UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Сульшер: “Биз майдонда кўп нарсаларни ўргандик”   0 08:33“Манчестер Сити” 10 кунга ҳимоячисидан айрилди   0 08:16Обамеянг: “Арсенал” чемпионлик учун курашишга қодир”   4 08:00Антони Марсьяль “Манчестер Юнайтед”даги юбилей голини урди   1 07:29"Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1  7 01:51АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади  56 01:35Дембеле жароҳат олди  11 00:45Сарри зотилжам билан касаллангани аниқланди  10 00:30РПЛ. Москва дербиси 6-турга якун ясаб берди  0 00:12Расман: "Арсенал" ҳимоячиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  2 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 23:27Футболчилар харидига энг кўп маблағ сарфланишига сабабчи мураббийларнинг кучли бешлиги тузилди  19 23:05АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди   20 22:55Балотелли: "Отамнинг орзуси ушалди, онам кўз ёшларини яшира олмади"  6 22:35Коутиньо: "Барселона"даги фаолиятим мен ўйлаганчалик чиқмади. "Бавария"да эса узоқ қолишга умид қиламан”  14

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - АГМК

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган охирги учта ўйин бўлиб ўтади.

"Локомотив" ўз майдонида Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоасини қабул қилади. ТТЙМИ стадионида кечадиган баҳс соат 16:30да бошланади. Бу учрашув "Локомотив"нинг ўз майдонидаги учинчи ўйини бўлади. Аввалги икки беллашувда "темирйўлчилар" ғалабага эришишди. "Локо" дастлаб "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ундан кейин "Андижон" 4:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ҳар иккала учрашувда майдон эгалари ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. 

АГМК эса мавсумни дуранг билан бошлади. Жамоа ўз майдонида 1-турда "Бухоро" билан 0:0 ўйнади. Кейинги турда "Қизилқум" меҳмони бўлган олмалиқликлар 1:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Шундан сўнг АГМК яна майдонида тўп тепди ва рақиб "Қўқон-1912"ни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мана энди 4-турда иккала жамоа ўзаро куч синашади. Жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. Устунлик "Локомотив" томонида. "Локомотив" ортда қолган 20та ўйиннинг 13тасида ғалаба қозонган ва тўрт бор мағлубиятга учраган. Қолган уч беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам "Локо" фойдасига 44-23. 

Тошкентда ўтказилган 10та ўйиннинг 9тасида "темирйўлчилар" зафар қучган. Фақат бир учрашув дуранг натижа билан якун топган. Бу 2010 йил рўй берган ва ўйин 0:0 ҳисобида тугаган. "Локомотив" ўз майдонида АГМКга умуман ютқазмаган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг