UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Спартак" "Лестер"да ўйнаётган Португалия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  1 12:50ПСЖ Тиаго Алькантара учун курашга қўшилди  1 12:27Малком Испанияга қайтиши мумкин  2 12:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:00Бугун "Спартак" Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилади  20 11:33Роналду "Ювентус" - "Локо" ўйинидан сўнг ПСЖга ўтишни хоҳлашини айтган  9 11:23Шукурали Пўлатов "Турон" машғулотларига қўшилди  6 11:07"Челси" Регилон учун курашмоқчи  4 10:44Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими?  3 10:35Кокорин "Спартак" сафида машғулот ўтказди  3 10:20"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади  9 10:14"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда"  46 10:06Olamsport: Маҳмуд Мурадов 8 кг вазн ташлаши керак, қозоғистонлик мураббий ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида  0 09:41Андрей Канчельскис: “Алишер Усмонов билан танишман, лекин Наманганга келишимга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”  26 09:20"Леганес" янги бош мураббийни эълон қилди  0

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев: "2008 йилда ташкил қилинган ПФЛни очишдан мақсад нима эди?" Янгиликлар

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев: "2008 йилда ташкил қилинган ПФЛни очишдан мақсад нима эди?"

“Тезкор Студия”нинг галдаги сонига Суперлига клубларининг расмийлари таклиф қилинди.

Шундай меҳмонлардан бири “Бунёдкор” жамоаси директори Улуғбек Мирзаев жонли эфирдаги мулоқот давомида ПФЛ ва Шоқурбоновнинг истеъфосига муносабатини билдирди.

“Даврон Шоқурбоновни яхши биламан, бир неча йил бирга ишлаганмиз. Ўйлайманки, бу ҳаёт ўзгаришлардан иборат. Ҳеч ким бир жойда ўн йил ёки юз йил ишлаши қийин. Қанча ишлашдан қатъий назар барибир бир кун кетишга тўғри келади. Шундай кетиш керакки, у одам ўзидан ном ва имиж қолдира олиши, бошқа ишга ўтган тақдирда ҳам у одам ҳақида ҳамма ижобий фикр билдира олиши керак. ПФЛда ким раҳбар бўлган бўлса ҳам ўзидан яхши таассурот ва ном қолдиришга эришган.

2008 йилда ташкил қилинган ПФЛни очишдан мақсад нима эди? Биз шундан сўнг миллий биринчиликларимизни ўтказиб келаётган бўлсакда, унгача ҳам Ўзбекистон футбол федерацияси ички чемпионат мусобақаларини ўтказиб келган. Энди ПФЛни ташкил қилишдан кўзланган мақсад жамоаларни бирлаштириш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни яхлит кўринишга келтиришдир. Мана ҳозир маркетинг ҳақида гап борди. “Бунёдкор” жамоаси бир қатор компаниялар билан реклама хизмати эвазига ишламоқчи. Ўтган йили билсангиз “Drivers Village” брендини ўйинчиларнинг футболкаларига олиб чиқдик. Эътибор берсангиз ОЧЛ ёки ЕЧЛда стадионлардан бир хил реклама шитлари билан безатилган бўлади. Бунда лига маҳсулотни яхлит ҳолатдан компанияларга сотади. Мисол учун, хабаримиз бор “Lagardere Sports” ва ОФК ўртасидаги шартнома муддати тугайди. Ҳозирда улар янги ҳамкор топишган Аниқроғи, Хитой ва Швецария қўшма корхонаси билан келишувга эришган. Улар 8 йиллик умумий суммаси 4 миллиард долларни ташкил этадиган шартнома тузишмоқда.


ПФЛ Coca Сola билан ҳамкорлик қилади, уни суммасидан эса клублар ҳеч қандай фойда кўрмаяпти. Маҳсулотни улар ягоналигича сотяпти, биз эса ичимлик брендини мажбуран реклама қиляпмиз. На реклама шитларидан, на телевидениедан яхлит ҳолатда сотишдан ҳеч қандай даромад йўқ. Бир томондан бонуслар олиб ташланди, иккинчи томондан бадал пуллари оширилди.

Президентимизнинг ўтган йили 4 декабрда чиққан қарорини ўқисангиз, ўзбек футболини тижоратлаштириш деган жойи бор. Бунақада қандай қилиб эришамиз? Клублар ўз ўзини бошқариши керак, ўзини ўзи молиялаштириши керак бўлса. Биз Англия чемпионатларини гапиришни яхши кўрамиз. Уларда 60 ёки 70 фоиз маблағни лига беради. Трансляциялардан, маркетингдан тушган пулларни тақсимлаб беради, ўзига ҳам қанчадир суммани олиб қолади. Мана буни тижоратлаштириш деса бўлади. Бизда катта футболга пул тикадиган катта корхоналар йўқ. Оддий реклама шитлари ёки бошқа ҳомийлардан келадиган пул билан жамоани ойлик маоши, мукофот пуллари, сафар хизматлари ва бошқалар билан таъминлай олмаймиз.

ПФЛни энг катта камчилиги клубларга яхши ҳаёт таъминлаб бера олмаганида. Агарда бизга ҳам лига шунақа шароитларни яратиб берганида эди, ҳамма ўзини ёғида ўзи қовурилмасди. Агар ҳисоблаб чиқилса 1 миллиардни ўзи бадал пулларига кетмоқда. Энг катта ислоҳотни шу ердан бошлаш керак”,- дейди Улуғбек Мирзаев мутахассис.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +12   

Фикрлар

+2   
23 май 12:55:43
Футбол футбол
Бизда катта футболга пул тикадиган корхоналар йўқ деяпсиз.Корхоналар ҳам хохламайдида тиккан пуллари йўқ бўлиб кетишини.Улар тиккан пуллари жой жойига сарфланмайдику.Агар жой жойига сарфланса кейин ўша корхоналар фойда кўрадида.Бизда пул тикдин, пулингдан айрилдин дегани.
   
24 май 09:38:08
Man untd....
Akbar DADASHEV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Etilvottiku 1miliard pul badal puli tolaydi klublar dib etibor berin 1.000.000.000 sum. Shu 14 milliard pul klubladan badal puli bop tushadi. Bu degani bitta klubni 1 yillik smeta puli degani. Bundan tashqari kokakola. Uzbekinvestga oxshagan qancha homiladan pul tushadi. Mana nima evaziga kun koradi pfl
Кўча ТИЛИ бн айтганда Зўравонликка ўхшарканда а , ундан ташқари кулбларга жарима қўишганига ўлайми
   
24 май 08:36:14
Akbar DADASHEV
Man untd.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен сизларна қийин савол бермайман, Пфл ни ким молиялаштиради????. Пфл қайси маблағ хисобига ўзи сақлайди?????. Менга шу қизиқ
Etilvottiku 1miliard pul badal puli tolaydi klublar dib etibor berin 1.000.000.000 sum. Shu 14 milliard pul klubladan badal puli bop tushadi. Bu degani bitta klubni 1 yillik smeta puli degani. Bundan tashqari kokakola. Uzbekinvestga oxshagan qancha homiladan pul tushadi. Mana nima evaziga kun koradi pfl
   
23 май 13:04:49
Arslon.
Узбе футболи керемас буп колди бир тарафдан шуям яхши асаб кетмеди
   
23 май 11:41:26
Man untd....
Мен сизларна қийин савол бермайман, Пфл ни ким молиялаштиради????. Пфл қайси маблағ хисобига ўзини сақлайди?????. Менга шу қизиқ
   
23 май 11:40:43
Man untd....
Мен сизларна қийин савол бермайман, Пфл ни ким молиялаштиради????. Пфл қайси маблағ хисобига ўзи сақлайди?????. Менга шу қизиқ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг