UZ

Сўнгги янгиликлар

04:40Карикатура: Марадона вафот этди  1 03:12ЕЧЛ. "Бавария", "Порту" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинлар якунланди  0 02:59ЕЧЛ. Бергамо клуби "Энфилд"да "Ливерпуль"ни таслим қилди!  6 02:55"Реал Мадрид" Миланда "Интер"ни таслим этди  46 02:46Майк Тайсон ўзининг қаҳрамони ҳақида гапирди. Бу "Бобурнинг ойиси" эмас!  23 02:36Коке тарихий натижа қайд этди  0 02:21Азар 3 йилдан кейин яна Чемпионлар Лигасида гол урди  18 02:00Olamsport: Фергюсоннинг жанги аниқ бўлди, Хабиб қайтишига шама қилди ва бошқа хабарлар  0 01:49"Барселона" "Милан" билан нидерландиялик футболчи учун курашади  0 01:23Гвардиоладан қойилмақом натижа  2 01:00ЕЧЛ. "Боруссия М" "Шахтёр"ни мағлуб қилди  6 00:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" муддатидан аввал 1/8 финалга чиқди  3 00:28Марадонанинг вафоти туфайли Либертадорес кубоги нимчорак финал ўйини қолдирилди  5 00:10ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Бавария"нинг асосий таркиби маълум  3 00:02ЕЧЛ. "Интер" – "Реал": Мариано, Начо ҳамда Васкес бошланғич таркибда  6

Бугун “Ювентус” – “Барселона”. Championat.asia ходимларининг ушбу учрашув ҳақида фикрлари қандай? Янгиликлар

Бугун “Ювентус” – “Барселона”. Championat.asia ходимларининг ушбу учрашув ҳақида фикрлари қандай?

Европа Чемпионлар лигаси ўз йўналишида давом этади. Ушбу турнир гуруҳ босқичининг ҳеч шубҳасиз марказий баҳси бугун Туринда бўлиб ўтади.

“Ювентус” – “Барселона”! Криштиану Роналду иштирок этиши сўроқ остида турган ўйинга сайтимиз ходимлари ўз таҳминларини билдиришди.

Нарзулла Сайдуллаев – сайтимиз “мотор”и, бош муҳаррири:

"Ювентус" Роналдусиз жуда ҳам кучиз эканини Италия А сериясидаги охирги икки ўйин яққол кўрсатиб қўйди. Лео Месси ўйнаган охирги "Эль класико"да ҳам "Барселона" мағлуб бўлди, яна ўз уйида. Бугун гуруҳнинг икки фаворити ўртасидаги баҳс бўлади. Бундай баҳсларда одатда дуранг кузатилади. Тахминимча 2:2 ҳисоби қайд этилса керак.

Шаҳбоз Беғамов – АГМК жамоаси матбуот котиби, “Бавария”га “Ювентус”дан кўпроқ мухлислик қиладиган инсон:

Иккала жамоа ҳам ҳозир тушунарсиз футбол намойиш этмоқда. Ўйин ва натижалар ҳам табиийки барқарор эмас. Янги мураббийларнинг фалсафаси ҳозирча номаълум. “Ювентус” — “Барселона” катта афиша, лекин жамоаларнинг айни ҳолати ўйин статусига тўлиқ жавоб берадиган даражада эмас. Ҳар қандай натижа рўй бериши ва исталган жамоа ғалаба қозониши мумкин. Тахмин қилиш керак бўлса, дуранг деган тўхтамда қоламан.

Абдулазиз Искандаров – футболчи ва мураббийлар билан интервью уюштириш бўйича ёш мутахассис:

"Ювентус" ҳамда "Барселона" қарама-қаршилиги турнинг энг қайноқ ва шиддатли учрашуви бўлиши кутилмоқда. Бу жамоаларнинг ЕЧЛ доирасидаги аввалги учрашувларида одатда жамоалар тўқнашган бўлса, эндигисида эса номлар майдонда учрашиши кутилган эди яъни Месси ва Роналду. Бироқ, Роналдунинг майдонга тушмаслиги бу борада бироз учрашувга бўлган қизиқишни сўндириши табиий. Боиси барчанинг нигоҳи мана шу номларга қаратилганди. Куман шогирдларининг “Эль-классико”даги ҳаракатларини кузата туриб "Ювентус"нинг имкониятларини юқори баҳолаган бўлардим. Тахминим 3:2 "Ювентус" фойдасига.

Жаҳонгир Файзуллаев – сайтда Толибжон Қосимовга фотографлик бўйича конкурент, Шаҳбоз Беғамов таъбири билан айтганда “Типаж”:

Бугунги "Ювентус" - "Барселона" учрашуви жуда ҳам қизиқарли бўлиши мумкин эди. Роналду - Месси тўқнашувини барча кутганди. Роналдунинг коронавирус юқтириб олиши ўйиннинг ҳароратига таъсир қилди. "Барселона" бугун ўзида ҳарактер кўрсатиб, "Эль классико"даги мағлубиятни эсдан чиқара олса ғалаба қозона олади. "Ювентус" гарчи ўз уйида ўйнаса ҳам, Роналду йўқлиги таъсир қилиши мумкин. Тахминимча, "Барселона" минимал ҳисобда ғалаба қозонса керак.

Фарҳоджон Узоқов – Championat.asia нинг Қўқондаги мухбири:

Менимча Бартомеуни кетиши футболчиларга ижобий таъсир қилади. “Барселона” сўнгги ўйинда “Реал”га ютқазганлиги учун жамоа бу ўйинда мағлуб бўлмаслик учун бор кучини ташлайди. Менинг тахминим дуранг ёки “Барселона”ни ғалабаси.

Фаҳриддин Рўзиев – “Милан”нинг Ўзбекистондаги ягона ёш мухлиси ва суюкли жамоасининг ишлари яхши бўлиб бораётганидан қувонаётган ходимимиз:

Афсуски, кўпчилик кутган дуэль яна кейинроққа сурилди. Криштиану бугун майдонга тушолмайди. Умуман олганда, ҳар икки томонда ҳам йўқотишлар етарлича. Бугун "Юве" мудофаасида Кьеллини, де Лигт ва Алекс Сандро кўриниш бермайди. "Барселона" томонда эса Пике дисквалификация қилингани, Юмтити лазаретдалиги боис 21 ёшли Рональд Араухо асосий таркибга киритилиши кутилмоқда. "Эль-Класико"даги мағлубиятдан кейин "Барселона" ғалаба учун ҳаракат қилиши табиий. "Кекса синьора" ҳам бу ўйинга яхши кайфиятда етиб кела билмади - "Верона" билан дуранг. Пандемия давридаги ўйинлар натижасини олдиндан тахмин қилиш қийинлашиб кетди. Ўйлашимча, ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнайди, якунда дуранг қайд этилади (1:1).

Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+5   
28 окт 16:23:25
Aisher barsa
Man untd.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
3:0га юве ютади Раналдудан хетрик, Месси 1 та пенатини уролмайди.
Vay vaya,Ronaldu oʻynamasa ham uradimi?)
+3   
28 окт 17:18:39
Muzrobshoh
Купчилик Барсанинг тарозисини босиб фикр билдирибди. Аммо туринликлар сизлар билан хамфикр булишмаса керак, уйин тугасинчи, курамиз.
+3   
28 окт 16:16:51
makhmatmurodovmma
barsa 3:1yutadi
+2   
28 окт 19:21:02
Burhonbek Abdumo'minov
Yuventus yorib qo‘yadi 2:0 tamom
+2   
28 окт 18:15:28
Rakuten
Shaxsiy fikrim: Yuventusga Ronalduning bor yoki yo'qligi qanday ta'sir o'tkazishini bilmadimu, lekin Bartameoning ketgani Barselonaga ijobiy ta'sir o'tkazishiga ishonaman. Koutinyo yo'qligi Barselona hujumining rang-barangligini buzishi mumkin, lekin Barselonaning yoshlari yomon taassurot qoldirmayapti. Bugun Barselonada tajribali, ammo, qariya Pike yo'q, Umtiti ham yo'q, Koutinyo yo'q, lekin Barselonadan kichik ustunlik va g'alaba kutaman. Lekin raqibni Yuventus va o'z maydonida o'ynashini hisobga olsak, Barselonaga qiyin bo'lishi mumkin. Qolgan ish albatta Kuman va uning qanchalik oshpaz ekanida. Grizmann asosiyda tushmasa bo'lgani.
+2   
28 окт 18:01:52
Хусан-1
Хаммаси майдонда хал булади. Кучлиси ютсин .Барсага омад яна аввалги холига кайтишини истаб коламиз.
+2   
28 окт 18:01:36
No war
Роналду уйнасинде,агар у уйнамаса Ювентус ютиб куядику Барсани
+2   
28 окт 17:47:16
( SIROJIDDIN BAVARIYA )
2-1 yuve
+2   
28 окт 17:46:17
( SIROJIDDIN BAVARIYA )
2-1 yuve
+2   
28 окт 17:46:00
( SIROJIDDIN BAVARIYA )
2-1 yuve
+2   
28 окт 17:15:37
PITSTOP
Хайрулла Холиков башорат килмадими
+2   
28 окт 16:50:19
Бухоро Бухоро
Хархолда 8:2 булмас
4:2 тахминим
Юве ютади
+2   
28 окт 16:41:37
Лочин
Хаммаси майдонда хал булади. Классикода уз уйида маглуб булган ва Бартамеодан "айрилган" Каталония клубини Туринда Роналдусиз "колган" Кекса сенорага карши учрашув кутиб турибди. Хар иккала клубдан ажойиб уйин ва чиройли голлар кутиб коламиз. Одатда бундай марказий уйинларда жамоалар эхтиёткорлик намойиш килади ва уйинда мазмун йуколади. Аммо бугун ёш мураббий Пирло тажрибали Куманга карши очик уйин килади ва мазмунли хамда хужумокр уйин курамиз. Жамоаларга омад ёр булусин
+2   
28 окт 16:34:01
FK DAVR
Bartomeu "Barselona"dan yo'qolgani rost bo'lsa demal Barca yutadi bugun. Messidan dubl.
+2   
28 окт 16:25:13
Mirshohid
Daho bashorat qilmabdilarku:)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика