UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Лёв сўнгги 10 йилликда терма жамоаларнинг энг яхши мураббийи - IFFHS  1 09:27ПСЖ агар Мбаппени "Реал"га сотса, "Барса" ҳужумчисини харид қилади  2 09:09Нойер сўнгги 10 йилликнинг энг яхши дарвозабони бўлди, Облак ТОП-5да ҳам йўқ  12 08:51Франция. Бешта гол киритилган ўйинда "Монако" ғалаба қозонди  0 08:30Агент Жасур Жалолиддиновнинг трансфер машмашаси ҳақида гапирди  6 08:11Бундеслига. "Байер" мағлубиятга учради  2 07:50Португалия. Марказий ўйинда кучлар тенг, эронлик футболчида эса навбатдаги гол  3 07:27"Барселона" президентлиги учун сайловларнинг янги санаси маълум қилинди  1 07:08Серхио Рамосда жароҳат бор, у кейинги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 02:45А Серия. Марказий ўйинда "Лацио" "Рома"ни янчиб ташлади  3 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:50Моуриньо: "Бэйлни олиб қолиш борасида муҳокамалар бўлмаяпти"  1 00:34Сульшер: "Биз майдонга ғалаба учун тушамиз"  13 00:15"Ньюкасл" хавбеки "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  7 00:01Olamsport: ММАчимиз Авлиёхон Ҳамидов Абу-Дабида жанг ўтказди, Макгрегор 2 млн долларга соат сотиб олди  0

Бахтиёр Ашурматов: "Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман"

Сoca Cola Суперлига 25-тур доирасидаги “Андижон” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Гапни очиғи, бугунги ўйиннинг аҳамияти биз учун баланд эди. Бугунги баҳс “Пахтакор” ва бошқа кучли жамоалар билан бўладиган учрашувлардан ҳам муҳимроқ эди. Боиси, ўйиндан олдин “Қўқон-1912” жамоаси “дерби”да рақибларга ёрдам бериши мумкин, деган гап-сўзлар ҳам кўпайиб кетганди. Худога шукрки, юзимиз ёруқ бўлди, бугун ғалаба қозондик ва гап-сўзлар асоссиз эканлигини истобладик. Йигитларга бугун жамоамиз ва мухлисларимиз шаъни учун ҳам майдонда борларини бериб ҳаракат қилишларини айтгандик. Улар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Мураббийлар штаби учун муҳим бўлган баҳсда ғалаба қозонишди. Биз бугунги ўйинимиз билан шу нарсани кўрсатиб бердикки, танлаган йўлимиздан адашмадик. Мағлубиятга учраган ва ғалаба қозонган баҳсларда ҳам ҳалол ва виждонан ҳаракат қилдик. Йигитларга катта миннатдорчилик билдираман, майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун. “Пахтакор” ва “Локомотив” билан бўлган ўйинларда ҳам бугунгидек ҳаяжонланмаган эдим.

Бевосита ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, беллашув “Дерби”га хос шиддатли тарзда ўтди. “Андижон” учун бугунги баҳснинг аҳамияти жуда юқори эди. Аммо бугун омад бизга кулиб боқди. Жанговор ўйинлари учун рақибларимизга раҳмат айтаман. “Андижон” мен учун бегона эмас, бу ерда ишлаганман жамоага бефарқ эмасман. Ўйлайманки, “Андижон” суперлигадаги ўрнини сақлаб қолади. Бугун жамоанинг асосий рақиблари ҳам мағлубиятга учради.

Охирги турда ким кучли бўлса ўша жамоа Суперлигада қолсин. Ҳамма жамоаларга омад тилайман. Кучлилар сафида қолишига тилакдошман.

Иван Йосович бизнинг бу йилги мавсумдаги омадли трансферларимиздан бири бўлди. У йигит камтар ва жамоамизга тез киришиб кетди. Майдонда ҳам ўз ўйини билан мухлислар меҳрини қозонишга эришди. Райевац эса барқарор ўйнай олмади. Эҳтимол бунга чемпионат пайтидаги узилишлар сабаб бўлгандир. Бугунги ўйин олдидан икки футболчига уйларига кетишга рўхсат бердик. Улар 11 ой давомида ватанларига боришмаганди. Қолаверса, бугунги баҳсда майдонга туша олишмасди.

“Қўқон-1912” жамоаси ўз олдига қўйган мақсадидан юқори сакрашга эришди. Жамоа олдинги мавсумларда афсуски, кучлилар сафида қолиш учун курашарди. Бу йил ана шундай ҳолатлар юз бермаслиги шартлигини раҳбариятимиз айтишганди. Мавсум охирини бехавотир ўтказайлик деган гаплар бўлганди. Ўша суҳбатдан кейин селекцияни яхши олиб борсак, юқорироқ ўринларни олиш мумкинлига ишонгандим. Биз ўз олдимизга юқорироқ мақсад қўйгандик. Қайсидир жиҳатдан буни уддаладик. Қайсидир жиҳатдан буни уддалай олмадик. Биз учинчи ўринни ҳам олишимиз мумкин эди. Афсуски, айрим ўйинларда йўқотган очколаримиз бизга панд берди. Мавсумдаги натижамиздан юз фоиз қониқмадим. Чунки, бу йигитлар билан бунданда юқори ўринлар учун курашишимиз мумкин эди.

Музаффар Музаффаров узоқ вақт жароҳатини тиклаш билан банд бўлди. Ўз формасини тиклашигача унинг рақобатчилари эса ўзларини кўрсатишди. Шундай бўлса-да, Музаффаров доим бизга ёрдам беришга тайёр эди. Ҳали мавсум якунлагани йўқ ва у яна майдонга тушиши мумкин. Музаффаров кучли, савияли футболчи ва уни ўз сафида кўришни истайдиган мураббийлар кўп деб ўйлайман.

Шартномам бир йилга мўлжалланган. Лекин менинг приципим ишонч асосида ишлаш. Менга клуб раҳбарлари қанча имконият беришса шунча ишлашга тайёрман. Ўзим қўқонликман ва ҳеч қандай фактор роль ўйнамайди. Бундан кейин ҳам юракдан ишлашга тайёрман. Бу йилги таркибимизга яна бир нечта тажрибали ўйинчиларни қўшиб олсак, бундан ҳам юқори ўринларни қўлга кирита оламиз.

Кубокда имконсиз нарса йўқлигини бир неча марта гувоҳ бўлганмиз. АГМК билан биз кубокни қўлга киритганимиз бунга яққол мисол бўла олади. Кубокда ҳам жамоамиз кўп нарсага қодир. Лекин шуни ҳам айтиш жоизки, айни дамда жамоамизда катта йўқотишлар бор. Шуни ҳам инобатга олиш лозим. Аммо бу баҳона бўла олмайди ва биз кубок баҳсларида ҳам яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
29 ноя 20:02:34
Kokand futbal
Пенальти гапирмагин Ким яхши хужум килса коидани химояланган жамоа бухали Кукон нечта пенальти тепган булса бу хакконий булади Куконни Насаф Билан уйинини Кашкадарйолик биз хурмат киладиган мард мухлислари хам тан берди стандартларда Кукон ута хавфли Насаф кийналди Пахтакор ютган булсада вазиятлар Куконликларда Куп булди тан олиш хам мардни иши Бердиев Шохназар Норбеков травма олмаганида учинчи урин бизники Эди Инга Оллох кейинги йили Жавохир Сиддиков кайтарилса бу Азамат йигитлар Билан совринли уринлар учун курашамиз Кукон Ольга биз сан билан
+2   
29 ноя 18:18:10
Кукон 1912-Челси
HAVASKOR JURNALIST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jamoangiz penalti tepib tursa yurakdan ishlashingiz ham shart emas!
Металлургга омад, энди илтимос боринг ўзизни хатангизга бу ерда қуконлик футбол шинавандалари фикр билдиради.Нақд балога қолиб кетманг, суринг бетдан
+2   
29 ноя 18:15:31
Кукон 1912-Челси
Ўтган сафар 2 та падряд маглубиятлардан кейин тўгриси одам нотугри уйлаганди.Маладес мухими натижа биз мухлисларга
+1   
29 ноя 19:11:50
castiel Qo'qon-1912
HAVASKOR JURNALIST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jamoangiz penalti tepib tursa yurakdan ishlashingiz ham shart emas!
ayrim odamlarga p masmikin
+1   
29 ноя 18:19:07
Кукон 1912-Челси
Баходиржон 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат хаммага.К,уда томонга Энг катта Рахмат.
Қуда томон ким энди окам)))
+1   
29 ноя 18:12:55
Кукон 1912-Челси
Мана бу бошва гап Бахтибой, хурсандмиз хаммамиз
+1   
29 ноя 18:11:44
Мелиев Жамшид
3 уринни олишимиз мумкин Эди. Биз хохламадик Бахтиёр Ашурматов ни Пахтакор олиб куйярди....олга кукон... Олга
   
29 ноя 19:34:53
Fanat sugdiyona jizzax
Баходиржон 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат хаммага.К,уда томонга Энг катта Рахмат.
Nega bizga rahmat
   
29 ноя 18:30:55
Узбек футболи
Ашурматов мужик!
   
29 ноя 17:58:56
Баходиржон 1912
Рахмат хаммага.К,уда томонга Энг катта Рахмат.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика