UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46А Про-лига: 16-тур учрашувларида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  0 16:39Olamsport: Шоҳжаҳоннинг жангидан трансляция, икки боксчимиз Чеченистондаги турнир финалида   0 16:30Карикатура: Ван Дейк ва Мане "Олтин тўп"га Мессини ҳақли деб ҳисоблайди  5 16:20"Атлетико" Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 16:16Ким у?  11 15:53"Манчестер Юнайтед" испаниялик форвард билан келишувга эришди  2 15:25Себастьян Жовинко А Серияга қайтиши мумкин  3 15:18Фаластин ўз уйидаги сунъий майдонларда қандай ўйнайди?   28 15:15ЖЧ-2022 саралаш. Арсланмират Аманов Туркманистон терма жамоасидан таклиф олди  3 15:00"Эвертон"нинг 2019/20 йилги мавсум учун учинчи либослари билан танишинг  4 14:46Александр Петров: "Агарда таркибга 1-2 нафар легионер қўшилса, унда Осиё чемпионатида бемалол чемпионлик учун кураша оламиз"  5 14:40Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади?  27 14:32Расман: "Наполи" 40 млн еврога ўйинчи сотиб олди  1 14:23"Атлетико" афсонаси Фернандо Торрес бугун фаолиятидаги сўнгги ўйинни ўтказади  8 14:02Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди Янгиликлар

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала - ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали 2018 йилнинг январь ойидан бери МОҚ президенти сифатида фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар қилгандик. Унинг ўрнига шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси лавозимига сайланди. 

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001-2005 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган. 

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига сайланган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг