Берарди "Вест Хэм", "Боруссия" ва "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолди
21 июл 2021 11:47
Янгиликлар
Берарди "Вест Хэм", "Боруссия" ва "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолди
"Вест Хэм", "Боруссия" (Дортмунд) ва "Челси" "Сассуоло" ҳужумчиси Доменико Берардига қизиқмоқда.
"Челси" ва "Боруссия" ўйинчи борасида сўров юборди ва у ҳақида маълумотлар сўради. "Вест Хэм" ҳам Берарди бўйича клуб билан бир неча ҳафта алоқада бўлиб турди.
Олдинроқ, 26 ёшли италиялик футболчига "Ливерпуль" қизиқаётгани ҳақида маълумот чиққанди. Унинг "Сассуоло" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Берарди 2020/21 йилги мавсум Италия чемпионати доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 8та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар