UZ

Бикмаев: "Жарима зарбасидан урилган гол - олдиндан ўйланган стандарт эмас" Янгиликлар

Бикмаев: "Жарима зарбасидан урилган гол - олдиндан ўйланган стандарт эмас"

"Пахтакор" ҳамда "Ал-Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувидан (1:0) сўнг урган голи ҳақида гапириб берди.

"Ўйиндан олдин бироз ҳаяжон бўлди. Баҳс давомида ўзимизга келиб олдик. Асосийси - 3 очко.

Жарима зарбаси? Бу олдиндан ўйланган зарба эмас. Ўша стандарт пайтида Ҳамдамовга тўпни юмалатиб беришини, Машариповдан эса тўпни қўйиб юборишини сўрадим" - дейди Бикмаев.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+5   
13 мар 11:49:15
Gernot
muhimi g'alaba, o'yin nazorati to'liq Paxtakorda bo'ldi, Al Sadd ni ham yutila, bizga 1:0 2:0 5:0 farqi yo muhimi 3 ochko
+3   
13 мар 11:44:03
Axilles
Penalti tepmasang bo'ldi, qolgani yaxshi!
+3   
13 мар 11:43:46
☆ Madridista ☆
Nma bosayam yuttilayu boloradi.
+2   
13 мар 12:45:00
DEL PIERO 10
Бугун ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу турда Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоаси сафарда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда “Ал Аҳли” мезбонларга кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг, “Ал Аҳли” клуби футболчиси Омар Ал Сома ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Пахтакор” жамоасига қарши жуда ҳам қийин ва қизиқарли ўйин бўлди. Рақиб жамоанинг ғалабага бўлган иштиёқи юқори бўлди. Ушбу учрашувда мағлуб бўлдик, лекин кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Биз мағлуб бўлиш учун бу ерга келмаган эдик. Нима ҳам дер эдим, омад бизга кулиб боқмади. “Пахтакор” кучли жамоа эканлигини бугунги ўйинда исботлади.

Стадиондаги муҳит аъло даражада бўлди. Мухлислар ҳам севимли жамоасини тинмай қўллаб-қувватлаб турди. Бир сўз билан айтганда, стадионга келган барча томошабинлар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди.

“Пахтакор” жамоасида 9 рақамли футболчи бизга кўп муаммо туғдирди. Ушбу футболчи учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди, деб бемалол айта оламан. Бу футболчи менда илиқ таассурот қолдирди. Жамоа сардори эса ҳимояда тартибли ўйин кўрсатди”, дейди Омар Ал Сома.
+1   
13 мар 12:30:59
mr Bakhodir
gap yo
   
13 мар 18:39:05
♡_QALDIRG'OCH_♡
Kechaki chiroyli ğalaba bilan Paxtakor jamoasi muxlislarini xususan bu jamoani 47 yillik muxlisi Baxtiyor toğa Haydarovni muborakbod etaman...
Ğalabalariz davomli bõlsin...
Ğoliblik muborak Baxtiyor toğa...
-1   
13 мар 14:04:22
Kuper OUT
Uzi wundogam bldik oldindan uylawga aqliyla yetmiydi sanlani
-1   
13 мар 11:47:28
RealMadridFan
Kimda WF aksiyasidagi Gentraning 5 qopqogi bor. Sotib olaman.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг