UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04Роналду карантин қоидаларини бузди  0 23:40Кака: "Роналдиньони бундай вазиятда кўриш жуда ачинарли"  0 23:30Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади  0 23:19Милик хайрли ишга қўл урди  0 23:00"Фанат лига". "Милан" - "Интер"  69 22:51"Севилья" Шакирига қизиқиб қолди  0 22:29"Реал" Игор Гомесни харид қилиши мумкин  0 22:11Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда  0 22:05Беларусь чемпионати. 2-тур натижалари, мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати  2 21:43Хави “Барса” мураббийи бўлса, асосий таркибда кимларни кўрмоқчилигини айтди  6 21:42"Футбол ретро талқинда" (19-сон)   4 21:10“Реал” Вальверде учун АПЛ клубидан 500 млн евро сўради  11 20:50Бир ўйин тарихи. Терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубияти қандай бўлганди?  29 20:38“Ман Сити” аъзоси: “Мавсум қандай тугамасин “Ливерпуль” чемпионликка ҳақли”  3 20:36Машарипов ўғли билан, зериккан Остон, ошпаз Дердийок ва футзалчи Шораҳмедов. Карантин вақтида футболчиларимиз нима қилишмоқда?   6

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг) Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасиниг 2011 йилги Осиё кубоги биринчи тури доирасидаги Қатарга қарши кечган учрашувини сизларга тақдим қилгандик.

Бугун эса мазкур мусобқадаги 2-турига тўхталиб ўтишни жоиз деб билдик. Сабаби терма жамоамиз аъзоларининг турнир давомида намойиш қилган ўйини барчага манзур келганди. Хаттоки, ФИФАнинг ўша вақтдаги раҳбари Жозеф Блаттер Қатар билан ўйиндан сўнг Ўзбекистонни турнир фаворитлари қаторига киритганди.

Олдинда бизни кучсиз бўлмаган, ўз услубига ва фалсафасига эга Кувайт кутарди. Ушбу баҳсда Вадим Абрамов таркибда иккита ўзгаришга қўл урди. Қатар билан беллашувда асосий таркибга киритилган Саҳоб Жўраев, Жасур Ҳасанов ўрнига Станислав Андреев ва Санжар Турсунов майдонга тушди. Баҳснинг илк дақиқаларидан қувайтликлар тўп назоратини қўлга олишга, қанотлардан тезкор ҳужумлар ташкил қилишга интилишлари бекор кетди. Футболчиларимиздаги саросима ва босим аксарият ҳолларда тўп узатишлардаги хатони юзага келтирди.

Ғалаба терма жамоамизга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қиларди. Бўлим якунланишига оз фурсат қолганида рақиб жарима майдончасига яқин жойда Александр Гейнрих қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Бош ҳакам белигалган нуқтага Сервер Жепаров яқинлашади. Унинг зарбаси эса Максим Шацкихга тегиб дарвоза тўридан жой олади. Эътибор берсангиз бу ерда Жепаров ажойиб ҳийла ишлатганини сезасиз. Яъни жонли деворда турган Гейнрих ва Шацкихга икки бармоғи билан қайчи услубида белги беради. Уни сезган икки футболчи зарба амалга оширилган заҳоти очилади ва тўп Шацкихга тегиб голга айланади. Шу тариқа жамоалар 1:0 ҳисобидаги натижа билан танаффусга йўл олишди.

Иккинчи бўлим кутилганидек Қувайтнинг ҳавфли ҳужумлари билан бошланди. Кескин тус олаётган вазиятларни голга айланишига дарвозабонимиз йўл қўймади. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда ҳимоячимиз Анзур Исмоилов қувайтликлар футболчисини жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳолатга яқин турган бош ҳакам Наваф Шукурулла Нестеров дарвозаси томон 11 метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Бадир Ал Мутва беҳато амалга оширди ва мувозанатни тиклади.

Вадим Абрамов бурилиш ясаш мақсадида заҳирадан Жасур Ҳасанов Максим Шацких билан алмаштирди. Ҳасанов қанотга, Гейнрих эса марказий ҳужумга ўтди. Натижада ҳужумлар янада шиддатли тус ола бошлади. Бироқ, голдан дарак бўлгани йўқ. Вақт поёнига етиб бораётган сари жамоалар очиқ футбол кўрсатишга киришишди. Ғалаба Қувайтга гуруҳдан чиқиш умид учқунларини пайдо қиларди. 65-дақиқада Жасур Ҳасанов тезлик билан олдинга югуради ва марказда очилиб бораётган Сервер Жепаровга тўпни оширади. Жамоа сардори кучли зарб билан ғалаба голини уради. Олти очко билан гуруҳда пешқадамга айланган терма жамоамиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритади.


Ўзбекистон – Кувайт 2:1
12.01.2011. Доха, “Ал Ғарафа” стадиони. 3481 томошабин
Бош ҳакам:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн)
Голлар: Бадир Ал Мутва 49 - Максим Шацких 40, Сервер Жепаров 65.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Станислав Андреев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов (Вагиз Галиулин, 90), Александр Гейнрих (Олим Навкаров, 74), Максим Шацких (Жасур Ҳасанов, 54).



Видео             Бир ўйин тарихи. Қатар - Ўзбекистон 0:2 (тўлиқ томоша қилинг)        

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
19 мар 19:59:03
Javohir OSMON
Geynrix baribir zo'r edi. Shatskix paytida zo'r bo'lgan. Ammo Geynrix baribir Geynrix edida.
   
19 мар 16:28:01
Umid Barca
Endi bollar shu Geynrikh va Nesterov uchun xam chiqishi kerak. Xudo xoxlasa jchga Qatarga borib 1/8 gacha chiqadi biz uzbeklarga Qatar 2011 omadli kelgan Qatar jch xam omadli keladi
   
19 мар 15:28:11
Sardor Abubakirov
Ehh Genrix baribir boshqacha edida
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг