UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Англия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон, Ганага гол урган Шерзод Каримов, 2009 йилги Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  1 13:10"Реал" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 12:47"Милан" футболчиси ПСЖ билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди  0 12:23Испанияда ўйинлар мухлислар билан ўтади  1 12:00Карикатура: Икардининг ПСЖ билан тўлақонли шартнома имзолаши, Каванининг жамоадан кетишини тезлаштирадими?  0 11:41“Машъал” ҳам машғулотларни бошлади. Барча хурсанд   11 11:37Эдегор: "Реал Сосьедад" ЧЛда ўйнамоқчи"  0 11:36"Насаф" ҳам Бундеслигадан ўрнак олмоқчи  7 11:33Карикатура: "Реал" "Сантьяго Бернабеу"ни реконструкция қилмоқда, Месси бундан хафа  9 11:08Olamsport: UFC янги рейтинги, Конор асалари емоқда ва бошқа хабарлар  0 11:08"Бухоро" "Андижон" билан ўйинга тайёргарликни бошлади. Бош мураббий ва легионерлар йўқ   4 11:07"Барселона" "Ман Сити"даги собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  0 10:44Энг қиммат вундеркиндлар (Топ-10)  3 10:28Суперлига клублари шифокорлари билан яна бир бор онлайн конференция ташкил этилди  0 10:20"Сельта" "Барселона" футболчисини сотиб олишга тайёр  1

Битта газета йиртилиши баҳонасида кейинчалик пароканда бўлган “Нефтчи“... Янгиликлар

Битта газета йиртилиши баҳонасида кейинчалик пароканда бўлган “Нефтчи“...

2013 йилнинг 8-турида “Нефтчи“ ўз майдонида “Гулистон“ устидан ғалаба қозонади.

Омадсизликлар исканжасига тушиб қолган фарғоналикларни “Фарғона ҳақиқати“ газетаси танқид қилиб юрган кезлар.

Ортиқча эҳтиросга берилган футболчилар қаердандир газетани олиб, 4:1 натижасидан сармаст бўлиб, барчанинг олдида йиртиб ташлайдилар. Бу газетага қилинган “бойкот“ эди. Бу ўша пайтда кимгадир аниқ керак бўлган. Акс ҳолда футболчилар қолиб, клубни 30 йилга яқин вақт ўз фарзандидек катта қилиб келган Юрий Саркисянни ишдан ҳайдаш билан масалага ечим берилмасди.



Тўғриси, бу масалани кўпчилик ҳамон сир тутади. Футболчилардан ўша йиллари сўраганимизда газетани йиртишда Юрий Вазгеновичнинг ҳеч қандай буйруғи бўлмаган. Карантиндан кейин Фарғонага ташриф буюриш режаси йўқ эмас. Эшитишим бўйича, аукционга қўйилган Қиргулидаги база тўлиқ ремонтга ёпилган, сотилмайдиган бўлибди. “Нефтчи“ни яна қайтариш ниятида эканликлари ҳақида ҳам гаплар йўқ эмас. Тўғрисини айтганда, вилоятлар ўртасидаги чегара ёпилишига 2 кун қолганда Фарғонага йўлга чиқаётгандим. Лекин ҳозир вазиятни ўзингиз биласиз қандай, уйда ўтиришимиз керак.


Келинг, аввал “Нефтчи“ — “Гулистон“ ўйинига тўхталамиз. Ўйин қайдномаси якунда қуйидагича кўриниш олган.

“НЕФТЧИ“ — “ГУЛИСТОН“ — 4:1 (3:1)
11.05.2013. 8-тур. Фарғона. “Фарғона“ Стадиони. 5868 томошабин.
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов.
Голлар:
1:0 — Эрматов Дилёрбек, 21
2:0 — Бердиев Анвар, 33
3:0 — Бердиев Анвар, 38
3:1 — Отақўзиев Носир, 39
4:1 — Акрамов Иқбол , 90+2

Мухлисларни тушунса бўлади, улар ишқибоз. Бир ёниб бир ўчади. 7-тур якунларига кўра “Нефтчи“ ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этиб турган эди. 14 жамоа ичида 12-ўрин. 5та ўйинда мағлубиятга учраб улгурган, бор йўғи биттадан дуранг ва ғалаба. Аслида Саркисяннинг кетиши деярли ҳеч нимани ўзгартирмаган. Якуний жадвалда 9-ўринни қўлга киритган. Ўша йили ҳатто “Пахтакор“ 4-ўринни олган. “Бунёдкор“, “Локомотив“ ва “Насаф“, АГМК молиявий жиҳатдан анча бақувват бўлганлар. Аслини олганда “Нефтчи“нинг инқирозига биргина Саркисянни айблаб бўлмайди.


Кўплаб футболчилар ҳозирги Фарғона футбол академиясидан чиқар эди. Авваллари интернат мақомида бўлган бу кошонадан кўплаб “Нефтчи“ юлдузлари чиққан. Ўзбекистонда 11 йиллик мактаб тизими 9 йилликка айлантирилганидан кейин ўз-ўзидан “Нефтчи“нинг инкубатори бўлган футбол интернати сифати тушиб кетди. Энди бу ерда ўқувчилар 9-синфгача ўқиб, ўзлари учун бошқа коллеж ёки лицей танлаши керак бўларди.

2007 йилдан кейин мактаблар 9 йиллик тизимга ўтиб бўлди. Эътибор қилинг, интернатдан сифатли футболчиларнинг чиқиши айнан шу даврдан тўхтади. 11 синфгача интернатда ўқиб турган футболчи 18 ёшида Саркисян томонидан ўринбосарлар сафига “тортиларди“ ва у ўйнаб кетган. 16 ёшда эса бу ишни қила олмайсиз. Қандайдир "вундеркинд" чиқиб қолмаса доимий бўлмайди бунақаси. Бу нарсаларни на мухлислар, на раҳбарият билмади. Натижага айбдор Саркисян бўлди-қолди. Ўша Вазгеновични танқид қилганларнинг биронтаси “Нефтчи“га академия қуриб бериш кераклиги ҳақида ўйлаб кўрмади. Қандай қилиб ёш футболчиларни тарбиялаб берган Саркисян бирданига футболчи етиштирмай қўйди, мана шу оддий саволни ҳеч ким бермади. Ваҳоланки, ҳар бир матбуот анжуманида (шахсан ўзим кўп эшитганман) Саркисян бу муаммо ҳақида тинмай бонг урарди. Саркисян даврида Фарғона футбол интернатига фақатгина таланти бор ўқувчи кирарди. Имтиҳонлар тепасида “Нефтчи“ мураббийлар штаби ўтирарди. Мавсум олдидан эса бутун Фарғона бўйлаб ўринбосарлар таркибига селекция ишлари амалга ошириларди. Ҳозир шундай қилинадими?



Мен бир нарсани айтишим мумкин, ўша давр учун Саркисян “эскираётган“ эди, фақат мураббий сифатида. Юрий Саркисянни клуб менежери сифатида олиб қолиш ва унга структурани ривожлантириш вазифаси қўйилиши керак эди. У ҳам инсон, унинг ҳам “Нефтчи“га жони ачирди. Шу кунгача “Нефтчи“ томонидан эришилган натижаларнинг барчасида унинг ҳиссаси катта эди. Уни йўқ қилиш ўрнига, унинг обрўсидан фойдаланиш керак эди. Бизда эса доимгидек... Кейин нима бўлди? Саркисян ҳовлисигача сотиб кетди Тошкентга.


Кўп ўтмай “Нефтчи“ қуйи лиганинг доимий аъзосига айланди. “Ара“ эса бу нарсага ҳеч қачон йўл қўймаган бўларди.

Карантин тугасин, Фарғонада кўришамиз!


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +48   

Фикрлар

+13   
04 апр 21:03:46
Акмалжон Тўрақулов
Totalizator kerakmas bizga фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bir safar andijondagi oyinda 1-taym 1-0 bilan tugadi. adawmasam kubok oyini edi. jahli chiqqan arman rasa issiqda oyinchilarini kiyim almawtiriw honasiga olib kirmadi. jazirama issiq stadionda gazablanib yigitlarini rasa so'kkan. qarabsizki neftchi 2-taymda 2 ta gol urib galabani ilib ketgan. sarkisyan fargonaliklar uchun qahramon. lekin uni bitta yomon tarafi bor edi. sudyalarga kop provakatsiya qilardi. hakamlar qorqqanidan neftchiga kop yonbosvorardi. lekin istedodlarni bitta bitta tanlab oliwi tahsinga loyiq bu insonni. soqqakaw odam emasdi
Гапингиз тўғри судяларни қўрқмай танқид қиларди! Айнан шунақа типдаги мураббийлар кам ҳозир. Судяларни чўчитиб турадиган.
Сўнгги бир йилда ҳакамлар хато қилса «атайин қилмади»,«инсон хато қилади» деган бахоналарга ўтиб олдик!
Айниқса, Ара журналистлар билан антиқа гаплашарди! Навбаҳор мухлиси сифатида Нефтчини тезроқ қайтишини тилайман!
+12   
04 апр 17:01:18
☆Sadriddin☆
Gazeta yirtish baxona bo‘lgan xolos kimlardir shu kichkina epizodan foydalanib qolgan
+11   
04 апр 17:07:40
AzizT4224
Ancha oldina hamma viloyatda akademiyalar qurilsin dgan qaror chiqarilgandi qani usha akademiyalar nime ogizda qolip ketoradi shu narsalar bitta savol shu jurnalistlarga nime shu haqida maqola qmeslar kim javobgar bularga savol javob qilip intervyu olilar karantindan kegin mana bitta shifoxona 2 oy 3 ouda qurilyapti yillardan beri ewtmimiz bitta akademiya bitganini maqola qilelar qaysi viloyatda nechta akademiya bor qaysi joyda qaysinisi bitdi qaysi qurilyapti exxxx bizda hammasi qogozda amalda yuq
+10   
04 апр 17:10:19
Чеченецмас У́збек
Ассалому алайкум НодирҲўжа бормисиз!? ўзиз шунақа мақолаларни ёзиб турмасез дедсад бўб кнтди сайтимиз. Ха Саркисянни бекор йўқотишди. Бу хорами г. бутун фарғонани шарманда қилди
+9   
04 апр 23:47:25
Azamat Rasulov
Mashmasha o'sha gazeta yirtilguncha boshlanib bo'lgandi. Hammasi yangi stadion qurish loyihasidan boshlangan. Hali yangi stadion qurmasdan turib o'sha universitet oldidagi afsonaviy va hamma uchun qadrli stadionni buzmoqchi bo'lishgan. Ara bundan norozi bo'lib hokimga oldin yangi stadionni qurib keyin eskisini buzish kerakligini tushuntirgan. Hokim o'ylab ko'rishini aytgan lekin uning atrofidagi "aqlli"lar hokimga uni yomonlab sizi oldizda kim u futbol klubining bitta murabbiyi sizdan ustunmi degan ma'noda gapirishgan. Bundan tashqari bir nimani qoyillatayotgani yo'q deb o'sha paytdagi Neftchini omadsiz o'yinlarini ko'rsatishgan. Shundan keyin klubda moliyaviy qiyinchiliklar boshlangan.Hokimni Ara bilan oralariga sovuqchilik tushgan. O'sha tanqidiy maqola chiqqan gazetani emotsiya ta'sirida yirtgan futbolchilar Aradan yahshigina ta'zirini yeyishgan. Chunki futbolchilar bu ishlari bilan shundog'am yonayotgan moyga kerosin quyishgandi. Shu tariqa o'sha hokimni atrofidagi "aqllilar"ni ta'biri bilan aytganda "Araning gegemonligi"ga chek qo'yilgan. Oradan shuncha yil o'tsayam Araning qaytarmasliklariga sabab shu. 99-yildan beri Man Yunayted muhlisiman. Lekin bir marta Angliyalik Yunaytedni ashaddiy muhlisi bilan ko'rishib qolganimda unga Fergyusonga tarixi o'hshash bo'lgan murabbiy bizda ham borligini aytganimda hayron qolgandi. Man o'shanda yurtimizda Yuriy Sarkisyandek murabbiy borligidan faxrlanganman.
+9   
04 апр 22:43:34
BoburCheek_NefPFK
Арани тагига сув куйганларни, Нефтчининг 100минглаб мухлисларини йиллар давомида ранжитганларни, "буюк чинорлар"ни кемирган каламушларни Аллох узи жазосини берсин. Еганлари тешиб чиксин Розимасмиз.
+8   
04 апр 20:20:27
........
M. M. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1) Neftchi kuchli jamoa edi Ara borligida, lekin bu narsa bizga JCH ni bermadiyu. Ara topgan "kashfiyotlar" ham o'zimizni oliy liga darajasidan ortiqmas edi. OCHL ko'rsatib bergan Neftchi ni asl saviyasini. Mayli, agar shu Neftchi ni qaytarish bilan hamma muammolarimiz yechilib ketsa, qaniydi. 2) "football academy" o'zi nima ekanligini tuwunadigan mutahasis mavjud emas bizda, hali beri bo'lmasa ham kerak. Hozir mavjud "akademiya"larimiz ham qog'ozda akademiya holos, aslida o'wa Neftchini eksi futbol internatidan farq qilmaydi
Уша Ара бошчилигидаги Нефтчи ОЧЛда учинчи уринни олганини хам биласизми (у вактларда бу Осие чемпионлари кубоги деб аталган)
+8   
04 апр 18:12:29
Jamshid Mirzayev
Нефтчининг Мансур Саидов Акмал Холматов Анвар Бердиев Максим Усмонов Санжар Аскаралиев Икбол Акрамов мана шу футболчилар Ал Карама Ас Садд каби жамоаларни фаргонада канака куйга солганларини эсласам...
+7   
05 апр 00:09:08
Aslan Akbey
man Qo'qondan Farg'onaga Neftchini uyinini kurishga borar edim mani kechagiday esimda Islom Karimovni gapirgan gaplari Farg'onani qayirdagi kamandasi futbolda chempion buladiku bizni Toshkentni jona jon kamondamiz Pahtakor hech chempion bulmaydi nega degandan beri Pahtakor chempion buldi hakamlar va hamma rahbarlar ham Pahtakorchi bulib olgandi nega shularni ochmaysizlar yoki qurqasizlarmi agar kerak bulsa videosin ham topib beraman shunday deb aytkanini
+7   
04 апр 19:32:18
☆Sadriddin☆
M. M. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1) Neftchi kuchli jamoa edi Ara borligida, lekin bu narsa bizga JCH ni bermadiyu. Ara topgan "kashfiyotlar" ham o'zimizni oliy liga darajasidan ortiqmas edi. OCHL ko'rsatib bergan Neftchi ni asl saviyasini. Mayli, agar shu Neftchi ni qaytarish bilan hamma muammolarimiz yechilib ketsa, qaniydi. 2) "football academy" o'zi nima ekanligini tuwunadigan mutahasis mavjud emas bizda, hali beri bo'lmasa ham kerak. Hozir mavjud "akademiya"larimiz ham qog'ozda akademiya holos, aslida o'wa Neftchini eksi futbol internatidan farq qilmaydi
Rosa ichi qora odam ekansiza Neftchi futbolchilarini terma jamoaga chaqirilmagani sababi poytaxt jamoalarida o‘ynamaganliklari Anvar Berdiyev Umid Isoqovdaqa xujumchilar bormi xozir terma jamoada? Siz Zafar Xolmurodov ni Kun uz dagi interyusini o‘qib ko‘ring ko‘p savollarga javob topasiz
+6   
04 апр 21:41:49
piramida
Kofir kofir deyishadi o'sha kofirlar Fergyussonni hurmatini joyiga qoyib u bilan xayrlashgan
+6   
04 апр 17:47:00
Нефтчи Реал мухлиси
Нефтчимизи қайтариб беринглар! Майли олдингидек бўлмаса хам ўзида Пахтакорни юта оладиган Нефтчимизи
+6   
04 апр 17:22:35
NEFTCHI1994
САРКИСЯНГА АКАДЕМИЯ КЕРАК ЭМАС ЭДИ БОЛЛАРНИ УЗИ ТАНЛАБ 1-2ЙИЛДА ЯХШИ УЙИНЧИГА АЙЛАНТИРАРДИ ХАР ЙИЛИГА БИТТА ЯХШИ УЙИНЧИ БОР ЭДИ
+5   
04 апр 21:58:02
Афсонавий
Фаргона ахли биладику нима сабабдан Ара кетди! Мирзабоев келди траливалый болди. Тохир Копа келди фантамас колаям бас дуою саломди олди кетди.Бечора Салим Зокиров 2 ой ишлади холос факат углини Зокир Нурматовни ярим сезон вышкада уйнатди кетди. Рустам Абдуллаев нимага келдию нимага кетди. Эртак амалга ошди Цементчи или Нефтчи нима фарки бор деб иккиси хам Чи ку деб Мухсин хожи ака келди 1-тур Нефтчи 0-0 Насаф 25 Минг мухлис янги Истиклол стадионига биринчиси ва охиргиси болиб колди хожи акаям базадан идиш товокларгача отдельный килиб олиб кетди. Яна Копа келди тотализатор кироли билан уже мазаси комади. Ва нихоят Навбахор и Пахтакор колди холос. Шу билан параллел равишда фан клуб, мухлислар, 13-сектор афсонага айланди озгина жумбокли аламли гапларими эринмасдан укиганларин учун Рахмат!
+5   
04 апр 19:30:58
за победу разве?
Саркисян уз ёнидан нефтчи учун сарфлаган болларга ойликни ундириш учунам узи югурган даволаг кере боса узи олиб юрган докторма доктор бир соз билар нефтчини юрагидан айиришган шу халос. Колган гапларни фаргона халки жуда жуда яхши билажи нодирхожа.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг