда!

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов яна бир бор «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида даставвал «Бунёдкор» стадионининг чими кўздан кечирилди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутахассислар билан муҳокама қилинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрлари тингланди, тегишли кўрсатмалар берилди.

Равшан Сайфиддиновичнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Барчани бирдек хурсанд қиладиган хабар шуки, «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Яъни, жамоа энди уй учрашувларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди!

Айтиш керак, бу янгилик жамоа учун мамлакатимиз ҳурликка эришган кун, Мустақиллик байрамига совға бўлди.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг