UZ

Сўнгги янгиликлар

Бартомеу: “Бавария”, “Лион”, “Ювентус” ҳам шундай қилмоқда” Янгиликлар

Бартомеу: “Бавария”, “Лион”, “Ювентус” ҳам шундай қилмоқда”

Каталонияликлар раҳбари Хосеп Мария Бартомеу ишчилар ва футболчиларнинг маоши қисқарганига қарамай, клуб инқирозга учраш хавфи остида эмаслигига ишонтирди.

“Вазият мураккаб. 14 мартдан бери “Барселона”да даромад йўқ, аммо клубимиз июнга бориб банкрот бўлмайди. Агарда шу санага қадар аҳвол ўнгланмаса, зарар кўрилади. Шу боис, иш ҳақини камайтирдик.

Клуб музейини очолмаймиз, бизда трансляция ва чипта сотувидан тушадиган маблағлар йўқ. Аниқ рақамларни ошкор қила олмайман, аммо “Барселона” кўп пул ишлашни тўхтатди.

Қўлимиздан келганини қиламиз. Ўйлаймизки, мавсумдаги тўхталиш 60 кун давом этади, лекин ҳаракатларимиз умидсизлик чоралари эмас.

Европанинг бошқа йирик клублари ҳам шундай қилмоқда – “Бавария”, “Лион”, “Ювентус”, дейди Бартомеу.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
31 мар 22:08:26
Toxirjon Yuventus
Italyanlar Xaqiqiy vatanparvar buni butun dunyo biladi ITALIYALIK oʻyinchilar kerak boʻlsa maosh olmi oʻynayveradi yurtida qiyin vaziyatlarda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг