UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  8 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  4 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  6 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  134 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  14 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  17

"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди? Янгиликлар

"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?

Лига мазкур масала юзасидан "Андижон" футбол клуби, вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия бошқармасига мурожаат қилди.

"28 апрель куни Ўзбекистон Кубоги доирасида "Андижон" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилиши лозим. Мазкур беллашувга бўлган қизиқишнинг юқори экани Лигани ҳам қувонтиради, ҳам хавотирга солади. Чунки 2024 йилнинг 13 апрель куни "Бобур Арена" стадионида ўтказилган "Андижон" – "Динамо" учрашувида қатор камчиликлар баёнлаштирилган. Техник зона ортида жойлашган трибунадаги томошабинлар ёрдамчи ҳакамга тинимсиз равишда бетон бўлаклари ва тошлар отгани, учрашув якунланганидан кейин ҳам бу ҳолат давом этиб, кийим алмаштириш хонасига йўл олган ҳакамларга бетон бўлаклари ва тошлар отилгани, футболчиларнинг оила аъзолари учрашув якунида техник зонага қўйиб юборилгани, оқибатда футбол учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ қатор нормалар бузилгани учрашув билдиргисида қайд этилган. 

Учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ камчилик масаласида Лига клуб билан ишлайди. "Андижон" фан клуби эса уюшқоқлик, байрам кайфияти ҳосил қилиш ва қатор масалаларда ўзини намоён этаётганидан келиб чиқиб, "Насаф" билан учрашув мухлисларсиз ўтиши масаласи Тартиб-интизом қўмитасига оширилгани йўқ. Бироқ хавфсизлик масаласидан келиб чиқиб, 28 апрель кунги беллашув учун стадионининг 1, 1А, 2, 32-секторлари, шунингдек, VIP трибуна остидаги ўриндиқларни вақтинча ёпиш ҳамда мазкур секторлар учун чипталарни савдога чиқармасликни мақсадга мувофиқ деб топилди. Лига комиссари учрашуволди митинг давомида мазкур масалаларни жамоат тартибини сақлаш учун масъул органлар билан келишиши кўзда тутилган. 

Ўз навбатида, Лига андижонлик футбол мухлисларига бевосита мурожаат қилади. Андижон халқи меҳмондўст ва бағрикенглиги билан ном таратган. Шунга қарамай, айрим номақбул шахсларнинг хатти-ҳаракати юқоридаги каби ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, ён-атрофингиздаги шахсларни бу каби ишлардан қайтариш, уларни тўғри йўлга бошлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Зеро, айрим шахсларнигина деб, клуб мухлисларсиз стадион, чипталар савдоси ва бошқа масалаларда азият чекиши ҳам тўғри эмас. Ишонамизки, катта ёшли футбол мухлислари айрим шахслар ўзини ислоҳ қилишида уларга тўғри йўл кўрсата олади. Рақобатбардош клуб, футбол байрами ва ажойиб мухлислар билан вилоят футболи янада яхшироқ марраларни забт эта олишига умид билдирамиз", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
23 апр 20:56:28
Abbosxon Parpiev
Ха кечаги гулбахорга галаба оберган куппак хакамларни иши нима булади булагаям чора Куриладими? узи бу гулбахорди мухлислариям гирт шаллаки терпилаа
+2   
23 апр 22:05:44
...
Бази кутланики ачишиб кетибдику Андижондан пастда юргани, лекин ачишмасаям кичиб колиб кевуради кимдур кокиб куярмикан деб))))
+2   
23 апр 19:41:13
,Хаqiqiy Kazim.
Олег Шацких 11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СЕНЛАР 1 ГА ЧИКМАЛАРИНГ ДУНЁНИ БОШИНГА КУТАРАКАНСАНЛАР)))
Котлигиз козгаб туради а турсинали гулйигит))
+2   
23 апр 17:57:22
Zafar
Майдондаги нохакликларга хам чора борми, Наманганда вар хакамга кошилиб каатта килиб экиб койишди негадир хакаилар комитаси без звук режимда алоооо Тошкент( Эрматов, Имомхужаев жаноблари)
+1   
23 апр 22:36:56
Сайдулло Азамов
Одамлар нима деябсилар мен уша уйинда 1а секторда утирдим ким тош отибди кайтанга Абрамов ва Динамони карсаклар билан кузатиб куйилдию бу ПФЛ ни максади нима Анжонди чопишми
+1   
23 апр 20:21:16
Узбекман
Шунақа мухлисларни топиб жарима қуллаш керак!
Майдондаги хакам ёки рақиб жамоаси уйинчисига тош, бетон ёки баклашга отиш яхшимас. Бошқаларга озор бериш гунох, қиёматда албатта жавоб беради. Бирор нарса отишдан олдин онгини ишлатиш керак, лекин...
+1   
23 апр 19:46:58
,Хаqiqiy Kazim.
..... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ozi shu vodiy axli fudboli qatim sevadi lekin ayrim muxlislarni moldan farqi yo muxlislikdganda xakami sokiw unga tosh otish db cuniwadi.hakamda hec qanday ayb yo oyin tepadila tomondan hal qilinadi hakamga buyuru berwadi hakam bajaradi
Нима дийапсан хароми молпам демак пахтангни хам тепадагилар айтар эканда хакамларга пахта йутсин деб. Фикрлашинг молдан фаркинг йок экан
+1   
23 апр 19:40:01
Ibragim Nishanov
Сизлар судьяларга ҳимоя қилгунча ўйинда хақиқий хакамлик назоратини йўлга қўйсанглар яхши бўлармиди.
+1   
23 апр 19:03:16
Bexruz Aliev
Мухлисларни кулай фудбол куриш хукукидан махрум килишга хакки йук, узи зурга стадионга одам киряпти хурсанд болсин ПФЛ, майдон чизигигача йигиштириладигон каридор килсин уйин охира фойдаланишади, милярд кетмеди озгина пулга муаммо хал, пашшадан фил ясашмасин.
+1   
23 апр 18:43:28
Кодиржон Жалилов
Айрим тутакларди деб анжан мухлислари жабр куриши ачинарли искирт молфахмлар унакалар мухлисмасда безорилар ман анжан мухлисимасман лекин респект анжан мухлисларига
+1   
23 апр 18:42:22
jasur
Жазолаш деса Андижонди 1 чи оринда жазолашасан бекорга болмаяткандур шу норсалар хакамларгаям этбор бершасанми качон бу эркака охшаб хакамлик килади буллар тепани тозалаш галамизлар Аллох жазоийни берсин барчени махмадона диёр хакикат боладми йоки факат жазоланамизми биз
+1   
23 апр 18:17:13
Zubayr Bek bek
Олег Шацких 11 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
СЕНЛАР 1 ГА ЧИКМАЛАРИНГ ДУНЁНИ БОШИНГА КУТАРАКАНСАНЛАР)))
Семичкапрушлар
+1   
23 апр 18:17:03
Asqarov Tursunboy
Тошкентдаги у́йинларга мажбурлабам одам киргизолмеди шу футболга водийда одам киради шуниям ку́п куришябди ундан кура хакамларинг уйинларди халол бошкарсин хеч Ким хеч нарса отмеди
+1   
23 апр 18:12:24
Фанат78
Бу нимаси кандай нохаклик
+1   
23 апр 18:01:18
Андижан
У́збек футболи мухлисларга хадеб чора ку́раверса умуман савияси ошмайди Хар Сафар андижонга осилишасан бу харомху́р хакамлар тоза голимизни хисобламай очко тортволса хеч ким чора ку́рмайди бля
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика