UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Конте МЮни бошқаришга тайёр, аммо у 3 йиллик шартнома хоҳламоқда  0 07:28Карикатура: "Олд Траффорд"даги ўйин ҳақида қисқача  1 07:06Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"дан кетиш учун агентини алмаштиришга қарор қилди  0 02:02АПЛ бомбардирлари  5 00:55Агарда "Барселона" ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, Куман истеъфога чиқарилади  6 00:38"Манчестер Юнайтед"дагилар Контени энг яхши вариант сифатида кўрмоқда  6 00:15Холанд 2021 йилда бошқа ўйнамайди  4 23:58Туркия. 81-дақиқада пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Бешиктош" "Галатасарой"ни мағлуб этди  0 23:34"Зенит" 7:1 рақамли футболкаларни сотувга чиқарди  9 23:13"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи  5 22:50Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви сабабли касалхонага тушиб қолди  12 22:37Педрининг сафга қайтиш муддати кўпайди  2 22:23Зидан МЮни бошқармайди  18 22:02Муҳаммадали Ўринбоев — Суперлига жорий мавсумида майдонга тушган энг ёш футболчи  4 21:44Салоҳ: "Ўз футболимизни кўрсатмасак, бизга осон бўлмаслигини билардик"  4

Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда муҳим ўйин эди. Керак бўлса 6 очколик ўйин, деб атаса ҳам бўлаверади. "Металлург" билан мусобақа жадвалида қўшни бўлиб тургандик. Айтиш мумкинки, жуда муҳим очкони қўлга киритдик. Жасур Абдураимов келгач  "Металлург" ҳужумкорроқ услубда ўйнаётган эди. Шу сабаб рақибдан келиб чиқиб, ҳимоявий ўйин услубини танладик. "Андижон" билан ўйиндаги ғалаба уларга қўшимча куч берган, шу сабаб жуда ҳам оғир ўйин бўлди.

- "Қўқон-1912” бундан 19 йил аввал Бекободдан ғалаба билан қайтган экан. Бугун ниманинг эвазига ғалаба қўлга кирилди деб ўйлайсиз?

- Буни билмаган эканман. "Металлург" биз учун ноқулай жамоа. Уйдаги ўйинда ҳам, кубокдаги ўйинда ҳам бу жамоага мағлуб бўлгандик. Йигитларга буни таъкидлагандик. Бугунги ўйиндаги ғалабага сабаб сифатида йигитларнинг жанговор ўйин кўрсатганликларини келтириб ўтган бўлардим. Мезбонлар ҳам камида дурангга лойиқ ўйин кўрсатишди.

- Шоҳназар Норбеков ўзи иккинчи бўлимда ўйинга қўшилганди. Кейин яна захирага олинди...

- Бизда ҳимоядан кўра ҳужумда вариантлар кўпроқ эди. Шоҳназар Норбековга раҳмат айтган бўлардим. Нега деганда ҳимояни кучайтириш учун захирага олинишига унинг ўзи рози бўлди. Шу сабаб Фарҳод Бекмуродовни майдонга туширдик.

- Ўтган ўйинда ўйинни чўзиш ҳақида фикр билдиргандингиз...

- Журналистлар... Ҳеч нарсани эсдан чиқармайсизлар, қойил!  Очиғи, бу нарса ёдингиздан кўтарилдими, деб ўйлагандим. Ўтган турда шу фикрни айтганим рост. Агар "Металлург" жамоасига ва клуб раҳбариятига ўйинни чўзгандек кўринган бўлсак, бу учун узр сўрайман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
19 сен 22:26:16
shuhrat eshbutaev
Vaqtni chozdi deyish profesional odamni gapi emas vaqt chozishxam himoyaviy oyinham bir taktika aslida sen esa shu uslubga javob qaytaraolsang demak trenersan
   
20 сен 07:27:27
Мелиев Жамшид
Куконни мард фидоий йигити Бахтиёр Ашурматовга рахмат.....
   
20 сен 00:58:20
alwayswin
baxtiyor ashurmatov qoil va raxmat! shu kamtarona tarkib bilan har safar maksimum harakat qilyapti
   
19 сен 22:21:28
rostgoy
Шу Ашурматов соглигида муаммо борми утган интервью ларини укиб этвоман. Лутфуллани Ман Билан тенг деди. Машал уйинни чузди деди булмасам машал уйинни чузмади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика