UZ

Бен-Йеддер "Монако"га ўтишга яқин Янгиликлар

Бен-Йеддер "Монако"га ўтишга яқин

"Севилья"нинг франциялик ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер "Монако"га ўтишга яқин.

Бен-Йеддер ҳозирда Монакода ва бугун у тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. 29 ёшли форвард Франция клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Трансфер эса 40 миллион еврога амалга ошади. Унинг "Севилья" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ, Бен-Йеддерга "Манчестер Юнайтед" ва "Пари Сен-Жермен" клублари қизиқаётганлиги тўғрисидаги хабарлар янграган эди.

Футболчи якунланган мавсум Ла Лигада 35та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 9та ассистга эришган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг