UZ

Сўнгги янгиликлар

"Бавария" Хаверц борасида "Байер" билан музокара олиб бормоқда Янгиликлар

"Бавария" Хаверц борасида "Байер" билан музокара олиб бормоқда

"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц "Бавария" қизиқишлари доирасида.

Германия чемпиони ўйинчи билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, футболчи трансфери борасида ҳали келишувга эришилмагани хабар қилинмоқда.

Хаверц "Байер" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади. Немис футболчиси 2016 йилдан бери асосий жамоада 105дан ортиқ ўйинлар ўтказишга улгурди.

Олдинроқ, "Байер" хавбеки учун 100 миллиондан кам олмоқчи эмаслигини маълум қилган эди.

Хаверц якунланган мавсум барча турнирларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 3та ассистга эришган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг