UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" турнирни тарк этди, "Челси"дан узоқ кутилган ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:40А Серия. "Интер" кутилмаганда мағлуб бўлди, "Лацио" ва "Наполи"да ғалаба  5 01:05Пиоли: "Милан" ўйинни назорат қилди"  0 00:33"Милан" 70 минг ўринлик стадион қуришини маълум қилди  0 00:11Расман: Гаттузо Франция клубида иш бошлади  2 23:55ЛаЛига. "Реал" ўз майдонида "Лас-Пальмас"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  2 23:25А Серия. "Кальяри" ўз майдонида "Милан"га мағлуб бўлди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  9 23:12Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити", "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:05Расман: Жалолиддин Машарипов Греция жамоасига ўтди  19 22:53А Серия. "Интер", "Наполи" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:39Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди"  6 22:34Нефтчи 8 йилдан сўнг "Бухоро"ни енгди  5 22:18Александр Хомяков: "Металлург"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"  4 22:07Виталий Левченко: "Йигитларнинг тонусдан чиқиб қолгани сезилди"  24 21:41Улуғбек Бақоев: "Бизнинг даражамиз шундай"  9

"Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди" - Льорис "Тоттенхэм"дан кетишини маълум қилди Янгиликлар

"Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди" - Льорис "Тоттенхэм"дан кетишини маълум қилди

"Тоттенхэм"нинг узоқ йиллик посбони Уго Льорис клубдан кетишини маълум қилди.

Гарчи амалдаги шартномаси бўлса-да, посбон ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Янги мавсум олдидан "Тоттенхэм" таркибида инқилоб бўлиши кутилмоқда. Айни дамларда жамоа ҳужумчиси Харри Кейннинг ҳам ёзда кетиши кутилмоқда.

Тажрибали посбон "Get French Football News" нашрига берган интервьюсида Лондон клубидаги фаолияти якунланганини ва жамоадан кетишга ҳозирланаётганини айтди.

"Клуб ёки мен учун муҳим паллаларга етиб келдик. Бу буюк ҳикоянинг якуни бўлди. Қандайдир янгиланишларни истаяпман.

Айни имкониятларимни солиштириб кўряпман. Шу билан биргаликда шартномам борлигини ҳам биламан. Бироқ футболда келажакда нима бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин".

Льорис 2012 йилдан буён "Тоттенхэм" таркибида ҳаракат қилиб келмоқда. Ўтган 11 йил давомида у 447 ўйинда қатнашиб, 151 қуруқ ўйин ўтказди.

36 ёшли француз "Тоттенхэм"да сардорлик ҳам қилаётганди. Унинг клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика