UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Ла Лига. "Реал" "Леванте" қаршисида ожиз қолди  108 02:51А Серия. "Милан" яна очко йўқотди  3 01:24Неймар Францияда узоқроқ муддатга қолиши мумкин  5 01:12Месси "гол+пас" тизимида 1000лик довонни забт этди  20 00:54Ўртоқлик учрашуви. "Спартак" - "Пахтакор" 4:0  2 00:45Ла Лига. "Сосьедад" – "Валенсия" учрашувида 3та гол урилди  2 00:34Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида шарманда бўлди  4 00:24АПЛ. Турнинг марказий учрашувида Гвардиола шогирдлари зафар қучишди  46 00:12А Серия. Ибрагимович "Фиорентина"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 00:04Ла Лига. "Леванте" – "Реал". Асосий таркиблар билан танишинг  44 23:56А Серия. "Ювентус" мутлақ аутсайдердан битта тўп фарқи билан устун келди  11 23:31Роналду фаолиятидаги 1000-баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилди  11 23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  14 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  32

"Боруссия" Холандни қандай қўлга киритди?: WhatsApp орқали смслар, "Puma" таклифи, скаут кузатуви Янгиликлар

"Боруссия" Холандни қандай қўлга киритди?: WhatsApp орқали смслар, "Puma" таклифи, скаут кузатуви

Дортмундликлар ёш йигитчани 2016 йилдан бери кузатишди ва 28та ўйинига боришди.

Норвегиялик ёш ўйинчи Эрлинг Холанд учун бўлган "пойга"да "Боруссия" жамоаси "Ювентус" ҳамда "Манчестер Юнайтед"ни ортда қолдириб, ғолиб чиқди. Бу тасодиф эмас: Дортмунд 19 ёшли форвардни 2,5 йил давомида ўрганди ва 28 марта у иштирок этган ўйинларга ташриф буюрди. Клуб шартнома имзолаш қарорига келганида турли усуллар қўллана бошланди: футболчилардан WhatsApp орқали "смс"лар ва "Puma" бош директори томонидан таъсир ўтказилди.

Холанд илк бор Евро-2016да "Боруссия" эътиборига тушган эди. ЕЧЛдаги муваффақиятли дебютдан сўнг уни кузата бошлашди

Дортмунддагилар Холанд ҳақида биринчи маротаба 2016 йил августда билганлар. Норвегиялик ўшанда 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан Европа чемпионатида иштирок этган эди. Эрлинг гуруҳ босқичининг атиги 3та ўйинида майдонга тушган, аммо "Боруссия" скаутлари эътиборига тушиши учун шунинг ўзи етарли бўлганди. Немислар ўйинчини эслаб қолишди, 2018 йил эса уни "Мельде"дан сотиб олмоқчи бўлдилар. Аммо Холанд Австриянинг "Ред Булл" клубига ўтди. 

Бир тарафдан, энди Холандни кузатиш осонроқ бўлди, бошқа томондан эса — иқтидорли йигитни қўлдан бой бериш хавфи бор эди. Бу мавсум Эрлинг Чемпионлар Лигасида омадли тарзда дебют қилди ва футбол тарихида бошланғич уч баҳсда 6та (!) гол урган илк ўйинчи бўлди. Биринчи тур "Генк"га қарши учрашувда танаффусгача хет-трик қилишга муваффақ бўлди. Иккинчи турда эса — "Энфилд"да "Ливерпуль" дарвозасини ишғол этди (3:4). Учинчи тур — "Наполи" билан ўйинда дубль қайд этди (2:3). Норвегиялик тўртинчи ва бешинчи турларда ҳам гол уришда давом этди — "Наполи" (1:1) ва "Генк"га (4:1) биттадан гол урди.

Чемпионлар Лигасининг олтита ўйинида 8та гол ва битта голли узатма — бу топ-клубга ўтиш учун етакрли кўрсаткич. Шунингдек, Австрия чемпионатининг 14 ўйинида 16та гол ва 6 ассист. "Боруссия"нинг рақиблари пайдо бўлди — "Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Лейпциг".


"Боруссия" ўйинчилари Холанд Дортмундга келиши учун бор кучларини ишга солдилар, айниқса Дилейни. Уларга "Puma" ҳам ёрдамга келди — бош директори норвегиялик инсон

"Боруссия" узоқ вақтдан буён унга қизиқиши ва футболчининг бу клубга ўтиш истаги борлиги катта фойда берди. "The Athletic" маълумотларига кўра, немис клуби 2,5 йил ичида йигитчани 28 бор кузатган эмиш. Афсонавий Маттиас Заммер (Европа-1996 чемпиони ва "Олтин тўп" соҳиби) ҳозирда "Боруссия" маслаҳатчиси бўлиб фаолият юритади. У "Ред Булл" базасига яширин тарзда борган ва Холанд қандай машғулот ўтказаётганини кузатган.

Сўнгги қарор қабул қилишганида, норвегияликни барча томондан ўраб олишди ва уни кўндиришга киришишди. Асосий куч — "Боруссия" ёшларни ривожлантиришга қодир экани бўлди. Холандга ёрқин мисолларни айтишди — Жейдон Санчо, Усман Дембеле, Кристиан Пулишич. "Боруссия" футболчилари ҳам уни жамоада кўришса фақатгина хурсанд бўлишларини кўп бор такрорлашди: норвегияликка WhatsApp орқали смс ёзишди. У келиши учун энг кўп қайғурган ўйинчи — Томас Дилейни бўлди.

Клуб музокараларда ўз ҳомийларини ҳам ишга солди. "Puma" нафақат дортмундликларни кийим билан таъминлайди, балки у "Боруссия" миноритар акциядори (5%) ҳам ҳисобланади. "Puma" бош директори Бьерн Гульден эса норвегиялик собиқ футболчи саналади. У 1980 йилларда "Брюне" сафида тўп тепган (Холанднинг биринчи клуби). Компания унга фойдали ҳомийлик шартномасини ҳам таклиф қилди.

Бундай келишув фақатгина Ройс, Витсель, Пищек ва "Боруссия" собиқ ўйинчиси Бартрада бўлган эди. Холанд ҳозирда "Nike" билан ҳамкорлик қилади. Америкаликлар ҳам ёш иқтидор соҳиби билан шартномани сақлаб қолиш ниятида юрибдилар. Шундай экан, агар Холанд "Puma" билан шартнома имзоламаса ҳам, бундай таклиф борлигининг ўзи футболчининг агенти Мино Райолага "Nike" билан музокараларда мижози учун қулай шартларда келишув имзолаш имконини яратади.


Эрлинг шартномаси муддати 2024 йилгача амал қилади. Товон пули — 50 миллион фунтдан кўп

Райола омили ҳам трансферда муҳим роль ўйнади. 2013 йил Мхитарян келгандан бери "Боруссия" ва агент ўртасидаги алоқалар жуда яхшиланган. Баъзи маълумотларга қараганда, "Ред Булл"га тегадиган 20 миллиондан ташқари, дортмундликлар агент ҳисобига 15 миллион евро ўтказиб берибдилар. Бундан ташқари, Эрлингнинг отаси — "Ноттингем", "Лидс" ва "Ман Сити" собиқ ўйинчиси Альф-Инге Холанд (ЖЧ-1994 иштирокчиси) — ҳам 10 миллион евро ишлаб олди.

"Daily Mail" маълумотларига кўра, "Ман Юнайтед" раҳбарияти агентдан яширинча футболчининг отаси билан келишувга эришмоқчи бўлган, аммо бу уриниш фойда бермаган. Райола вазиятни шундай изоҳлади: "Сульшер ва "МЮ"га нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ. Холанд "Боруссия"ни танлади ва ўзи боришни истаган клубига ўтганидан бахтиёрман. Бу клуб ҳозирги кунда у учун энг яхши вариант. Агар у "Юнайтед"га боришни хоҳлаганида, трансферни амалга оширишга мажбур бўлардим. Аммо у "қизиллар" сафига ўтишни истамади. Таклиф яхши бўлганди".

Дортмундликлар 19 ёшли форвард билан 2024 йилга қадар шартнома имзоладилар. Холанднинг шартномасида кўрсатилган товон пули, бугунги нарх-навони инобатга оладиган бўлсак, унчалик юқори эмас — 50 млн фунтдан сал кўпроқ. Агар у мавсумнинг иккинчи ярмини ажойиб тарзда ўтказа олса, уни бундай нархга сотиб олиш ниятидаги харидор энди ёзда топилса керак...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

   
09 янв 01:49:09
Iskandar Davronov
Buni qarang 28 ta o'yinni kuzatishipti bizda 1-2 marta kelishsa tamom osmonda uchib ketishadi yoki uchurishadi o'yinni tashlab qo'ymasdan o'z ustiga ishlashsa yaxshi bo'lardi bizni yosh fudbolchilarimiz Hollandga kelsak omadini bersin faqat havas qilsa arziydi
   
08 янв 23:39:16
САРВАР ЧУСТИЙ
Рахмат таржима учун. Шунга ухшаган маколалардан купрок чикариб туринглар!!
   
08 янв 21:49:23
inamjon
Tarjima uchun aloxida raxmat iloji bolsa APL xaqida xam yozing
   
08 янв 21:38:48
BoburjonKhalilov
Tarjima uchun rahmat
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг