UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29"Реал" Игор Гомесни харид қилиши мумкин  0 22:12"Фанат лига". "Милан" - "Интер"  67 22:11Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда  0 22:05Беларусь чемпионати. 2-тур натижалари, мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати  2 21:43Хави “Барса” мураббийи бўлса, асосий таркибда кимларни кўрмоқчилигини айтди  2 21:42"Футбол ретро талқинда" (19-сон)   3 21:10“Реал” Вальверде учун АПЛ клубидан 500 млн евро сўради  10 20:50Бир ўйин тарихи. Терма жамоамиз тарихидаги энг шармандали мағлубияти қандай бўлганди?  21 20:38“Ман Сити” аъзоси: “Мавсум қандай тугамасин “Ливерпуль” чемпионликка ҳақли”  3 20:36Машарипов ўғли билан, зериккан Остон, ошпаз Дердийок ва футзалчи Шораҳмедов. Карантин вақтида футболчиларимиз нима қилишмоқда?   4 20:23Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна ошди  2 20:20Роналду қизил карточка, Шенсни эса кеч қолгани учун қандай совғага тушган?  1 20:03Интервью. Қувондиқ Рўзиев: "Ҳали ҳам фикримдан қайтганим йўқ"  8 19:55“Тоттенхэм” Сон ва Бергвейнга рухсат берди  1 19:50Интервью. Илҳом Шомуродов: "Ҳозир "Бунёдкор"да яна бир Шомуродов ўйнамоқда..."   6

Бир ўйин тарихи. Евро-2004 финали. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган Греция ёхуд Роналдунинг кўз ёшлари Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. Евро-2004 финали. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган Греция ёхуд Роналдунинг кўз ёшлари

Биз ўтган давр мобайнида терма жамоамизда ишлаган Эктор Купернинг ҳимоявий ўйинини танқид қилиб келдик.

Бироқ, тарихда прагматик футбол билан катта натижаларга, совринларга эга чиққан терма жамоалар йўқ эмас. Италиянинг ЖЧ-2006да айнан ҳимоявий футбол кўрастиб якунда Зидан бошчилигидаги Францияни финалда мағлуб этганди. Бугун фикр юритмоқчи бўлган терма жамоа Греция ҳам Евро-2004даги барча ўйинларда мудофаага эътибор қаратган ҳолда якунда чемпионликни нишонлаганди.

Аниқроғи, кучли тактик ҳимоя эвазига кучли рақибларни турнирдан чиқариб юборган. Умуман олганда юнонлар йирик расмий мусобақаларга фаворит ёки етакчи жамоа сифатида қатнашмайди, бироқ ўзгача сенсация ва кутилмаган натижалар туҳфа этади. Португалиядаги мусобақада ҳам кўп терма жамоалар Отто Рехагел шогирдларига беписанд қарашади. Бу эса ўз навбатида уларнинг зарарига ишлайди. Турнирни “А” гуруҳида бошлган грекларни назарий жиҳатдан кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишларига имконият кам эди. Чунки, квартетдан мезбон Португалия, Испания ва Россия жой олганди. Якунда камтарин Греция терма жамоаси омад ва тасодиф сабаб гуруҳдан чиқиб олади. Сабаби Испания билан очколар ва тўплар нисбати тенг келиб қолганди. Грецияда 4:4, испанияда 2:2 тўплар нисбати юзага келганди. Қоидаларга кўра кўпроқ гол урган терма жамоа яъни Греция йўлланмани қўлга киритади.



Уларда ўзига хос ишонч ва куч пайдо бўлганди. Чорак финалда Грецияга юлдузли таркибга эга, Зидан етакчилигидаги Франция таслим этилади. Юнонлар ўз анъналарига содиқ қолган ҳолда рақибга ҳимоявий футбол таклиф қилади. Ўйинда Ангелос Харистеас киритган ягона гол ярим финал эшикларини очади. Мазкур босқичда мусобақани кўтаринки руҳда ўтказаётган Чехия терма жамоаси рақиб бўлади. Чехияликлар таркибида маълум ва машҳур Павел Недвед, тўпурар Милан Барош ва бошқа яхши савиядаги футболчилар ҳаракат қиларди. Ярим финалда ҳам ўтган учрашувдагидек сценарий такрорланади. Греция 105-дақиқада Троянос Деллас томонидан урилган гол ғалаба келтиради.

Финалда эса кутилганидек Луиш Фелиппе Сколари мураббийлик қилаётган, таркиби Грецияникига қараганда махоратли ва юлдузли ижрочилар Фигу, Деку, Паулета, Карвальоларга эга Португалия кутарди. Бош мураббий бразилиялик Сколари икки йил олдин Бразилияни жаҳон чемпиони қилганди. Бу сафар ҳам Португалия билан шоҳсупага кўтарилишга ва жамоани қитъада тенгсиз қилишга жуда яқин келганди.

Аммо, рақиб Грециядан бу пайтга келиб ҳар қандай натижа кутса бўларди. Икки финалчи Европа чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида учрашганди. Унда эса грецияликлар кичик 2:1 ҳисобида ғалабани ўзиники қилганди. Финал Лиссабондаги “Да Луж” аренасида ўтказилади. Португалия учрашувни ўз услубида ҳужумкор руҳда бошлайди. Қанотлардан Деку ва Роналдунинг юришлари анча ҳавфли тус олади. Бунга жавобан юнонлар ҳужум билан жавоб қайтаради. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Харистеасга ҳимоячилар ҳалақит бериб қолишади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Греция учрашувдаги илк бурчак зарбасини ишлайди. Ўнг бурчакдан узатилган тўпни мусобақа давомида муҳим голларни киритган Ангелос Харистеас боши билан Рикарду қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади.

Бутун турнирда тартибли футбол кўрсатишга уринган Греция шу тариқа Европа чемпионлигига эга чиқади. Бутун дунё нигоҳи уларга қаратилганди. Чунки, ўша чемпионатда Греция кучли тактик ҳимоявий ўйин ҳисобига барчадан устун келганди. Сколари беллашувдан кейинги матбуот анжуманида жуда қисқа гапирганди. “Улар ўзи яратган ягона вазиятдан гол урди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, аммо гол уролмадик”. Дарҳақиқат, германиялик мутахассис Отто Рехагел жамоани уч йил давомида мусобақага тайёрлаганди. Буни унинг ўзи ҳам таъкидлаган. “Бугун уч йил давомида қилган мехнатларимиз самарасини кўрдингиз. Ҳозир саволларингизга жавоб бера олмайман. Чунки, йигитларни кириб ғалаба билан қутлашим лозим”. Мураббий ушбу жамоани 2010 йилга қадар бошқарди ва истеъфога чиқарилди.


Евро–2004. Финал
Португалия – Греция 0:1
04.07.2004. Лиссабон(Португалия). “Да Луж” стадиони. 62 865 томошабин
Бош ҳакам
: Маркус Мерак(Германия)

Гол: Ангелос Харистеас (57).

Португалия: Рикарду, Мигел (Паулу Феррейра, 43), Жорже Андраде, Рикарду Карвальо, Нуну Валенте, Коштинья (Руй Кошта, 61), Манише, Криштиану Роналду, Деку, Фигу, Паулета (Нуну Гомеш, 74).
Бош мураббий: Луиш Фелиппе Сколари (Бразилия)

Греция: Никополидис, Сейтаридис, Капсис, Деллас, Фиссас, Кацуранис, Загоракис, Басинас, Яннакопулос (Венетидис, 76), Вризас (Пападопулос, 81), Харистеас
Бош мураббий: Отто Рехагел (Германия)




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
26 мар 14:44:13
Temurkhan
Mirjalol Ismoilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuchli murabbiylar jamoani o‘z uslubiga taktikasiga moslashtirmaydi. Balki futbolchilar va ularning kuchli taraflariga va xar bir o‘yinda raqibga moslab taktika qiladi. Bizning jamoamiz yarim ximoya, qanot vingerlari va xujum chizig‘i kuchli nisbatan ximoyadan ko‘ra. Va o‘yinni o‘sha kuchli chiziqlarda olib borish kerak. O‘yinni ximoyadan boshlash biz uchun emas. Bizning ximoyachilarmiz bu narsa tayyor xam emas. Ko‘rdik Ummon bilan o‘yinda ximoyaviy o‘yinni zo‘rga 2:1 qildik o‘sha o‘yinda ana ximoyaviy o‘yinni foydasi. Abramov jamoasi vaqtida xujumkor o‘ynab Yaponiyani Tokioda, Eronni Ozodi stadionida yutgandi. Biz o‘zimizga yarashgan ishni qilaylik. Gretsiya bu shunchaki omad va kuchli motivatsiya ortidan bu g‘alabani qo‘lga kiritgan. Undan birpr marta Gretsiya tuzukroq natija qilganini eslolmayman. Italiyachi u davrdagi Italiya xaqiqatda kuchli edi. Cannavaro, Materazzi, Ambrozini, Maldini ximoyada Buffon darvozada edi. Bunday darajadagi o‘yinchilarsiz pragmatik futbol natijasi 0 ga teng bo‘ladi
Fikringiz togri ammo malumotlarda biroz yanglishdingiz. Yaponiyani Tokioda maglub etganimizda Abramovni xech qanday taktikasi kozga tashlanmadi. Terma jamoamiz 90 daqiqa ximoyada oynadi, Yaponiyadan omad ochiqchasiga yuz ogirdi va bizga kulib boqdi. Gapimga shubxa qilsangiz osha oyin you tubeda xaliyam turibdi. Eronni Ozodida yutgan oyinimizda esa Abramov emas Qosimov edi murabbiy. Qosimovni davrida futbolchilarimiz erkaliklarini qilolmay 100% kuchi bilan oynardi. Kuperga kelganda futbolchilarimiz futbol oynashni istamagandek tuyuldi.
   
26 мар 14:14:15
Mirjalol Ismoilov
Kuchli murabbiylar jamoani o‘z uslubiga taktikasiga moslashtirmaydi. Balki futbolchilar va ularning kuchli taraflariga va xar bir o‘yinda raqibga moslab taktika qiladi. Bizning jamoamiz yarim ximoya, qanot vingerlari va xujum chizig‘i kuchli nisbatan ximoyadan ko‘ra. Va o‘yinni o‘sha kuchli chiziqlarda olib borish kerak. O‘yinni ximoyadan boshlash biz uchun emas. Bizning ximoyachilarmiz bu narsa tayyor xam emas. Ko‘rdik Ummon bilan o‘yinda ximoyaviy o‘yinni zo‘rga 2:1 qildik o‘sha o‘yinda ana ximoyaviy o‘yinni foydasi. Abramov jamoasi vaqtida xujumkor o‘ynab Yaponiyani Tokioda, Eronni Ozodi stadionida yutgandi. Biz o‘zimizga yarashgan ishni qilaylik. Gretsiya bu shunchaki omad va kuchli motivatsiya ortidan bu g‘alabani qo‘lga kiritgan. Undan birpr marta Gretsiya tuzukroq natija qilganini eslolmayman. Italiyachi u davrdagi Italiya xaqiqatda kuchli edi. Cannavaro, Materazzi, Ambrozini, Maldini ximoyada Buffon darvozada edi. Bunday darajadagi o‘yinchilarsiz pragmatik futbol natijasi 0 ga teng bo‘ladi
   
26 мар 13:57:07
Mirjalol Ismoilov
Kuperni taktikasi xaqiqatdan yaxshi lekin bizning terma jamoamizga mos emas. Pragmatik futbol uchun eng asosiy 2 ta narsa bor. Birinchisi jismoniy tayyorgarlik juda yuqori bo‘lishi kerak. Pragmatik futbol bu to‘pni raqibga berib, to‘psiz o‘ynash degani. To‘psiz o‘ynagan jamoa 2 barobar kuch yo‘qotadi. Bizning jamoamiz esa maydonda 70-daqiqadan keyin yurib o‘ynashni boshlavoradi ana undan keyin natija yo‘q. Ikkinchisi baquvvat va bo‘ydor ximoyachi va tayanch yarim himoyachilar. Bizning o‘yinchilarning kuchli tarafi bu emas. O‘zbekiston terma jamoasi bilan bu taktika ish bermaydi.
   
26 мар 12:41:16
Baksa10
Антониос Никополидис, Троянос Деллас, Теодорис Загоракис, Анголос Харистеас, Юркос Сейторидис... исмларини ёдлаб олгандим... Эх уша дамлар...
   
26 мар 11:48:48
bbb
Буюк соткин (Фигу)ни расвосини тортган эканда мухлис
   
26 мар 11:34:00
КХЛ
Евро 92 ни куйилар.Унда хам хеч ким кутмаган хаттоки саралашданам утолмаган Дания чемпион булганмиди? Югославияни урнига катнашиб.
   
26 мар 11:22:42
Zakon
Хозирги кундаги Португалия аввалгисидан 10 баробар кучлирок.
   
26 мар 10:21:23
R. Marquez II
Энди кеч. Балки энди тушиниб бошлаймиз нимага футбол химоядан бошланади деган гапларни.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг