UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Нагельсманн: "Тоттенхэм" - бу ажойиб! Европадаги энг зўр жамоалардан"  1 17:55Манжукич Хитой Суперлигасига йўл олиши мумкин  1 17:34Европа лигаси. 1/16 финал босқичи жуфтликлари маълум бўлди  14 17:25"Рубин" Шароновни истеъфога чиқарди, унинг ўрнига бош номзод ҳам маълум  4 17:02"Арсенал"га 1 январдан олдин бош мураббий тайинланиши мумкин  9 16:33"Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйинига аталган карикатура  14 16:2124 декабрь куни ЎФА ҳамда ПФЛ йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди  4 16:20Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташланди  212 15:58АПЛ. Жорий мавсумда энг кўп сейв ижро этган дарвозабонлар  3 15:52Olamsport: Ўзбекистонлик спортчидан допинг топилди, Нурмагомедов Конорга қарши жангдан сўнг нимани истаганини айтди  0 15:51Футзал. Биринчи финал. "Пахтакор" - АГМК 1:6   0 15:28Мухлисларимиз Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ажойиб тарзда кузатиб қўйишди  11 15:25Карикатура: Куртуа ва Бензема Зидан қутқарди  3 15:16Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида  2 15:10ПСВ Марк ван Боммелни истеъфога чиқарди  0

"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у? Янгиликлар

"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у?

Нико Ковач истеъфосидан сўнг ҳаммада савол пайдо бўлди: "Бавария"нинг янги мураббийи ким бўлади?

Мюнхенликлар машҳур мутахассисларнинг бири билан шартнома тузиши мумкин эди (Аллегрия ёки Моуринью), аммо Германия терма жамоаси штаби билан ЖЧ-2014да муваффақиятли иштирок этган Ханс-Дитер Фликни қолдиришди.


Футболчи Флик

Флик футболчилик даврида иқтидорли ярим ҳимоячи бўлган ва катта муваффақиятларга "Бавария"да эришган. У Мюнхен клубида 6 йил тўп тепиб, 4 марта Германия чемпиони бўлган. Флик мюнхенликлар сафида 104та учрашув ўтказган бўлсада, бор-йўғи 5 та гол уришга эришган.

Флик 6 йилдан сўнг "Кёльн"га ўтди. Ханс-Дитер деярли ўйин амалиётига эга бўлмади. Балки қизил карточка кўп олгани учун уни таркибга киритишмагандир. Фликнинг фаолиятидаги сўнгги клуб "Бамменталь" бўлди ва ярим ҳимоячи у ерда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва фаолиятини 1993 йилда (28 ёш) якунлади.

Умуман олганда Флик футболчи бўлишни хоҳламаган. У банк соҳасида ўқиган ва шунчаки роҳат олиш учун учинчи лигадаги "Зандхаузен" сафида тўп тепган. Футболчи бўлишга жиддий қизиқмаган Ханс-Дитер "Штутгарт" таклифини рад этди, аммо "Бавария" шартнома юборганида у тезда рози бўлди.


Мураббий Флик

Флик Ковач истеъфосигача ёшларни асосий таркибга қўшиш учун бош мураббийга кўмаклашди. Мақсад - "Бавария"ни ёшартириш эди. Томас Мюллер захирада қола бошлади, Хуммельс эса "Боруссия"га (Дортмунд) кетди.

Флик Мюнхендан олдин Германия терма жамоасида ишлаган. 2006 йилда Йоахим Лёв уни ўзига ассистент қилиб олган. Немислар у билан жаҳон чемпиони бўлишди, хатто битта учрашувда Ханс бош мураббий вазифасини бажарди. Бу 2008 йил Европа чемпионатида содир бўлганди. Йоахим Лёв дисквалификация қилингани боис, Флик Португалияга қарши баҳсда чизиқ ёнида туриб жамоани бошқарган.

Флик кўпроқ стандартларга эътибор берарди, ЖЧ-2014да Германиянинг устун томони ҳам стандартлар бўлган. Турнирдаги 6та гол бурчак ва жарима зарбаларидан урилган эди. Ўша пайтдаги миш-мишларга кўра, Флик футболчиларни яхши тушунган, Лёв эса қаттиққўл мутахассисга айланиб, фақат кўрсатмалар билан чекланган экан. Флик терма жамоани тарк этганидан сўнг Ўзил, Мюллер, Хуммельс ва Боатенг Лёв билан тил топиша олмади ва уларни МТЖдан ҳайдаб юборди десак ҳам бўлаверади.


Яна қаерда ишлаган?

Флик Лёв ёрдамчиси бўлгунга қадар 5 йил "Хоффенхайм"ни бошқарган. Аммо ўшанда бу клуб Германиянинг тўртинчи лигасида эди. Флик биринчи мавсумда жамоани учинчи лигага олиб чиқди ва 2005 йилгача турнир жадвали ўртасида юрди.

Унинг кейинги жамоаси "Ред Булл" томонидан сотиб олинган ва кейинроқ "Ред Булл Зальцбург" деб номи ўзгартирилган "Аустрия" бўлди. Жамоага Лотар Маттеус ва Жованни Трапаттонилар таклиф қилинган эди, Фликни эса Трапаттонига ёрдамчи сифатида чақирилган. Хас Австрия клубида 11та учрашувда ишлаб, кейин терма жамоага йўл олди.

Айтганча, Фликнинг бизнеси бор: У Бомменталдаги спорт кийимлари дўконига эгалик қилади.

"Бавария"нинг навбатдаги рақиблари "Фортун" (Бундеслига) ва "Црвена Звезда" (Чемпионлар лигаси) бўлади. Улар устидан қозонилган ғалаба жамоа ва мураббийга қўшимча ишонч бериши керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
20 ноя 10:07:57
Criro777
Borrusiya dortmund muhlisiman lekin bavariya germaniyaning birinchi raqamli jamoasi. Bavariya o'zining darajasiga chiqishiga ishonaman
+1   
20 ноя 12:30:04
Nozim 7 Ribery 7
Pochchetino kelsa zor bo'lardi...
   
21 ноя 12:10:39
Nurbek nasaf
Zur murabiy haqiqiy nemischa qarash shakilangan bavarys yevropachimpionlar ligasini yutadi
   
20 ноя 18:40:00
Spartak Moscow
Флик анча устозларни курган экан демак Bayern ни муваффакиятлар кутмокда иншааллох
   
20 ноя 11:03:34
FARRUXBEK.FC.BAYERN
flikka omad yaxshi murabbiy futbolchilar blan kop muloqot qiladi
   
20 ноя 10:44:14
LFC_2005
Allegriya))). Allergiya deb qo'yaqolmabsilar
-2   
20 ноя 10:04:37
Pahtakor yulduzlari
Nemis fovoritini vaqti òtdi
-2   
20 ноя 10:04:31
Pahtakor yulduzlari
Nemis fovoritini vaqti òtdi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг