UZ

Сўнгги янгиликлар

02:56ЖЧ-2022. Аргентина пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  491 01:45Ливакович Жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди  5 00:53Каземиро: "Қўлимиздаги тайёр ғалабани олдириб қўйдик. Ҳаёт эса давом этади"  8 00:43Расман: Тите Бразилия бош мураббийлигидан кетди  13 00:12Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очилди  15 23:46Бразилия кетма-кет бешинчи марта Жаҳон чемпионати медалларидан қуруқ қолди. Бу терманинг тарихдаги энг ёмон натижаси  13 23:15ЖЧ-2022. Хорватия — Бразилия 1:1 (Пенальтилар серияси 4:2)  5 22:55ЖЧ-2022. Хорватия пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  298 22:40ЖЧ-2022. Модрич ва Каземиро танаффусда либосларини алмашди   16 22:10"Рома" футболчиси жаримага тортилди  0 21:45Марокаш мураббийи: "Умид қиламанки, Роналду бизга қарши майдонга тушмайди"  10 20:32Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетишини билдирди. Championat.asia футболчи билан боғланди   15 20:15Бускетс "Барселона"дан кетса, унинг ўрнига ким сардор бўлиши маълум  6 19:45Дешам: "Англиянинг заиф томонлари йўқ"  7 19:27Қатар қироллик оиласи "Ливерпул"ни сотиб олишни истагани йўқ  3

Бердиевнинг қайтиши, Магуайрнинг "шогирди", оёғи осмондан бўлган табло — "Пахтакор" –"Насаф" учрашуви нимаси билан ёдда қолди ва футболчилар неча баллга лойиқ кўрилди? Янгиликлар

Бердиевнинг қайтиши, Магуайрнинг "шогирди", оёғи осмондан бўлган табло — "Пахтакор" –"Насаф" учрашуви нимаси билан ёдда қолди ва футболчилар неча баллга лойиқ кўрилди?

Теглар :  ПахтакорНасаф
Бир неча соатлар илгари Чемпионлик ўйини дея аталган баҳс ниҳоясига етди.

БЕРДИЕВ ҚАЙТДИ

ЖАРОҲАТ ОЛГАН АЪЗАМОВ

ЖАБРДИЙДА МАЗГОВОЙ

МАГУАЙРНИНГ "ШОГИРДИ"

ОЁҒИ ОСМОНДА БЎЛГАН ТАБЛО

ФУТБОЛЧИЛАР НЕЧА БАЛЛГА ЛОЙИҚ? 

ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

СУПЕРЛИГАДАГИ КЕЛГУСИ ЎЙИНЛАР


Қашқадарё клуби учун таркиб жиҳатдан бегона бўлмаган "Пахтакор" "Навбаҳор"нинг очко йўқотишидан унумли фойдалана олмади. Аксинча, "Насаф" 6 очкога тенг ғалабани тантана қилди. Кўпчилик Англиядаги хоккейсифат футбол бир четда қолиб, ўзимизнинг қоракўзлар иштирокидаги ягона гол ҳал қилган учрашувга диққатини қаратди. Хўш, мазкур баҳс нимаси билан хотира картамизда "сохранить" бўлиб қолди.

БЕРДИЕВ ҚАЙТДИ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ҳакамлар шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган ва майдондан четлатилган Рўзиқул Бердиев 3 ўйинга дисквалификация қилинганди. "Аждарлар" йўлбошчисининг жазо муддатини якунлаб қайтиши пешона терисини тўкадиган ўйинга тўғри келди, бироқ қаршиликлар устозини мулзам қилишмади ҳамда 2001-йилдан бери давом этиб келаётган нохуш анъанага чек қўйишди.


ЖАРОҲАТ ОЛГАН АЪЗАМОВ


"Пахтакор"нинг тажрибали ҳимоячиси жорий мавсум жароҳатлар ҳамда четлатишлар туфайли атиги 10 ўйинда иштирок этди. Кеча баҳсда ҳам бутун ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ҳужумни бартараф қилиш жоғида эски жароҳатини қўзғаб олди ҳамда 71-дақиқада захирага олинди.


ЖАБРДИЙДА МАЗГОВОЙ


Аъзамов каби кўнгилсиз ҳолат "Насаф" ярим ҳимоячиси билан ҳам содир бўлиўши мумкин эди. Хайриятки, ундай бўлмади. 4-дақиқадаёқ ушбу рақамдаги жамоадоши билан тўқнашиб кетган Акмал бош қисмидан лат еди ва бош қисмини "Бриллиант қўл" фильмидаги ичида зеб-зийнатлари бўлмаган матодан ўрашга мажбур бўлди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас майдон марказида оёқ қисмининг ҳам шундай ҳолга тушиши учун "Пахтакор" футболчилари ҳаракат қилиб кўришди, Ҳамдамов ҳакам томонидан сариқ рангдаги эсдалик совғаси билан тақдирланди. Қолаверса, 66-дақиқада ҳам рақиб ҳужуми чоғида оёқларида оғриқ сезди. 79-дақиқада Файзуллаев томонидан йиқитилди. Шунга қарамай, Мозговой учрашувни деярли тўлиқ ўтказди.


МАГУАЙРНИНГ "ШОГИРДИ"


Учрашувнинг 78-дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада "Пахакор" ҳимоячиси бош билан тўпни дарвозабонга узатишда хатога йўл қўйди. Рақиб томонидан оширилган тўпни унчалик катта босим остида бўлмаган ҳимоячи ўз дарвозасига тўғрилаб қўйишига бир баҳя қолди. Яхшиямки, Қувватов ўз вақтида хавфни бартараф этди, акс ҳолда видеомонтажчи ҳамкасбимиз томонидан Магуайрга қиёсланадиган яна бир шедевр лавҳадан баҳраманд бўлардик.


ОЁҒИ ОСМОНДА БЎЛГАН ТАБЛО

Ҳамма ҳам хато қилади, бу табиий ҳолат. Айниқса, ҳакамлик масаласи жорий мавсумнинг энг кўп тилга олинадиган жумлалардан бирига айланди. Фақатгина бош ҳакаму, байроқча ушлаб олган ассистентларни ёдга олмасдан, захира ҳакамини ҳам йўқлашни жоиз топдик. 79-дақиқада "Насаф"да икки ўзгариш амалга оширилди. Дастлаб Алибек Давронов Ойбек Бозоров ўрнига майдонга туширилди. Сўнгра Суҳроб Нуруллоев Марко Станоевични алмаштириши лозим эди. Таблога жавобгар ҳакам эса уни тескари ҳолатда ушлади ва буни ўзи сезмади.


ФУТБОЛЧИЛАР НЕЧА БАЛЛГА ЛОЙИҚ? (10 баллик тизимда)

"Пахтакор": 

35.Санжар Қувватов - 5,5

3.Ҳожиакбар Алижонов - 5

5.Олександр Насонов - 5

23.Шерзод Аъзамов - 6.5

88.Шаҳзод Азмиддинов - 5,5

7.Одилжон Ҳамробеков - 6

17.Достонбек Ҳамдамов - 5

27.Сардор Собирхўжаев - 6,5

8.Азизбек Турғунбоев - 5,5

10.Драган Черан - 5,5

19.Пшемислав Банашак - 6

42.Аббосбек Файзуллаев - 5,5

46.Шаҳриёр Жабборов -

63.Муҳаммадали Ўринбоев - 5

77.Достонбек Турсунов - 5,5

"Насаф": 

35.Абдувоҳид Неъматов - 6

4.Ҳусниддин Алиқулов - 6,5

5.Ғолиб Ғайбуллаев - 7

8.Дилшод Саитов - 7

10.Ҳусайн Норчаев - 5

19.Лима Круз Матеус - 6,5

22.Акмал Мозговой - 7

34.Шерзод Насруллаев - 6

77.Ойбек Бозоров - 6,5

88.Марко Станоевич - 6,5

92.Умарбек Эшмуродов - 6,5

2.Алибек Давронов - 6

6.Муродбек Раҳматов -

9.Иван Соловьёв - 5,5

17.Суҳроб Нуруллоев - 5,5

20.Шаҳзод Акрамов -


ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ ҚАНДАЙ ФИКРДА?


СУПЕРЛИГАДАГИ КЕЛГУСИ ЎЙИНЛАР

"Пахтакор"

"Сурхон" (сафарда);

"Қўқон-1912" (уйда);

"Локомотив" (уйда);

"Сўғдиёна" (уйда);

"Қизилқум" (уйда);

"Бунёдкор" (сафарда).


"Насаф"

"Сўғдиёна" (уйда);

"Қизилқум" (сафарда);

"Бунёдкор" (уйда);

"Динамо" (уйда);

"Нефтчи" (уйда);

"Олимпик" (сафарда).

Рейтинг: +24   

Фикрлар

+9   
03 окт 11:25:16
Voha.uz
Мокола зур булибди лекин рахмат ёзганга. Насаф Пахтакорни хар йили ютади факат Тошкентдамас утган йили Самаркандда 10 киши булиб ютганди.
+8   
03 окт 10:04:00
SHOHRUH NASAF N1
Miragzam Mirakhmatovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
21 йил деганда Насаф Пахтакорда ютса ютибди-да, яна 21 йилдан кейинги ғалабасини қанчадан -қанча мухлислари кўролмайди! ТАК ЧТО, МОЛОДЦЫ!!!
Pachti har yili Nasaf Paxtakorni yutganini ko'ramiz faqat ligada 2001 yildan beri g'alaba qozongani yuq kup karillamang
+7   
03 окт 12:27:39
Пахтaкор - Ҳакамлар жамоаси!
Шу пайтгача тепадан қӯнғироқ қилувчилари хамда судялари ёрдамида сохта чемпион бӯлган Пахтакорни энди тарқатворсаям бӯлади)
Пахтакор мухлиси сифатида Насаф чемпион булса хафа бӯлмийман)
+7   
03 окт 07:01:17
Laziz Amirov
Negadir Hayrulla Hamidov kanaliga Nasaf gʻalabasi haqida hech narsa yozmadi.
Omad Nasaf jamoasiga
+6   
03 окт 10:55:51
Одил Каршиев
Miragzam Mirakhmatovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
21 йил деганда Насаф Пахтакорда ютса ютибди-да, яна 21 йилдан кейинги ғалабасини қанчадан -қанча мухлислари кўролмайди! ТАК ЧТО, МОЛОДЦЫ!!!
Афсуски Пахтакорни куп чемпионлиги халол йул билан булмаганда.Бабаян эффекти.Насаф 1 марта чемпион булса хам Пахтакорни 20 марта чемпионлигидан кадрли.Агар хаммаси адолатли булганда хозир Насаф Ситидек чемпионатни гигемонига айланарди.Афсуски буни хазм кила олмайдиган окахонлар бор.Мана муаммо нимада.
+6   
03 окт 05:28:04
Холмирзаев Комил
АГАР НАСАФ ЧЕМПИОН БУЛГАН ТАКДИРДА ХАМ КИЙИНЧИЛИК БИЛАН БУЛАРКАН ОЛДИНДА ЖУДА КИЙИН УЙИНЛАР БОР ЭКАН БИЗ МУХЛИСЛАР КАРШИДАГИ СУНГГИ УЙИНДА НЕФТЧИ БИЛАН ЧЕМПИОНЛИКНИ БИРГА НИШОНЛАШНИ КУТИБ КОЛАМИЗ
+5   
03 окт 10:19:41
UzbNasaf
Bu yil Nasaf chempion bo'lishga haqli Lekin hozirgi vaqtda Navbahorda ham ancha yaxshi tarkib mavjud. Shuningdek Olimpik kuchli jamoalarga qarshi juda ham yaxshi o'ynayapti Oxirgi turda Nasaf Olimpik bilan o'yin bor ekan Bu o'yin ham Nasafga ancha muncha bosh og'riq bo'lsa kerak
+5   
03 окт 08:53:31
Sayfuddinovich86
Laziz Amirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Negadir Hayrulla Hamidov kanaliga Nasaf gʻalabasi haqida hech narsa yozmadi. Omad Nasaf jamoasiga
U kishi endi Nasafning keyingi qoqilishini kutadila.....
"Ana, men nima degandim"... deyish uchun)))
+5   
03 окт 06:53:54
Is'hoq Ro'ziyev
Ajoyib fikrlar. Mazgovoyga addushi respekt
+4   
03 окт 07:46:45
Пахтакорим
Насаф мухлисларини чемпионликга хос ўйин билан табриклайман.
+1   
03 окт 10:37:16
Gooooooooooooooooool
Miragzam Mirakhmatovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
21 йил деганда Насаф Пахтакорда ютса ютибди-да, яна 21 йилдан кейинги ғалабасини қанчадан -қанча мухлислари кўролмайди! ТАК ЧТО, МОЛОДЦЫ!!!
Sendek dalbayoblar ko'payaversin.
+1   
03 окт 08:52:31
Зинуp
Бабаяндан бошка ким чемпион булса булаверсин
+1   
03 окт 08:11:05
Abdulaziz Abdukodir
Nazarov Sodiq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жадвалда 9-ўринда бораётган Бунёдкор хам Навбахордан кўпроқ гол урган экан
bu yerda Navbahor nima aloqasi bor Nasafga omad
   
03 окт 14:58:16
Баходир Мамаджанов
Laziz Amirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Negadir Hayrulla Hamidov kanaliga Nasaf gʻalabasi haqida hech narsa yozmadi. Omad Nasaf jamoasiga
Хайрулло Хамидов сафардалар умрага кетишди сафардан кайтишса езишади айтиб куямиз
   
03 окт 13:46:19
998933332801
Laziz Amirov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Negadir Hayrulla Hamidov kanaliga Nasaf gʻalabasi haqida hech narsa yozmadi. Omad Nasaf jamoasiga
Xayrulla Hamidov safarga ketyapman deb You tube dagi kanalida aytdi, u ham inson, hamma narsaga vaqtida ulgurolmasligi mumkin. NASAF INSHAALLOH CHEMPION boʻladi(Nasafning qarshilik muxlisi)!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика