UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45"Пахтакор" клуби раиси ўринбосари Дилшод Каримов: "Мухлислар хотиржам бўлаверишсин..."  0 16:29Суперлига. "Машъал" - "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  14 16:28Иско "Лион"га ўтиши мумкин  1 16:24Анвар Раҳимов ҳозир қаерда?  2 16:15Ёшлигида чиқиндилар орасидан бутса қидирган Осимхен "Наполи"да юлдуз бўла олади-ми?  2 16:04Ана холос! Хамес Родригес Қатар клубига ўтмоқда  4 15:54“Насаф”нинг Ҳиндистон жамоаларига қарши кўрсаткичи қандай?  9 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 15:43Виталий Левченко: "Насаф" шахсан мен учун ОФК кубогида ғолиб чиқиш учун асосий фаворит ҳисобланади"  6 15:32Андре Силва "Тоттенхэм"да Кейннинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 15:10"Ливерпуль" "Челси" футболчисини харид қилмоқчи  1 14:47Гюндоган жароҳат олди  0 14:24Карикатура: Куманнинг ўрнига ким "Барселона" бош мураббийи бўлиши керак?  14 14:00"Арсенал" "Барселона" хавбекига қизиқмоқда  0 13:55ОФК кубоги. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ғалабамиз Ўзбекистон учун катта фойда бўлиши мумкин"  31

Бу қизиқ! Евро-2020 бонуслари: уни қандай ҳисоблашади? Ким қанча ишлаб олди ва нимага сарфлади? Янгиликлар

Бу қизиқ! Евро-2020 бонуслари: уни қандай ҳисоблашади? Ким қанча ишлаб олди ва нимага сарфлади?

Италия ғалабаси учун 34 млн олди, данияликлар эса пулнинг бир қисмини хайрия қилди. Қолган жамоаларчи?

Евро-2020 — бу нафақат совринга эга бўлиш, балки миллий ассоциация учун яхшигина пул ишлаб олиш ҳам деганидир. УЕФА турнирга чиққан барча жамоага пул тўлайди. Пул мукофоти миқдори жамоанинг муваффақиятига боғлиқ.

Пул мукофоти қандай ҳисобланади?

Мукофот фондининг умумий суммаси 331 млн еврони ташкил қилди. Коронавирус ва учрашувларни ташкил қилиш бўйича харажатлар кўпайгани туфайли кутилган сумма 11%га тушиб кетди. Бу 2016 йилга нисбатан 30 млн кўп дегани.


Ҳар бир учрашув учун мукофот пули:
Ғалаба — 1,5 млн евро
Дуранг — 750 минг евро

Турнирдаги ютуқлари учун мукофот:
Турнирда иштирок этгани учун — 9,25 млн евро
1/8 финал — 2 млн евро
1/4 финал — 3,25 млн евро
1/2 финал — 5 млн евро
Финалдаги мағлубият учун — 7 млн евро
Финалдаги ғалаба учун — 10 млн евро

Бировнинг чўнтагини кавлаш, пулини ҳисоблаш ёмон одат, биламиз. Аммо келинг буни ҳозир бироз унутиб, турнирда ким қанча ишлаб олганини кўриб чиқамиз.


Евро-2020 жамоалари учун мукофот пуллари


Пулларни нималарга сарфлашди? Данияликлар уни хайрия қилди

Биз федерациялар Евродаги иштироки учун қанча пулга эга бўлганини биламиз. Баъзилари пулнинг бир қисмини футболчиларга бўлиб берди: кимдир пулнинг бир қисмини шунчаки ваъда қилган бўлса, кимдир аниқ қандайдир вазифани бажарган тақдирдагина мукофот беришини айтган экан. 

Италия — мукофот пулининг 20-22%и (тахминан 7 млн евро — ёки ҳар бир кишига 250 мингдан). Терма футболчилари ирим туфайли финалга чиқиш ва ғалаба учун аниқ суммаларни ёздиришмаган.

Испания ва Германия — ҳар бир ғалаба учун ўйинчиларга 400 минг евродан ваъда қилишган.

Англия — футболчилар 11 млн евро бонусга эга бўлишди. Хендерсон ва Магуайр пулни Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS)га беришни аллақачон келишиб олишди.



Дания — ҳамма учун 6 млн евро. Шунга қарамай, данияликлар пулнинг бир қисмини хайрия лойиҳалари ҳисобига ўтказдилар: мамлакатда оммавий спортни ривожлантириш учун 5 млн крон (тахминан 672 минг евро) ва мухлислар лойиҳалари учун 1 млн крон (тахминан 134 минг евро). Аммо бу рақамлар чорак финалдан олдин эди. Ундан кейин жамоа яна 8 млн еврога эга бўлди.

Португалия — Еврога чиққани учун мукофот пулининг ярмини ҳаваскор футболга берди (4,7 млн).

Россия ва Польша — 0. Россия футбол иттифоқи фақатгина гуруҳдан чиққани учун мукофот пули беришни ваъда қилган эди. Лекин футболчилар бунинг уддасидан чиқолмадилар ва пулдан қуруқ қолдилар.

Украина — Украина футбол ассоциацияси раҳбари рақамларни эълон қилмади, бироқ мукофот пули максимал даражада бўлишини айтганди. Андрей Ярмоленко пулнинг ҳаммасини бемор болакайларни даволаш учун беради. Александр Зинченко мукофот пулларини ҳаммасини германиялик пластик хирург Клаус Экснернинг Львовга келиш харажатларини тўлаб беради. Мутахассис бир ҳафта давомида туғма ва куйишдан жароҳат олган болаларни операция қилади.

Словакия — маблағнинг учдан бир қисмини (3,6 млн евро) футболчиларга, яна шунчасини болалар футболини ривожлантиришга йўналтирилди. 

Шимолий Македония — бонуснинг аниқ суммаси маълум бўлмаса-да, бу аллақачон можаро келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Горан Пандев жамоа Еврога чиққани учун берилган пулнинг бир қисмини федерация раҳбарияти ўзида олиб қоганини айтиб, шикоят қилди: "Раҳбариятнинг айтишича, улар саралаш босқичида ва турнирга чиқишда қатнашишган эмиш. Айтингчи, бунга қандай ишониш мумкин? Бу пуллар болалар майдончалари қуриш, жиҳозлар сотиб олиш, ёшлар секторини ривожлантириш ва болалар футбол ўйнашини таъминлаш учун сарфланиши керак эди..."


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+2   
16 июл 17:31:57
Samcity
Bizarda hammaga Malibu 2 olib beradi
+1   
18 июл 10:40:32
Temurbek Kabulovich
Rossiya bn xar tarafdan ish olib borishimiz bir xil , davlat boshqarivu va ko'plab sohalarda daje futbolda xam axvolimiz bir xil ekan . Pulni teppadegi yeb to'ymas amaldor kalamushlar yeyishadi ekan. Eskilik sarqitlaridan yani SSSR tizimidagi amaldorlardan xali beri qutulmasak kerak.
+1   
16 июл 19:07:27
Mmmxa
Kopa amerikani yutgan Argentina makedoniyani puliga yetmaydigan mablag oldi. Tushunarsiz. Evropa juda oldinlab ketgan ekan a
   
17 июл 13:03:03
Sardorbek...11
Yarmalenko va Zinchenkoga RESPEKT.!
   
16 июл 18:17:03
Турсун Ғаниев
УЕФА бу борада анча конфедерацияларга наъмуна ва ўрнак бўла олади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика