UZ

Сўнгги янгиликлар

08:59Касильяс “Реал”дан кетгандан сўнг қаерда ўйнашни хоҳлаганини маълум қилди   0 08:47“Атлетико” футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин   0 08:33“Реал”га ПСЖ футболчиси керак   0 08:18Педро келажаги борасида бир қарорга келди   0 07:55“Наполи” МЮнинг 80 млн евролик таклифини рад этди   2 05:24Olamsport: Холифилд ёш болалар билан жанг қилмоқчи эмас, UFC рейтингида 9 та ўзгариш кузатилди ва бошқа хабарлар  0 04:31"Ди Стефано ва Роналду" — "Реал" тарихидаги энг яхши футболчилар  6 03:57Португалия. "Порту" кутилмаганда чемпионат рестартини мағлубият билан бошлади  0 02:14Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади  14 01:40Бразилиялик футболчи "Байер"да қолади  0 01:25Бундеслига. "Айнтрахт" Бременда ғалаба қозонди  0 01:12"Наполи" "Спортинг" футболчисига қизиқиб қолди  0 00:56"Бешиктош" АПЛдан ҳужумчи харид қилади  0 00:10Гвардиолага "Милан" футболчиси керак  0 23:39"Атлетико" ва "Интер" Арамбарри учун курашади  0

“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди Янгиликлар

“Бу шармандалик”. Куртуа “Реал”нинг мағлубиятига шундай изоҳ берди

“Реал” посбони Тибо Куртуа жамоасининг “Мальорка”га (0:1) учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Биз худди шундай “Мальорка”ни кутгандик. Мураббийларимиз рақиб бизга нисбатан максимал равишда интенсив ҳаракат қилишини ва биз уларга муносиб жавоб қайтаришимизни айтганди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, аммо охирги пас етишмади. Рақибда эса деярли имконият бўлмасада, уч очкони қўлга киритди. Ўйлашимча, бу (натижа) шармандаликдан бошқа нарса эмас. Биз бу учрашувда ғалаба қозонишимиз шарт эди.

“Барселона” билан баҳснинг қолдирилганлиги бизга қандайдир таъсирини ўтказди, деб ўйламайман. Деярли барчамиз терма жамоа таркибида эдик ва бу ҳақда ўйлашга кўп ҳам вақтимиз йўқ эди”, дея Куртуанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Ушбу мағлубиятдан кейин қироллик клуби Ла Лига турнир жадвалининг энг юқори поғонасини ашаддий рақиби “Барселона”га бўшатиб беришга мажбур бўлди. Айни пайтда мадридликлар “Барса”дан бир очкога ортда қолишмоқда. Зидан жамоасини таслим этган “Мальорка” эса 7 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг