UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Нагельсман Бундеслига тақвимидан норози  1 12:51Карикатура: Холанднинг "Бавария"га кучи етмади  3 12:43Olamsport: Владимир Кличкога камарларни қайтариб беришди, Майк Тайсон ўлимдан қўрқмайди ва бошқа хабарлар  0 12:27"Валенсия" Савичга қизиқиш билдирмоқда  0 12:14Бранко Иванкович: "Коронавирус дунёдаги жамики инсонлар тенглигини кўрсатди"  4 12:03Улар қайси мультфилм қаҳрамонларига ўхшашади?  16 11:40Бундеслиганинг энг тез футболчиси ким?  3 11:17"Челси" Чемпионшипда ўйнаётган жазоирлик футболчига қизиқмоқда  3 10:54"Манчестер Юнайтед" банкдан трансферлар учун миллионлаб кредит олди  1 10:30"Ювентус"га де Йонг керак  6 10:18Виктор Кумиков: “Андижон” билан Суперлигада еттинчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз”  10 09:56Хамес Родригес АПЛ клубига ўтишдан бош тортди. Нега?  11 09:55Бир ўйин тарихи. Гейнрихнинг иккита голи камлик қилган баҳс ёхуд Ўзбекистон – Жанубий Корея 2:3  8 09:32"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи   1 09:26Гаспар: "Агар "Реал" Ла Лигада етакчи бўлиб турганида, мавсум муддатидан олдин якунланарди"  23

Бундеслига. Қизиқарли ўйинларга бой тур превьюси Янгиликлар

Бундеслига. Қизиқарли ўйинларга бой тур превьюси

Бугун ва эртага Германия чемпионатининг навбатдаги 27-тур ўйинлари давом этади.

Кучли бешлик чемпионатларидан бири, яъни Бундеслиганинг тикланиши ҳар бир футбол мухлисини шод этгани аниқ. 

27-турда жуда кўп муҳим ва ҳаёжонли ўйинлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу ўйинлар учун тайёрланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.  

Онлайн турнир жадвали 


Тимо Вернер тўпурарлик пойгасида ғолиб бўлишни истаса, голлар уришда давом этиши лозим

Ушбу мавсумда Бундеслига тўпурарлиги пойгаси чемпионат безакларидан бирига айланиши мумкин ёки буни аллақачон эътироф этсак бўлаверади.

Ўтган турда Тимо Вернер яна гол урмади – у ҳатто "Фрайбург"га қарши яхши ўйин намойиш қила олмади. Роберт Левандовски Берлинда порламаган бўлса-да, 11 метрлик нуқтадан рақиб дарвозасини ишғол эта олди. Эндиликда поляк бошқа жамоа тўпурарларига жиддий таклифни ўртага ташлагандек бешта гол олдинга ўтиб кетди.

Вернер иштирокидаги баҳсларни таҳлил қиладиган бўлсак, у янги йилдан буён жуда ёрқин ўйин кўрсатаётгани йўқ. Фақат февраль ойида "Шальке" дарвозабонини ранжита олганди. Кейинчалик хавфли вазиятларни голга айлантира олмаслик ўйинчининг барча ижобий ҳолатларига тўсқинлик қила бошлади, кўпчилик унинг иқтидорига шубҳа билан қарай бошлади. Балки, "Ливерпуль"га ўтиш ҳақидаги миш-мишлар ҳужумчига таъсир қилгандир, яна ким билади дейсиз.

Тур ўйинлари ҳақида

Ҳабарингиз бор, тур ўйинлари "Берлин дербиси" билан бошланганди.

Фрайбург

Бундеслига . 27-тур

23/05/2020, 18:30

1
:
0
Тугади

Вердер

Леонардо Биттенкур - 19'

Стадион: Schwarzwald-Stadion, 0 томошабин

Бош ҳакам: Robert Hartmann

45'
90'
71'  Яник Хаберер (Амир Абраши)
81'  Роланд Саллаи (Чанг-Хун Квон)
89'  Мануэль Гульде
19'  Леонардо Биттенкур
19'  Дейви Клаасен
29'  Марко Фридль
35'  Кевин Фогт (Филипп Баргфреде)
42'  Филипп Баргфреде
63'  Джошуа Сарджент (Юя Осако)
63'  Леонардо Биттенкур (Фин Бартельс)
82'  Марко Фридль (Михаэль Ланг)
82'  Милот Рашица (Дэви Селке)
88'  Филипп Баргфреде

Бугун турнирнинг энг ёмон жамоаларидан бири бўлиб қолган "Вердер" ўртамиёна саналадиган жамоа "Фрайбург" майдонида меҳмон бўлади.

"Фрайбург" стандартлардан оқилона фойдалана олади, улар охирги 15 голидан нақд 13 тасини айнан стандартлар орқали урган. Энг қизиғи шундаки, Бременнинг "Вердер" клуби 18 та голни стандартлардан ўтказиб юборган.

Маълумотларга қараганда "Вердер" ўтказиб юборган 14 та гол бош билан киритилган.

Биринчи давра ўйинида жамоалар дурангга имзо чекишган – 2:2. Ўша баҳсда бременликлар аъзоси Миолт Рашица гол ва голли узатмаси билан ажралиб турганди.

Жамоалар шу пайтгача ўзаро 39 та ўйин ўтказган. Улардан 22 тасида “Вердер” ғалабани тантана қилган бўлса, 9 тасида “Фрайбург”нинг қўли баланд келган. 8 та ўйинда муроса йўли танланган.

Падерборн

Деннис Шрбени - 9'

Бундеслига . 27-тур

23/05/2020, 18:30

1
:
1
Тугади

Хоффенхайм

Роберт Сков - 4'

Стадион: Benteler-Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Bibiana Steinhaus

45'
90'
9'  Деннис Шрбени
32'  Себастьян Василиадис
61'  Клаус Ясула
65'  Геррит Холтманн (Стрели Мамба)
67'  Деннис Шрбени
76'  Деннис Шрбени (Бен Золински)
81'  Себастьян Василиадис (Деннис Ястржембский)
81'  Мохаммед Дрэгер (Лоран Янс)
81'  Кай Прогер (Абдельхамид Сабири)
4'  Роберт Сков
4'  Павел Кадержабек
63'  Стивен Цубер (Мунас Даббур)
76'  Себастьян Руди (Деннис Гейгер)
76'  Ихлас Бебу (Максимилиан Бейер)

Тур досрасидаги кейинги баҳсда "Падеборн" "Бентелер Арена"да "Хоффенхайм"ни меҳмон қилади. Олдинги ўзаро учрашув 3:0 ҳисобида "Хоффенхайм" фойдасига якунланган. Ушбу ғалаба "Хоффенхайм" бош мураббийи Алфред Схрёдер учун энг йирик муваффақият сифатида қайд қилинганди. "Хоффенхайм" айни пайтда кетма-кет 6 учрашувдан буён ғалаба нималигини билмаяпти (2 мағлубият, 4 дуранг), бу жамоанинг нидерландиялик бошчилигидаги энг ёмон натижасидир.

"Падеборн" шу пайтгача тўқнаш келган Бундеслиганинг 20 жамоасидан 19 тасига гол ура олган. Олдинда фақат "Хоффенхайм" дарвозасини аниқ пойлаш қолган, холос.

Клублар бор-йўғи 3 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шулардан 2 тасида "Хоффенхайм" рақибини ютган бўлса, 1 та учрашувда дуранг ўйнашган. Ва ниҳоят бугун "Падеборн"нинг ғалаба қилиш навбати келмадимикин?

Шальке-04

Бундеслига . 27-тур

24/05/2020, 16:30

3
:
0
Тугади

Аугсбург

Эдуард Лёвен - 6', Ной-Джоэл Саренен-Бази - 76', Серхио Кордова - 90'

Стадион: VELTINS-Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Sascha Stegemann

45'
90'
56'  Суат Сердар (Ахмед Кутуджу)
74'  Уэстон МакКенни (Левент Меркан)
76'  Даниэль Калигиури (Нассим Бужеллаб)
76'  Рабби Матондо (Бенито Раман)
6'  Эдуард Лёвен
8'  Рубен Варгас
59'  Рубен Варгас (Ной-Джоэл Саренен-Бази)
60'  Карлос Груэсо
70'  Эдуард Лёвен (Ян Моравек)
76'  Ной-Джоэл Саренен-Бази
83'  Карлос Груэсо (Рикс Оксфорд)
83'  Флориан Нидерлехнер (Серхио Кордова)
90'  Серхио Кордова

Иккинчи давранинг энг омадсиз жамоалари тўқнашуви – "Шальке" - "Аугсбург".

Лига жамоалари орасида энг кўп ғалабасиз серия (8 та ўйин) "Шальке"га тегишли. "Аугсбург"да бу кўрсаткич 6 тани ташкил қилади.

2020 йилда "Шальке" атиги тўртта гол урди - бу лигадаги энг ёмон кўрсаткич.

"Аугсбург" сўнгги бешта учрашувда мағлубиятга учради, ҳатто тўрттасида гол ҳам ура олмади.

6 та гол билан "Аугсбург"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турган Флориан Нидерлехнер олти ўйиндан бери гол нималигини билмай келмоқда. Дарҳақиқат, айнан у "Шальке"ни 4 бор ранжита олган.

Жамоалар барча турнирларда 17 марта ўзаро дуч келганлар. Шулардан 9 тасида "Шальке" ғолиб чиққан бўлса, бор-йўғи 1 тасида "Аугсбург" ғалаба қозонган, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган.

Майнц

Бундеслига . 27-тур

24/05/2020, 18:30

5
:
0
Тугади

Лейпциг

Тимо Вернер - 11', Юссюф Поульсен - 23', Марсель Сабицер - 36', Тимо Вернер - 48', Тимо Вернер - 75'

Стадион: Opel Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Маркус Шмидт

45'
90'
20'  Пьер Кунде
31'  Джеффри Брума
46'  Джеффри Брума (Жан-Филипп Матета)
61'  Пьер Кунде (Леандро Баррейро)
61'  Жан-Поль Бётью (Тайво Авонийи)
74'  Карим Онисиво (Левин Мете Озтунали)
74'  Эдимилсон Фернандес (Данни Латца)
79'  Джерри Сен Жюст
11'  Тимо Вернер
11'  Конрад Лаймер
13'  Марсель Сабицер
17'  Дайот Упамекано
23'  Юссюф Поульсен
23'  Марсель Сабицер
35'  Тимо Вернер
36'  Марсель Сабицер
36'  Юссюф Поульсен
42'  Конрад Лаймер (Норди Мукиеле)
48'  Тимо Вернер
48'  Кевин Кампл
60'  Дайот Упамекано (Вилли Орбан)
60'  Марсель Сабицер (Тайлер Адамс)
70'  Кевин Кампл (Ханнес Волф)
70'  Кристофер Нкунку (Адемола Лукман)
75'  Тимо Вернер
75'  Юссюф Поульсен

Навбатдаги баҳсда "Майнц" ўз майдонида "Лейпциг"ни қабул қилади. Бу мавсум улар ўртасида кечган биринчи давра учрашувини ҳеч ким унутмаган бўлса керак. Албатта-да, чунки ким ҳам 8-0 ҳисобини унутарди.

"Майнц" чемпионатдаги сўнгги уч ўйинда мағлубиятга учрамади (1 ғалаба, 2 дуранг).

Айни пайтда "Лейпциг" ўтган мавсумдаги каби рақиб дарвозасига 63 бор тўп киритган. Улар яна тўртта гол уришса, клубнинг 2016/17 йилги мавсумдаги 66 та голли рекордини янгилашлари мумкин. Бунга энг катта ҳисса қўшган футболчи - шубҳасиз, Тимо Вернер. Унинг ҳисобида ҳозирда 21 та гол мавжуд.

2013 йили, клуб ҳали учинчи дивизиондалигида "Лейпциг"га келган Поульсен, шу ҳафтада жамоа учун 250-учрашувда қатнашиши мумкин.

Статистикага назар солсак, клубларнинг ўзаро 7 ўйинидан 4 тасида “Лейпциг” ғолиб бўлган бўлса, 1 тасида “Майнц” ютган, 2 та ўйинда дуранг қайд этилган.

Кельн

Антони Модесте - 88', Джон Кордоба - 90'

Бундеслига . 27-тур

24/05/2020, 21:00

2
:
2
Тугади

Фортуна Дюссельдорф

Кенан Караман - 41', Эрик Томми - 61'

Стадион: RheinEnergieSTADION, 0 томошабин

Бош ҳакам: Benjamin Cortus

45'
90'
59'  Марк Ут
59'  Кингсли Эхизибью (Хорхе Мере)
60'  Исмаил Якобс (Доминик Дрекслер)
60'  Ноа Каттербах (Антони Модесте)
79'  Флориан Кайнц (Элвис Рекшбешай)
88'  Антони Модесте
88'  Доминик Дрекслер
90'  Тони Лейстнер (Симон Теродд)
90'  Джон Кордоба
90'  Доминик Дрекслер
41'  Кенан Караман
41'  Стивен Скржибски
61'  Эрик Томми
61'  Стивен Скржибски
62'  Стивен Скржибски (Жан Циммер)
73'  Кенан Караман (Роувен Хеннингс)
73'  Адам Боджек (Марсель Соботтка)
80'  Эрик Томми (Оливер Финк)
80'  Кевин Стогер (Касим Нуху)
90'  Марсель Соботтка

Кейинги ўйинда "Кёльн" ва "Фортуна" ўзаро беллашади. Иккита ўйинни томошабинларсиз ўтказишга улгурган "Кёльн" уларнинг ҳар иккисида ҳам ғалабани сақлаб қола олмади. "Боруссия М"дан 1-2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, ўтган ҳафтада "Майнц" билан дуранг ўйнади - 2:2.

Ушбу мавсумда "Кёльн"нинг энг яхши тўпурари Кордоба ҳисобида 10 та гол бор ва улардан атиги иккитасини ("Герта"га) сафарда урган.

"Фортуна" тўпурари Хеннингс (11 та гол) охирги 9 ўйинда гол урмаган. Биринчи даврадаги "Фортуна" 2:0 ҳисобида ютган ўйинда у гол урганди.

"Кёльн" ва "Фортуна" мавсум давомида олинган карточкалар бўйича биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди - 66 ва 65.

Жамоалар шу пайтгача 7 марта рўбарў келган: 4 ғалаба "Кёльн"да, 1 ғалаба "Фортуна"да, дуранглар сони - 2 та.

* Қолган ўйинлар учун алоҳида превью қилиш режалаштирилган.

Бундеслига, 27-тур ўйинлари жадвали:

22 май, жума.

"Герта" — "Унион" 4:0

23 май, шанба.

"Фрайбург" — "Вердер" (18:30)

"Падеборн"  "Хоффенхайм" (18:30) 

"Боруссия М" "Байер" (18:30)

"Вольфсбург""Боруссия Д" (18:30)

"Бавария" "Айнтрахт" (21:30)

24 май, якшанба.

"Шальке" "Аугсбург" (16:30)

"Майнц""Лейпциг" (18:30)

"Кьёлн""Фортуна" (21:00)


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
23 май 15:28:05
FARRUXBEK.FC.BAYERN
bugun yaxshi oyinlar borakan bavariyaga omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг