UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:04Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 669 нафарга етди  0 23:54Пабло Сарабия: “ПСЖга пул учун келмаганман”  1 23:24Румменигге: “Санени ҳозир арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин”  1 23:16"Футбол ретро талқинда" (25-сон)   10 22:56Зидан “Лейпциг” ҳимоячисини жамоага олиб келиш ниятида  0 22:44Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 641 нафарга етди  6 22:37Смоллинг «Рома»да қолмайди  0 21:55Италияда машғулот ўтказиш тақиқи 27 апрелгача узайтирилади  0 21:40Одил Аҳмедов Хитойдан юборган инсонпарварлик ёрдами Тошкентга етиб келди  9 21:35"Ростов" футболчилари коронавирус учун тест топширишмаган  1 21:10Рангник: "Милан" билан ҳеч қандай келишувим йўқ"  0 20:57"Барселона": "Клуб коррупцияга оид ҳар қандай айбловларни рад этади"  3 20:36"РБ Лейпциг" раҳбарияти Вернернинг жамоада қолишига ишонади  0 20:15Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўйдор посбони Евгений Сафонов эсингиздами?  19

Бугун 2020 йилги Суперлига бошланади. “Пахтакор” “Навбаҳор” билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун 2020 йилги Суперлига бошланади. “Пахтакор” “Навбаҳор” билан ўйнайди

2020 йилги Суперлига Тошкентда "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви билан бошланади.

Фақатгина ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишади. Демак, бу тўқнашувларни классик қарама-қаршилик туркумига киритиш мумкин. Томонлар ҳозирга қадар 58 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 36 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 9 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 98 гол урилиб, 45 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 24тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, 4 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 23 ўйинда 21 ғалаба ва 2 дурангга эришиб, умуман мағлубиятга учрамаган. Ўз ўpнида шуни таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор” Андрей Канчельскис мураббийлигида Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган. Пойтахтда 2018 йили ўтказилган ўйинда 0:0, 2019 йили бўлиб ўтган баҳсда эса 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.



Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" наманганликларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган. Жами 8 марта "шерлар" наманганликларни йирик натижалар билан тор-мор келтирган. Бу сафар мавсумнинг очилиш учрашувида жамоалар ўзаро тўқнаш келишади.

"Пахтакор" сафига янги мавсум олдидан Эрен Дердийок (Швейцария), Умар Эшмуродов, Анзур Исмоилов, Асадбек Собиржонов ва Аброр Исмоилов каби янги футболчилар келишди.

"Навбаҳор"га янги мавсумдан олдин Хуршидбек Мухторов, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Жавлон Иброҳимов, Ислом Абдуллахонов, Ислом Рашидхонов, Тоҳир Шамситдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Сардор Теляков, Руслан Болов (Россия), Забиҳилло Ўринбоев ва Шаҳзод Ҳамидов каби футболчилар қўшилишди.


"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги учрашув 27 февраль, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.


Пахтакор

Игорь Сергеев - 51', Игорь Сергеев - 89'

Суперлига. 1-тур

27/02/2020, 16:00

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Иван Соловьёв - 26'

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

45'
90'
12'  Хожиакбар Алижонов
33'  Егор Кримец
41'  Сардор Собирхўжаев
51'  Игорь Сергеев
51'  Драган Черан
68'  Сардор Собирхўжаев (Эрен Дердийок)
72'  Эрен Дердийок
78'  Егор Кримец
83'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)
89'  Игорь Сергеев
89'  Анзур Исмоилов
90'  Игорь Сергеев (Шерзод Аъзамов)
90'  Фаррух Сайфиев
21'  Исломбек Исоқжонов
26'  Иван Соловьёв
26'  Аббос Ғуломов
45'  Исломбек Исоқжонов
82'  Хуршидбек Мухторов



Рейтинг: +34   

Фикрлар

+18   
27 фев 07:45:13
Boburjon Nam city
Olga Lochinlar bugun faqat galaba
+16   
27 фев 09:30:51
Пахтакорим
Ўйин бошланмасдан хакамларга осилиш бошланибдику! Мард бўлларинг! Икки жамоага хам омад! Бугун Худо хохласа чиройли ўйин бўлади.
+16   
27 фев 08:33:40
Abdulatif
Навбахорга омад хакамлардан холис бошкаришини кутамиз кучлисиси ютсин
+14   
27 фев 09:14:58
Ўзбеклигим фахрим
Бугун ўзига хос ўзбек классикосига гувоҳ бўламиз ИншаОллоҳ Ўзбекистоннинг маълум бир мақсадга эга икки кучли жамоалари баҳси бўлади кучлиси ютсин Навбаҳор мухлиси
+12   
27 фев 09:39:54
Grafik
Нафакат Пахтакор Навбахор жанги у́йиндан кегин мухлислар жанги хам бошланиб кетса керак! Тилимизни тиймасак бугун анча мунча Одамни охират китоби гунохларга ту́либ кетади! Футбол оддий бир у́йин охиратимиз куйишига умуман арзимиди! Омад хаммага!
+12   
27 фев 09:24:40
Fc_Rma_Navbaxor
Navbaxor futbolchilari o'tgan yilgi xalok bo'lgan muxlislarini yodga olib qoyishsa zo'r ish bolardi...+ q bosila ko'rishsin.
+11   
27 фев 07:35:58
Nozimboy
Окала укала биродарла бугун хиссоп нима булишидан катти назар сайтта тортишмайлу бу фудбол бир кунда утип кетади биз мусилмонлага ярашмайди сафарга кетётганлага яратган эгам хамма хаммалариммиззи эсон омон борип килишни нисип кисин оллохим узиг асрагин мусопирлани навбахорга ооооомат тошкентда ёмгирми
+10   
27 фев 07:10:29
UzBekistanTEAMFCc
Албатта Пахтакорга омад. Иншааллох бугун ғалаба.
+9   
27 фев 08:10:44
Navbahor muhlisi
Olga Navbahor mavsumni gʻalaba bilan boshlaymiz nasib etsa keyingi oʻyinlarda paxtakorgayam omad Navbahor muhlisi
+9   
27 фев 08:04:28
Azizbek Rustamovic
Paxtakorga xalqaro maydonda muxlisman.lekin superligada Navbaxorga omad deyman.Istiqlol muxlisi
+9   
27 фев 07:57:05
G‘alaba
Olg‘a Navbahor faqat G‘alaba.
+8   
27 фев 10:29:39
Che Guevara
Statistik ko'rsatkichlarning 90 % adolatsiz. Chunki Paxtakor 2000 yildan keyin biron marta halol chempion bo'lmagan. Hammasi korrupsiya va zo'ravonlik mahsuli. CA sayti ijodkorlari ham sal uyalsa bo'lardi.
+8   
27 фев 09:17:07
Ўзбеклигим фахрим
iftihorim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакорим йирик хисобда галаба кутамиз ИншаАллох Бутун Узбекистон куз тикиб турибди ичида ярми кокилишингни кутиб турган хасадгвйлар яримта хатоинг етади улага буш кема биз сен билан
Омадни тиланг иғво тарқатманг ҳеч ким ҳеч бир Навбаҳор мухлиси Пахтакорни ёмонлагани йўқ
+8   
27 фев 07:07:56
NavBars
NAVBAHORGA OMAD!!!
+8   
27 фев 07:07:44
NavBars
NAVBAHORGA OMAD!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг