UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. Чорак финалчиларнинг тенг ярми маълум бўлди ва уларнинг орасида Бразилия йўқ  0 22:27Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 22:15КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Куба учта турда 17та гол ўтказиб юборди  0 21:55ЦСКА бош мураббийи Чаловни топ-5 чемпионатига қўйиб юборишга қарши эмас  0 21:35Симон Миньоленинг "Ливерпуль"даги тақдирига ойдинлик киритилди  0 21:15Линделёф: "МЮ футболчилари ўзаро тушуниб ўйнашни йўлга қўйишлари муҳим"  1 21:06“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди  2 20:55Бугун туғилган кунини нишонлаётганган Давид Алаба Бундеслига тарихига кирди  2 20:30МЮ ПСЖнинг Неймар ва Погба борасидаги таклифига ўз қарорини эълон қилди  12 20:12Ван Гал Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги асосий ютуғини айтди  10 19:42"Барселона" Мессини туғилган куни билан табриклади ва унинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни ёдга олди  14 19:30Карикатура: Мессини қутқариб қолишди  20 18:49"Ньюкасл" бош мураббийлигига номзодлар орасида Моуринью ва Артета етакчи  3 18:44Самвел Бабаян иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  89 18:20Милан клублари "Сан Сиро"ни бузиш ва янги стадионни қурилиши бошланаётганлиги ҳақида хабар берди  3

16 ёшли футболчининг голи "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

16 ёшли футболчининг голи "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба келтирди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 8-дақиқасида Ойбек Қиличев жуда қулай вазиятда турган шерикларига тўпни узатмасдан, ўзи дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.  19-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга яқин келишди. Дилшод Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

33-дақиқада Ойбек Қиличевнинг жаримадан ошириб берган тўпини рақиб жарима майдончаси ичида эгаллаб олган Бобур Омоновнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. 

56-дақиқада "Бунёдкор" ҳисобни очди. Тўхтасиновнинг тўп узатишидан кейин Жасур Жалолиддинов чамаси 20 метрлардан чап оёғи билан ажойиб гол урди - 1:0. 2002 йилнинг май ойида туғилган Жалолиддинов ўтган турда "Навбаҳор" дарвозасига гол урган эди. 

76-дақиқада Бобур Акбаровнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.  

77-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Мирний жамоасини голдан қутқариб қолди.  84-дақиқада Бобур Омоновнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Дониёр Исмоилов бош билан зарба йўлламоқчи бўлиб, Рўзимбой Аҳмедовни бошига зарба берди ва жароҳат етказди. 

88-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг бош билан берган зарбасини Зуҳуров ушлаб олди. Кейинги ҳужумда Мирний қўпол хатога йўл қўйди, Мираҳмадов эса бу совғадан фойдалана олмади. 



Бунёдкор

Жасур Жалолиддинов - 56'

Суперлига. 4-тур

13/04/2019, 18:20

0
:
1
Тугади

Андижон

45'
90'
44'  Нурилло Тўхтасинов
49'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев)
56'  Жасур Жалолиддинов
56'  Нурилло Тўхтасинов
66'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
90'  Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов)
46'  Асрор Ғофуров (Шаҳбоз Жумабоев)
46'  Хушнудбек Авилов (Дониёр Исмоилов)
68'  Аброр Хусинов
74'  Ойбек Қиличев (Фарҳод Бекмуродов )


“Бунёдкор” – “Андижон” 1:0
13 апрель 2019. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:20
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Андрей Цапенко, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Гол: Жасур Жалолиддинов 56, - 1:0 (Нурилло Тўхтасинов).

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 3.Ислом Қобилов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Жасур Жалолиддинов (30.Абдулла Абдуллаев, 66), 10.Хуршид Ғиёсов (5.Бобур Фарҳодов, 90+1), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (23. Санжар Рихсибоев, 49), 13.Лутфулла Тўраев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурулло Тўхтасинов.

Захира: 1.Абдумавлон Адужалилов, 4.Сергей Прохоров, 20.Владислав Нуриев, 27.Абубакр Муйдинов, 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

"Андижон": 77. Виталий Мирний, 3. Бобир Амонов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 7. Ойбек Қиличев (8. Фарҳод Бекмуратов, 74), 18. Дилшод Раҳматуллаев, 21. Илдар Маматказин (с), 22. Рўзимбой Аҳмедов, 34. Хушнуд Авилов (24. Дониёр Исмоилов, 46), 75. Асрор Ғофуров (70. Шаҳбоз Жумабоев, 46), 88. Аброр Хусинов, 89. Бобир Акбаров.
Захира: 1. Руслан Матниязов, 9. Сардор Сулаймонов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 17. Абдуллоҳ Олимов, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 26. Алексич Радосав.

Огоҳлантиришлар: Нурилло Тўхтасинов 44, Аброр Хусинов 68.


Рейтинг: +45   

Фикрлар

+26   
13 апр 19:37:05
geniy Geenrih
Ўтган турда этгандим "Бунёдкор" анча кучли жамоа деб."Пахтакор"га Ал Сааддан олдин хақиқий бош оғриғи бўлган бу "Бунёдкор".В.Абрамов билан хазил қилиш яхши оқибатларга олиб бормайди.
+20   
13 апр 19:52:15
DeGea SuPeR
Abramovning imzosi yaqqol sezilvotdi. Abramov Õzbekistondagi xujumchi sevuvchi va supertaktik õynovchi yagona murabbiy... Bunyodkorning õyini ancha muncha õzgarib ketibdi. Yangilangan tarkib bilan yana. Abramov qanday trenerligini isbotlamoqda.
+18   
13 апр 19:45:27
Jonny
БУНЁДКОР - МОЛОДЦЫ!
+15   
13 апр 19:45:06
Shoxrux Yuldashov
Mixladiku Jasur!!! Olg'aaa Bunyodkor
+13   
13 апр 20:18:12
Азамат74
Кискаси анжан энди уйнаме куйорсин янги стадион исроф бу трениру уйинчиларига хаммаенг кириб кетиш эссиз халкни пули стадионга,мажбурий утказаетган йиллик чипталарингаям ва бошка бошка нарсаларингаям эссиз нерв сабр токат.
+13   
13 апр 19:51:46
Designsprint
Bu oldingi Qosimov tuzgan jamomas sababi ula ketib qogan xammasi bula yoshla Abramov shakilantirvotgan molodes
+11   
13 апр 20:16:35
Бунедкор чемпион
Бунедкор с победой!
+11   
13 апр 20:05:56
Farhod_bek1990
Bunyodkor va Abramovga omad.
+11   
13 апр 19:49:55
Абдугофур1984
Бунёдкор факат галаба
+11   
13 апр 18:33:53
Realdo
Bunyodkor yosh tarkibi bilan i Vadim Abramovdan chiroyli o'yinni ko'ramiz. Olg'a Bunyodkor...
+10   
13 апр 19:55:08
Санджар
Бунедкор, жуфт бусин энди. шухрок уйнапташела укаларим. впереееееееед
+8   
13 апр 21:37:04
sam
Абрамовни хайдаганлар хурлаганлар мард булиб кечирим суренглар. Уялинглар, пазор. Олга абрамов
+8   
13 апр 20:17:20
Ixtiyorjon Xoshimov
Andijon muxlislariga qoyil - maydonga nosqovoq otishmadi !
+7   
13 апр 20:08:41
Doctor N
Падаринга лаънат ! Шу хам уйинми? Болалар нима килаётганини билмайди. Максад йук! Жамоада шижоат йук! Эх афсус бунака хокимни поддержкаси билан камида 3 чи уринга даъвогарлик килиш керак. Яна буларга пул утказдик. Халкни( болельшикларни) розилигини олишни урнига нафратига дучор булишдинг. Сотиб олган кепкамни итимга кийдириб куяман. 18- 19 ёшли болларга ютказяпсан ориятсизлар. Ор- номусинг булса андижонга келма Ильдар С...а.
+7   
13 апр 19:34:49
Miranchuk
Андижон 1 лига тушиб кетади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг