UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  7 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.

Турнир жадвалида 37 очко билан иккинчи ўринда бораётган "Локомотив" Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади. "Қизилқум" ҳисобида 18 очко мавжуд бўлиб, бу жамоа турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. 

Бугунги беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим. Негаки "Локо" иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, "Қизилқум" хавфли зонани тарк этиш мақсадида баҳс олиб боради. Шу боис ҳам бугун Навоийда қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Локо" сафарда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа охирги марта биринчи давранинг 10-турида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Шундан бери "темирйўлчилар" сафарда бешта ўйин ўтказиб, икки бор мағлубиятга учрашди ва уч марта дуранг қайд этишди. 

"Локомотив"нинг охирги уч ўйини дуранг натижа билан якун топди. Уйда "Металлург", сафарда "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан 1:1 ҳисоби қайд этилди.

"Қизилқум"га келсак, бу жамоа иккинчи давра стартидан бери фақат иккита беллашувда зафар қучди. Навоийликлар ҳам охирги учта ўйинда ғалаба қозона олишмади. Жамоа "Сурхон" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб, ўз майдонида "Насаф" билан дуранг ўйнади. 

Навоийда кечган охирги 5 учрашув

2018. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:3

2017. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2

2016. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:1 

2015. "Қизилқум" - "Локомотив" 0:2 

2014. "Қизилқум" - "Локомотив" 2:3

Навоийда бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида "Локомотив" ғалаба билан қайтган. "Қизилқум" ўз майдонидаги охирги тўрт ўйиндан бери "Локо"га гол ура олмаяпти. Бу мавсум биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда ҳам "Локо" ғалаба қозонган - 3:1.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика