Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"
15 авг 2021 13:53
Янгиликлар
Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Локомотив"
"Локомотив" сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Локомотив" 19 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 19-17. "Навбаҳор" эса 17 очко тўплаган ҳолда 8-ўринда боряпти. Кўриниб турибдики, бугун мусобақа жадвалида кетма-кет ўринларда бораётган икки жамоа тўқнашувига гувоҳ бўламиз.
Бугунги беллашув "Локо" учун сафардаги 8-баҳс бўлади. "Темирйўлчилар" шу пайтгача сафар ўйинларида уч бор ғалаба қозонишган: "Сурхон", "Машъал" ва "Андижон" устидан. Шунингдек, иккитадан дуранг ва мағлубият қайд этилган. Сафар баҳсларида тўплар нисбати 11-8.
"Навбаҳор" учун бугунги учрашув ўз майдонидаги 8-ўйин бўлади. "Лочинлар" уйдаги беллашувларда "Сурхон" ва "Машъал"ни мағлуб этиб, "Насаф" ва "Турон" билан 0:0 ўйнашган ҳамда "Сўғдиёна", "Пахтакор" ва "Андижон"га қарши баҳсларда имконият бой берилган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 5-5.
Биласизми? Ҳар икки жамоа ҳам Суперлигадаги охирги уч ўйинида биттадан ғалаба қозонди. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912"дан устун келишга муваффақ бўлди.
Биринчи даврадаги беллашувда "Локо" ўз майдонида 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Бугун "темирйўлчилар" ўша мағлубият аламини олишга уриниб кўришади. Мазкур баҳс "Дунё бўйлаб" канали орқали соат 20:00дан жонли эфирга узатилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар