UZ

Сўнгги янгиликлар

10:29Омар Моманидан карикатура: Роналду - биринчи миллиардер футболчи!  0 09:54Андрей Канчельскис: “Хатолар устида ишлаймиз”  5 09:46Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди”  1 09:25Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади”  1 08:56Улье: “Ливерпуль” шунчаки ғалаба қозонмайди”  0 08:30Дэвис: “Мюллер – “Бавария”нинг бош “ошпаз”и”  1 08:08Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми?  1 07:43Саулнинг агенти: “Мижозим билан кўпчилик қизиқмоқда, аммо у топ клубда тўп тепмоқда”  1 07:31Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" - "Герта" 1:0  1 07:22Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”  0 01:49"Рома" "Наполи"нинг икки футболчисини кузатиб бормоқда   1 01:28"Манчестер Юнайтед" таркибни кескин кучайтирмоқчи   8 01:05"Барселона" Дембелени трансферга қўяди   10 00:43"Бавария" кетма-кет 11 ўйинда ғалаба қозонди. Умумий ҳисоб – 36:7   2 00:24Пикфорд "Ливерпуль"га қарши дерби ҳақида: "Ўзимиз ва мухлислар учун уларни мағлуб этмоқчимиз"   2

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди Янгиликлар

Breaking: Абрамов Яхшибоев, Ҳамробеков, Ўрунов ва Аҳмадалиевнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов терма жамоанинг якуний рўйхатидан тушиб қоладиган футболчиларни аниқлаб олди.

Унга кўра, Суперлигада таянч нуқтасида энг барқарор ва кучли ўйнаётган Одил Ҳамробеков, ҳужумкор ярим ҳимоячи Остон Ўрунов, ўнг қанот ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев ҳамда ҳужумкор вингер Жасур Яхшибоев якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Вадим Абрамов терма жамоа ихтиёрида бўлиб турган ва 5 кун бирга машғулотларда иштирок этган асосан ёш иқтидорли футболчилар: Ҳамробеков, Яхшибоев, Ўрунов ва Аҳмадалиевга жавоб бериб юборди.

Шу тариқа терма жамоа ихтиёрида 24 нафар футболчи қолди. Қоидага кўра, Яман ва Сингапурга қарши ўйин қайдномасига 23 нафар футболчи киритилади. Вадим Абрамов эса қўл остида 24 нафар футболчи билан шуғулланишда давом этмоқчи.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов ва ярим ҳимоячи Икром Алибоев терма жамоа сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида 10 октябрь куни Тошкентда Яманга қарши, сўнгра сафарда 15 октябрь куни Сингапур билан куч синашади.


Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларига иштирок этаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Абдумавлон Абдужалилов (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Рустам Ашурматов (“Гвангжу”, Жанубий Корея), Умар Эшмуродов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”),  Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Акбар Исматуллаев ("Металлург").

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ” - Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК” – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Сардор Мирзаев (“Локомотив”), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Достонбек Ҳамдамов (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жамшид Искандеров ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов” – Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Хорфаккан”).

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг