UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Ливерпуль" 17 ёшли футболчи учун бўлаётган курашда етакчи  2 17:00А Сериянинг барча чет эллик хўжайинлари  3 16:55Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланмоқда  0 16:43МДҲ Кубоги-2007. "Пахтакор" қандай қилиб чемпион бўлган эди?   10 16:28Роналду курорт ходимларига сифатли хизмат кўрсатиш учун 20 минг евро чойчақа қолдирди  9 15:55"Севилья" 2019/20 йилги мавсум учун ажойиб либосларни тақдим этди  6 15:32"Реал" футболчисига "Милан" ва "Байер" рақобатлашмоқда  2 15:26Olamsport: Олимпиада мезбони аниқланди, Валуев инкор этди ва бошқа хабарлар  0 15:05"Ювентус" Игуаиндан қутулмоқчи  2 15:00"Навбаҳор" Деян Журжевични таништирди  96 14:45Ўсмирлигидаёқ ота-онасига уй олиб берган, ҳозиргача 2 млн. доллар ишлаб топган ўзбекистонлик киберспортчи ҳақида  10 13:54ОАВ: Неймар "Барселона" билан 5 йиллик келишувга еришди  31 13:48Суперлига. 13-тур дисквалификациялари  7 13:30Сэр Алекс Фергюсонни хафа қилган 5 юлдуз  9 13:22Неймар "Барселона" ўйинчиларига: "Ҳавотир олманг, мен қайтаман"  15

Бугун 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками Ноил Лутфуллин 58 ёшга тўлди Янгиликлар

Бугун 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками Ноил Лутфуллин 58 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган ўзбек футболи намояндаларини унутилмас кунлари билан қутлашда давом этамиз.

Бугун собиқ ФИФА рефериси, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши ҳаками, 9 йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар департаментига раҳбарлик қилган Ноил Лутфуллин ўз оиласи, яқинлари даврасида қутлуғ 58 ёшини қарши олмоқда.

Ноил Лутфуллин - 1961 йилнинг 13 июнь куни Бухорода дунёга келган. Саккиз ёшида тўп тепишни бошлаган. “Строитель”, “Бухоро”, “Текстильшик”, “Ёш куч” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 1987 йилда у Бухоро давлат педагогика институтидаги тахсилни тамомлаган. Бухоро халқ таълими бошқармасига қарашли болалар спорт мактабларида методист, яъни йўриқчи бўлиб ишлади. Шу билан параллел равишда ўйинларда ҳакамлик қилиб, тажрибасини ошириб борган.

Ўзбекистон чемпионатида жами 260 та учрашувда бош ҳакам вазифасини бажарган. Фаолиятида 4 маротаба Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилган. 1994 йилдан ФИФА рефериси сифатида Осиё Чемпионлар кубоги, Кубок эгалари кубоги, Олимпиада ва Осиё ўйинларининг саралаш баҳслари, Германия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2006 саралаш учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган. 1996, 2000 ва 2006 йилларда Москвада ўтказилган МДҲ мамлакатлари кубоги ўйинларида ҳакамлик қилган. 2008 йилдан Ўзбекистон чемпионати учрашувларида назоратчи вазифасини бажарган. 2009-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон футбол федерацияси (ўша пайтлар федерация деб юритилган, ҳозир ассоциация) Ҳакамлар департаменти бошлиғи бўлган. Яна бир тажрибали собиқ ҳакамимиз Бобур Ҳайдаров Ноил Лутфуллинга ўринбосар сифатида ёрдам берган.

Ноил Лутфуллиндан кейин ЎФА Ҳакамлар департаменти тузукроқ бошқарувчига ёлчимади. Айниқса, шу кунларда бу ҳолат яққол кўзга ташланмоқда. Айни ишлайдиган пайтда тажрибали ҳакамларимиз ўзларининг севимли касбларидан йироқда юришибди.

Қизиқ ҳолатни қарангки, бугун матбуотда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов вице-президент этиб тайинланиши ҳақида хабарлар урчиди. Айнан бугун Ноил Лутфуллин ва яна бир собиқ ҳакамимиз Марат Исмоилов ўз таваллуд айёмларини нишонлашяпти. Ким билади, балки улар яқин вақт ичида яна катта саҳнага қайтиб қолишар.

Фурсатдан фойдаланиб, Ноил Ришатовични бугунги таваллуд айёмлари билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+8   
13 июн 18:36:48
Nematjon
акаям роса заказ бажарганла манимча
+6   
13 июн 19:12:24
UZBEKISTAN 2019.
Ўзбек футболидаги энг «заказной» ҳакам.Мен учун футболимиздаги ҳакамлар ичида энг ёмони.
+3   
13 июн 20:56:55
MAROUANE CHAMAKH 11
гали галварс имомовнинг севимли шогирди.жуда ку́п у́йинларни очикчасига у́лдирган.
+3   
13 июн 20:20:22
BarsAndijon
100га киради хали ...... ёмонга улим йук. Гали Имомов мафиясидану бу
+2   
13 июн 23:15:07
Neftci&Barca
Соткин судья у лутфулин
+2   
13 июн 20:47:55
Unknown Person
Vodiy va Voxa futbolini dushmani deb bilaman, buni Lutfullin janoblari xakamlik qilgan o'yinlarni stadiondan ko'rganlar yaxshi biladi.
+2   
13 июн 20:26:42
Azim_Nasaf
Nasafni ashaddiy dushmani... yomon ko'raman bu vijdonsizni
+1   
13 июн 23:40:54
Zohid
Бу хакамларни раиси бўлган пайтлар энг расво даврлар эди... Роса соққа қилган...
   
13 июн 20:47:21
R.CARLOS
BarsAndijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
100га киради хали ...... ёмонга улим йук. Гали Имомов мафиясидану бу
Ваааа,хааа,хааа,хааааа
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг