UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03АПЛ. 26-тур рамзий жамоасидан 5 нафар "Арсенал" ўйинчиси жой олди  1 16:51"Футбол ретро талқинда" (2-сон)  3 16:44"Машъал" Суперлига учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди?  1 16:41Карикатура: VAR "Челси"нинг голларини бекор қилди, МЮ эса 3 очкони қўлга киритди  2 16:24Эден Азар Ла Лига етакчисига етиб олди  2 16:16Ироқ терма жамоаси ярим ҳимоячиси тез орада РПЛ клуби билан шартнома имзолайди  0 16:00Olamsport: Бектемир Мелиқўзиев Иорданиядаги мусобақада қатнашади, икки курашчимиз Осиё чемпионати финалига чиқди  0 15:54Penalty. Одил Ҳамробеков - Бозорда картошка сотиб, 10та сигир соғардим...  5 15:49Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 15:43Фаррух Сайфиев: "Ал Ҳилол" билан ўйинга ҳам ғалаба учун борамиз  14 15:39"Локомотив" - 18 ёшда!  12 15:37Игорь Сергеев "Пахтакор" рекордчиларига етиб олди  20 15:31ОЧЛ. "Сеул" - "Мельбурн Виктори" (онлайн ҳисоб)  2 15:15ЕЧЛ қайтмоқда! Бугун Мадридда "Атлетико" — "Ливерпуль" тўқнашуви бўлиб ўтади  19 14:53Ўзбекистон МТЖ БААга етиб борди  27

"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси Янгиликлар

"Бўрилар" "Қизил иблислар"га қарши, бугун ўтказиб юбориш тавсия этилмайдиган ўйин превьюси

Бугун Премьер-лигада иккинчи турга якун ясалади.

Турни ҳужумкор ва қизиқарли ўтиши кутилаётган беллашув тугатиб беради.

Ўтган мавсум топ-6 жамоаларнинг кушандаси бўлган "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

Вулверхэмптон Вандерерс

Рубен Невес - 55'

Премьер-лига . 2-тур

20/08/2019, 01:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Антони Мартьяль - 27'

Стадион: Molineux Stadium, 31314 томошабин

Бош ҳакам: Jon Moss

45'
90'
46'  Мэтт Доэрти (Адама Траоре)
51'  Рубен Невес
55'  Рубен Невес
55'  Жоау Моутинью
67'  Райан Беннетт
86'  Диого Йота (Педро Нето)
90'  Рауль Хименес (Патрик Катрон)
24'  Дэниел Джеймс
27'  Антони Мартьяль
27'  Маркус Рашфорд
68'  Поль Погба
81'  Джесси Лингард (Хуан Мата)
84'  Аарон-Ван Бисака
89'  Дэниел Джеймс (doubled down)
89'  Маркус Рашфорд (Андреас Перейра)

АПЛ, 2-тур

19.08.2019, 23:55

"Молине стэдиум"

"Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс

Қанот ҳакамлари: Марк Пэрри, Эдвард Смарт


"Бўрилар" мавсумни "Лестер" майдонидаги 0:0 ҳисоби билан бошлашди. Нуну Эшпириту шогирдлари Европа лигаси саралаш босқичи доирасида 4та ўйин ўтказишди ва тўртта ғалабани қўлга киритишди. Умумий ҳисобда ўтказилган бешта расмий ўйиндан тўрттасида жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Жамоа уйда анча ишончли ўйин намойиш этади. Марказда Невеш, Моутиньо ва Дендонкер учлиги назоратни ушлаб туришга ҳаракат қилади. Ҳужумда эса айни пайтда яхши формада бўлган Рауль Хименес ва Диого Жоталар ўтган йилги ишларини такрорлашга уринишади. Уларнинг ҳар иккиси МЮга қарши бир йил олдинги ўйинларда гол урган.


"Манчестер Юнайтед" чемпионатни "Челси" устидан қозонилган ишончли ғалаба (4:0) билан бошлади. Ўша учрашувда гарчи Сульшер шогирдлари биринчи бўлимда мазмунли ўйин кўрсата олишмаган бўлса-да, кейинчалик вазиятни ўзгартиришди. Айни пайтда жамоа муқим ҳимояга эга бўлди. Яъни, Шоу, Магуайр, Линделёф, Ван-Биссака тўртлиги "Қизил иблислар"нинг асосий ҳимоячилари бўлишади. Оле жорий мавсум 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланмоқда. Мавсумолди ўйинларда ҳам жамоа асосан шу схемада тўп тепди. Норвегиялик мутахассис 4-3-3дан воз кечган кўринади. Балки, зарурат туғилганда фойдаланар, лекин эндиликда Сульшер учун бирламчи схема - 4-2-3-1. МЮ ҳужум зонасида ҳаракатланаёт футболчилар ўзаро жой алмашиб ўйнашмоқда. Рэшфорд ва Марсьяль ҳужум маркази ва чап қанотда алмашиб ўйнаяпти. Баъзан энг олдинда Лингард ҳам пайдо бўлмоқда. Ҳужумдаги ўйинчиларнинг жой алмашиб ҳаракатланаётгани ҳам рақиб ҳимоячиларига қийинчилик туғдиради. Матич соппа-соғ бўлмаган пайтда Мактоминей ўзини яхши кўрсатди ва нима учун жамоа таянч зона ва марказга янги футболчи сотиб олмаганини жавоб бергандек гўё.


Биласизми?

- "Вулверхэмптон" АПЛ доирасида охирги 8та уй учрашувида мағлуб бўлмаган;

- "Бўрилар" ўтган мавсум МЮга қарши барча мусобақаларда 3 бор майдонга тушишган ва умуман ютқазишмаган (2 ғалаба, 1 дуранг);

"Манчестер Юнайтед" Премьер-лига клублари орасида душанба кунги ўйинларда энг кўп бор ғалаба қозонган - 63 ўйинда 43 ғалаба. 68% - клублар учун ҳафтанинг аниқ бир кунида ғолиб чиқиш бўйича энг юқори кўрсаткич;

- Антони Марсьяль МЮ учун барча турнирларда 49та гол урган. У "Юнайтед" учун 50та гол урган 53-футболчига айланиши мумкин.


Жароҳатлар

"Вулверхэмптон" - йўқ.

"Манчестер Юнайтед" - Эрик Байи, Тимоти Фосу-Менса, Фред, Алексис Санчес.


Тахминий таркиблар

"Вулверхэмптон" (3-5-2): Руи Патрисиу - Хонни, Райан Беннет, Конор Коади, Уилли Боли, Мэтт Доэрти - Лиандер Дендонкер, Жоау Моутиньо, Рубен Невеш - Диого Жота, Рауль Хименес.

"Манчестер Юнайтед" (4-2-3-1): Давид Де Хеа - Люк Шоу, Гарри Магуайр, Виктор Линделёф, Аарон Ван-Биссака - Скотт Мактоминей, Поль Погба - Жесси Лингард, Андреас Перейра, Антони Марсьяль - Маркус Рэшфорд.


Мураббийлар фикрлари

Оле-Гуннар Сульшер: "Вулверхэмптон" - чуқур ҳимояланадиган ва кўп бўш зона бермайдиган қийин жамоа. Улар қарши ҳужумни яхши уддалашади, стандарт вазиятлар хавф туғдиради. Ўтган мавсумдаги ўйинларимизни ўрганиб чиқдик. Бу сафар бизнинг спорт формамиз, ўйинга ёндашувимиз юқори даражада. Биринчи турдаги ғалабадан кейин кайфиятимиз ҳам аъло. Шу сабаб, бу ўйинга ишонч билан ташриф буюрдик".


Нуну Эшпириту Санту: "Бу бошқача ўйин. Сўзсиз, ўтган мавсумдагилардан фарқ қиладиган тўқнашув бўлади. Барча чизиқларида фантастик ўйинчилари бор кучли рақиб билан тўқнаш келаётганимизни биламиз. Биз рақобатбардош бўлишни ва ўйнашни хоҳлаймиз".

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг