UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:10Омар Момани карикатураси: Месси олий ҳокимиятни эгаллади  2 15:53"Динамо" - "Пахтакор". Превью  5 15:48Превью. “Насаф” – “Андижон”  2 15:46"Қўқон-1912" - "Қизилқум". Ўзаро ўйинлар тарихидан  0 15:40Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий жамоа билан танишинг  23 15:28Қобилбек Каримбеков - "Локомотив" меҳмони  14 15:10Сардор Рашидов "Ал Райян" билан ўйиндан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди  12 15:05Ғиёсов: "Вадим Абрамов ақлли футбол тарафдори"  8 14:51ПСЖ Мбаппега 50 млн евролик шартнома таклиф қилмайди  5 14:31Аёллар футболи. Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси аниқланди  0 14:30Ана холос. "Реал" франциялик футболчи учун Хамес Родригес ва 86 миллион фунт таклиф қилади  7 14:05Себальос қишда А Серияга йўл олиши мумкин  4 13:42"Реал"нинг сўнгги 10 йилликдаги рамзий жамоаси билан танишинг  29 13:24Сардор Мирзаев: "Терма жамоа сафида 1 дақиқа ўйнаймизми ёки 10, бор кучимизни бериб ҳаракат қилишимиз керак"  20

Breaking: ПФЛга янги раҳбар тайинланди Янгиликлар

Breaking: ПФЛга янги раҳбар тайинланди

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ишдан бўшатилгани сабабли, ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур ташкилотга янги раҳбар тайинлади.

Унга кўра, ПФЛ бош директори лавозимига "Бунёдкор" клуби спорт директори Даврон Шоқурбонов тайинланди. Бу ҳақда бир неча кун олдин сайтимизда хабар бергандик.

2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ишлаб келган Омон Ғофуров раҳбарлиги даврида чемпионатда регламентлар бузилиши авж олди. Дастлаб 2017 йилги мавсумда Олий лиганинг регламенти бузиб ташланиб, хаттоки чемпионатда 7-ўринни олган "Машъал" ҳам янги Суперлигадан бадарға қилинганди. Кейинчалик янги раҳбарият тарафидан жорий қилинган 2018 йилги Суперлига регламенти ҳам мавсум якунида ўз кучини йўқотди ва 12талик чемпионат бу йилдан эътиборан 14та жамоа қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди.

Яъни, Омон Ғофуров бошчилик қилган ташкилот ўтказган чемпионат дастлаб 16талик Олий лигадан 12талик Суперлигага, кейинчалик эса 14талик иштирокчи қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди. Яъни, охирги 3 мавсум уч хил кўринишда ўтган ва регламентлар бузиб ташланган чемпионат сифатида тарихга кирди.

Куни кеча Вадим Абрамов ҳам эндиликда собиқ ПФЛ раҳбари даврида жорий қилинган ғалати қарорлардан бири, яъни мураббийлар ўйин вақтида костюм-шим ва галстукда бўлиши кераклигини танқид остига олиб, буни мураббийларнинг устидан кулишга тенглаштирди ва эндиликда бу мантиқсиз қарор футбол одамлари томонидан бекор қилинишига умид боғлади.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг