Биринчи лига. "Пахтакор-79" (Ангрен) тақдимот маросимини ўтказди

Iskandarov Abdulaziz
23 мар 2023
Биринчи лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоамиз аъзолари бугун янги мавсум олдидан тақдимот маросимида иштирок этди. Маълумот учун "Пахтакор-79" (Ангрен) жамоаси бу мавсумда Эронда ишлаб чиқарилган  "Jameh" брендидан фойдаланади. Жамоа бу йил Биринчи лигада иштирок этади, кубок баҳсларида эса "H" гуруҳида "Шаҳрихончи", "Хоразм", "Локомотив-БФК" жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Қуйида эса тақдимотдан суратларни томоша қилишингиз мумкин. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia