Бензема "Реал" билан шартнома муддатини узайтиради
11 июл 2021 22:21
Янгиликлар
Бензема "Реал" билан шартнома муддатини узайтиради
Форвард мадридликликларнинг дастлабки таклифини рад этган.
"Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Карим Бензема жамоа билан шартномасини узайтиради.
Томонлар 2023 йилгача амал қиладиган янги шартнома борасида келишувга эришган.
"Қаймоқранглилар" дастлаб француз форвардига 2024 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишган, аммо 33 ёшли футболчи бу таклифни рад этган.
Бензема 22 июль куни таътилдан қайтгач, шартнома имзолайди.
Карим Бензема ўтган мавсум Ла Лигада 34 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар