UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Буни кўриш шарт! Португалия чемпионатида футболда кам учрайдиган ҳолат юз берди  11 10:30Мутолаа учун. Кэррик — буюк мураббийнинг илк қадамлари  0 10:13Olamsport: Емельяненконинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, Тайсон Фьюри кутилмаган чиқиш билан ҳаммани лол қолдирди  0 09:50“Барселона” вице-президенти “Ман Сити” вингери билан музокаралар бошланганини тасдиқлади  1 09:30Аллегри: “Ювентус” чемпионлик учун курашаётгани йўқ”  3 09:10"Кичкина камера". Олмалиқдаги "кумуш ўйин"нинг драматик якуни  4 09:00“Бавария” Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди  0 08:50Оуэн: “Учовлон ҳимояга қайтиш ҳақида умуман ўйламаяпти”  5 08:40Жеррард “Астон Вилла” тарихига кирди  2 08:20Испаниялик арбитр Пике билан боғлиқ вазият ҳақида: “Тоза пенальти”  17 07:50Либертадорес Кубогининг жорий йилги ғолиби экстра таймларда маълум бўлди  0 07:40ЛаЛига. "Вильярреал" - "Барселона" 1:3  0 07:35А Серия. "Венеция" - "Интер" 0:2  0 07:35Гвардиола: "Қайсидир терма жамоани мундиалга олиб чиқишни истайман"  7 07:30АПЛ. "Брайтон" - "Лидс" 0:0  0

Бешинчиси беш бўладими? Янгиликлар

Бешинчиси беш бўладими?

Эртага Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши баҳс билан 2022 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди.

Мусобақанинг финал босқичига пойтахтимиз яшил майдонлари мезбонлик қилишини ҳисобга олсак саралаш Кападзе шогирдлари учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Унда футболчиларнинг янада тажриба тўплаши, халқаро ўйин кўникмасига эга бўлиши кўзда тутилган. Вакилларимиз илк турни Саудия Арабистони U-23 терма жамоасига қарши ўтказади. Сўнгги йилларда турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун ҳақиқий бош оғриқ бўлаётган саудияликлар бу сафар ҳам бизга рақиблик қилади. Келинг шу ўринда сўнгги йилларда ушбу юрт терма жамоасига қарши кечган учрашувларни ёдга олиб чиқамиз. 

2019 йил. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистонидаги саралаш баҳсларида қатнашганди. Ўшанда ҳам термамиз мусобақа мезбонлигини қўлга киритган, Саудияга эса тайёргарлик кўриш мақсадида борганди. Ушбу тўқнашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганини айтиш жоиз. 88-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг голи мағлубиятдан қутқариб қолган эди. 

10.11.2019. 

Саудия Арабистони U-19 - Ўзбекистон U-19 1:1

Голлар: Ал Сайали 45 (пен) - Жасур Жалолиддинов 88

Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Хожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов, 15. Диёр Рамазонов, 17. Руслан Розиев, 20. Хуршидбек Убайдуллаев, 22. Диёрбек Раҳимқулов

Захира: 12. Асадуллахон Полвонов, 16. Исломжон Абдуллахонов, 3. Даврон Анваров, 5. Алибек Давронов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 11. Бекзод Шамсиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Суннатилло Ҳамиджонов, 18. Музаффар Олимжонов, 19. Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 23. Отабек Жўрақўзиев

Худди шу йилнинг 14 ноябрь куни Саудия Арабистонинг миллий терма жамоаси рўбарў келди. "Пахтакор" стадионида фантастик муҳитда кечган беллашувда ҳисобда олдинда бораётган терма жамоамиз якунда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрагани ёдингиздан чиқиб улгурмагани аниқ. Демак иккинчи уриниш ҳам самарасиз кетди. 

ЖЧ-2022 саралаши

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3

Голлар: Элдор Шомуродов (16), Отабек Шукуров (56-п) - Салман Ал Фараж (23-п, 85), Салим Ал Досари (90)

14 ноябрь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Хироши Ямаучи, Жун Михара, Юдаи Ямамото (барчаси Япония)

Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия)

Ўзбекистон: 1.Элдорбек Суюнов - 3.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Одил Аҳмедов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фарруҳ Сайфиев - 8.Икром Алибоев, 7.Отабек Шукуров, 13.Санжар Қодирқулов - 10.Жалолиддин Машарипов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов.

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Мурод Холмуҳаммедов, 6.Лутфулла Тўраев. 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 18.Одил Ҳамробеков, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Игорь Сергеев, 22.Жамшид Искандеров, 23.Олег Зотеев.

Саудия Арабистони: 21.Муҳаммад Ал Овайс, 13.Ёсир Ал Шаҳрони, 4.Зиёд Ал Саҳафи, 5.Муҳаммад Хубрани, 6.Муҳаммад Ал Бурайк, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Яҳё Ал Шеҳри, 11.Хаттан Баҳбри, 14.Абдуллоҳ Отайф, 17.Фирас Ал Бурайкан, 18.Салим Ал Давсари.

Захира: 1.Амин Ал Буҳари, 2.Сауд Абдуллоҳ, 3.Ҳассан Ал Тамбакти, 9.Хорун Камара, 10.Наваф Ал Абид, 12.Абдуллоҳ Ал Ҳайбари, 16.Абдураҳмон Ал Досари, 19.Абдулраҳмон Ал Обайд, 20.Абдулазиз Ал Биши, 22.Фаваз Ал Қарни, 23.Абдуллоҳ Ал Ҳамдан.



2020 йилнинг январь ойида Таиландда Токио-2020 олимпиядасига йўлланма берувчи U-23 Осиё чемпионати ташкиллаштирилди. Чорак финалда БАА тўсиғидан осонликча ўтган олимпиячиларимизни ярим финалда Саудия Арабистони кутарди. Тенгма-тенг кечган баҳсда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол саудияликларнинг тўғридан-тўғри олимпиядага йўлланма олишини таъминлаганди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Австралия "улоқ"ни илиб кетган. 


U-23 Осиё чемпионати

Ярим финал

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 1:0

Гол: Носир Салмон Ал Омран (87)

22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)

Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)

VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)

VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой) 

Саудия Арабистони U-23: 22.Муҳаммад Алями, Абдулбосит Муҳаммад Ҳинди, 4.Ҳассан Алтамбакти, 6.Сами Алнажи, 7.Абдулраҳмон Ғариб, 9.Абдуллоҳ Абдулраҳмон Алҳамддан, 10.Айман Алҳулайф, 13.Ҳолид Дубайш, 14.Али Содиқ Ал Ҳассан, 20.Муҳтор Али Шайҳ, 23.Сауд Абдуллоҳ Албудҳамид.

Захира: 1.Амин Муҳаммадсалоҳ Ал Бухорий, 21.Салоҳ Абдуллоҳ Ал Оҳаймид, 2.Абдуллоҳ Ҳассун Тармин, 5.Абдулилаҳ Аламри, 8.Носир Салмон Ал Омран, 11.Абдулраҳмон Ҳошим Алями, 12.Айман Яҳё Аҳмад, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Иса, 16.Юсуф Саад Ал Ҳарби, 17.Саад Али Ал Салули, 18.Ҳолид Ал Ғаннам, 19.Ферас Тариқ Ал Брикан.

Ўзбекистон U-23: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Азиз Ғаниев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 10.Бобир Абдихолиқов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Захира: 12.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 21.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Дилшод Саитов, 7.Шароф Мухитдинов, 8.Нурилло Тўхтасинов, 11.Миржаҳон Мираҳмадов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброрбек Исмоилов, 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов, 17.Ислом Кенжабоев, 18.Достон Ибрагимов.


Жорий йилда ЖЧ-2022 навбатдаги босқичига йўлланма берувчи асосий баҳсда миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига йирик ҳисобда енгилди. Бу натижа эса тарихда илк бор иккинчи босқичда қолиб кетишимизга сабаб бўлди. 

ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи

15.06.2021, 23.00

С.Арабистони - Ўзбекистон 3:0

Гол: Салмон ал Фараж, 25 (1:0), Салмон ал Фараж, 32 (2:0), Али Ал Ҳассан, 52 (3:0)

Бош ҳакам: Хюнг Жин Ко (Ж.Корея)

Қанот ҳакамлари: Жаэол Юн, Санг Жун Парк (Ж.Корея)

Захира ҳаками: Муҳаммад Абдулла (БАА)

С.Арабистони: 21. Муҳаммад Ал Овайс – 2. Султон Ал Ғаним, 3. Абдулла Маду, 13. Йосир Ал Шахрони, 23. Ҳассан Ал Тамбакти – 7. Салмон Ал Фараж, 8. Али Ал Ҳассан, 14. Иброҳим Отайф – 11. Ҳолид Ал Шехри, 18. Абдуллоҳ Ғариб, 19. Муҳаммад Ҳалил Ал Овайс.

Захира: 1. Муҳаммад Фараж Ал Ями, 4. Муҳаммад Абду Қурбоний, 5. Ал Булайхи, 6. Абдулеле Ал Амри, 9. Абдулла Ал Ҳамадан, 10. Али Ҳассан Ал Асмари, 12. Сауд Абдулла Абдулҳамид, 15. Носир Исса Ал Довсари, 16. Сами Ал Нажи, 17. Муҳаммад Марзуқ Ал Кувайкиби, 20. Ферас Ал Брикан, 22. Зайд Мажид Ал Баварди

Ўзбекистон: 12. Санжар Қувватов – 23. Иброҳимҳалил Йўлдошев(17. Достонбек Ҳамдамов,54), 5. Рустам Ашурматов, 9. Одил Аҳмедов, 3. Ҳожиакбар Алижонов – 6. Одил Ҳамробеков(22. Ойбек Бозоров, 54), 7. Отабек Шукуров, 13. Олег Зотеев, 10. Жалолиддин Машарипов, 18. Вагиз Галиулин(Икром Алибоев, 54) – 14. Элдор Шомуродов

Захира: 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Фарруҳ Икромов, 16. Валижон Раҳимов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 2. Исломжон Қобилов, 15. Ҳусниддин Алиқулов, 19. Аброрбек Исмоилов,  11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 21. Игорь Сергеев. 

Саудияликларга қарши бешинчи баҳсда футболчиларимизнинг иши беш бўладими? Барчасини эртага билиб оламиз. Сизлардан эса ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

П.С: Сўнгги йиллардаги ва турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг натижалари келтирилди. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+4   
26 окт 18:54:31
BU FUTBOL
Биз олдин супеееер лигамизни жарликдан чиқарсак кейин ютишни ўйласак бўлади,
+2   
26 окт 18:38:55
СЭР АЛЕКС
УФА - ШАРМАНДА
+1   
26 окт 19:05:38
Амир Олимхон
Мабодо ютиб колсак хам бундан хурсанд булишга арзимийди
+1   
26 окт 18:50:29
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Шу жойига Жаҳонгир Ортиқхўжаевни гапи эсимга тушиб кетди: «Потому, что у тебя духа нету».
+1   
26 окт 18:36:35
Inomjan Oripov
Bu tizim bilan uzoqqa bordi bolmaydi
   
27 окт 09:54:30
barsanavbahor
Бизи футболчиларда агрессивлик йуклиги хакикат,энди нимага агрессивлик йук деган савол келиб чикади нимага бизи футболчилар майдонда нимадандир куркиб уйнайди.Евро футбол курганлар буни сабабини билади бунга мутахассис булиш керакмас.Уларда ситумулцияга сарик беришади ,уйинчилар атайин йикилмайди,унча мунча куполликка агар атайин килинмаса эътибор берилмайди,уйин тезлиги пасайишига хакамлар йул куймайди.Биздачи айтишни кераги йук биззи футбалистлар футболчиликдан кура актёрликка муносиброк шунинг учун доим сахналаштирилган уйинларни гувохи буламиз.Агрессивликни эса хакамлар бугиб куйябди.3 4 та уйинда пассив куполликка эътибор бермай бошкарса кейин уйинчиларам финти бефойдалигини тушуниб ха деса думалаб олавермайди.Энди хакамлар шу холатга олиб келдими узлари олиб чикиши керак бу холатдан бошкача варианти йук.
   
27 окт 09:49:50
"X" Men
Ermatov hakamlikdan ketib boshqa lavozimga oʻtirdi Va nafsiga qul boʻldi qoldi. Qoʻlingdan hech narsa kemayaptimi boʻshat oʻrningni boshqa joyga borib soqqa qil!!! Fudboldan boshqa
   
27 окт 09:45:52
Bektashev
Сафсата хамаси
   
27 окт 05:58:43
Bunikchampion
To‘g‘ri
   
26 окт 23:18:07
Bebeto 81
Islombek Rahmatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Akalar yozishdan oldin biroz o'ylaylik nima qilsa yurtimiz jamoasi yutqazsa ham ahir birinchi Marta yutkazyatgani yoqku
Yurtlmiz jamoasi bilamiz lekin shu yurt jamoasini boshqarayotganlar vatanfurushlardir
   
26 окт 23:02:52
Тож
Кападзепик олға. Эртага кучингни, мақсадингни кўрамиз.
   
26 окт 22:17:56
Umar Maxsudov
Олга Узбекистон омад ёр булсин
   
26 окт 22:00:44
Fan_BARCA
Yutolmaydi UZB Saudiyani
   
26 окт 21:31:30
Азим Исмаилов
Бу баннер 2007 йил осие кубоги саралашида узбекистонга кул келган шацкий жепаров копадзе саудияга гол уришганди
   
26 окт 20:30:12
gapi qisqasi
iltimos iwqilib yutelig oynela faqat


championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика