UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44"Бунёдкор" — АГМК учрашуви превьюси  0 12:35B ПРО-лига. 24-тур натижалари  0 12:12Olamsport: Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати, шахматчимиз афсонавий Анандга қарши ўйнади ва бошқа хабарлар  0 11:54Coca Cola Суперлига, 22-тур ҳакамлари эълон қилинди  7 11:42"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар  3 11:17Ларссон Ибрагимовични ортда қолдирди  2 11:12Морено: "Де Хеа ўйинни давом эттиришни хоҳлаганди"  1 11:02Сингапур - Ўзбекистон. Энг яхши футболчи ким бўлди? (сўровнома)  230 10:53Италия 80 йил олдинги натижасини такрорлади  5 10:41Аёллар футболи. Ўзбекистон кубоги ярим финал баҳсларида ишлайдиган расмийлар  0 09:50Кассиаро Гибралтарнинг Евро-2020 саралашидаги илк голини урди. У 3 та гол билан терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди   1 09:50Ўртоқлик ўйини. Жазоир - Колумбия 3:0  3 09:45Евро-2020 саралаши. Финляндия - Арманистон 3:0  0 09:44“Ювентус” Дибалага янги шартнома таклиф қилади   2 09:43Евро-2020 саралаши. Лихтенштейн - Италия 0:5  0

“Барселона”ни енгилмас жамоага айлантирадиган кучлар Янгиликлар

“Барселона”ни енгилмас жамоага айлантирадиган кучлар

Каталония клуби ҳар бир мухлисининг орзуси.

2018/19 йилги мавсумни “Барселона” учун ўта омадли ўтди ёки муваффақиятсиз якунланди деб бўлмайди. Тўғри, Примерада ишончли ғалабага эришди, лекин Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Ливерпуль”га имкониятни бой берди. Ютқазганда ҳам биринчи ўйинда каттагина фарқ қилиб олиб, ютқазиб қўйди. Агар иккала ўйинда ҳам мезбонлар кичик устинликдаги ғалабаларни нишонлашганда, балки испанлар учун бу қадар оғриқли зарба бўлмасди. Испания Кубогида эса “Валенсия” кутилмаганда финалда ғалабага эришиб, совринни илиб кетди.

“Барса” анча вақтдан буён Чемпионлар Лигаси бош мукофотини қўла кирита олмаяпти. Ҳаттоки, жуда қиммат трансферлар ҳам (Филиппе Коутиньо ва Усман Дембеле) каталонияликларга ёрдам бера олмади.

Ҳозирда Эрнесто Вальвердега жуда катта босим ўтказишмоқда. Ҳа, “Аякс”нинг ёш ўйинчиси Френки де Йонг мураббийнинг ихтиёрига ўтди, аммо бунинг ўзи камлик қилади. Ана, оддий мисол, таркиби шундоқ ҳам кучли “Ювентус” кимларни оляпти, иккита, агар кўпроқ бўлмаса, тенг кучли таркибга ўйинчиси етарли “Манчестер Сити”чи? Шундай экан Испаниянинг амалдаги чемпиони ҳам бозорда хушёр бўлиши даркор. Бугун “Барселона”ни енгилмас жамоага айлантира оладиган кучли ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

5. Маттейс де Лигт

Охирги икки ойда ОАВда у ёки бу топ клуб харид қилишни истаган футболчи сифатида Де Лигт исми энг кўп янгради десак, муболаға бўлмайди. Воқеалар ривожи шундай тус олгандики, эртага бўлмаса, индинга у “Барселона”га ўтгани эълон қилинадигандек эди. Аммо ҳамон жимлик.

“Аякс” ички чемпионатда ва Голландия Кубогини қўлга киритишида, ҳамда ЕЧЛ ярим финалига чиқишида Голландияда “йил ўйинчиси” бўлган де Лигтнинг меҳнати катта.

Бугунги кунда эса ҳимоячини бир нечта гранд жамоалар, жумладан ПСЖ, “Ювентус”, “Бавария”, “Манчестер Юнайтед”… ва ҳаттоки “Реал” ҳам ёш иқтидор трансферига қизиқиш билдирди.

19 ёшли футболчи ёш бўлишига қарамай, шу қадар хотиржам ўйнамоқдаки ва етакчилик ҳислатларини яққол намоён қилмоқда. У жуда яхши сакрай олади ва аниқ паслар етказиб беради. Айнан у каталонлар учун энг муқобил вариантлардан биридир. Лекин охирги кунларда футболчи Туринга йўл олиши ҳақида гаплар авжига чиқмоқда. 

4. Хуниор Фирпо

“Бетис”нинг 23 ёшли футболчиси Хуниор Фирпо Европанинг энг кўзга кўринган ёш чап қанот ҳимоячиларидан бири саналади. Келиб чиқиши доминиканлик испан футболчиси ўтган мавсум ажойиб кўрсаткич қайд этди. Шу сабабли, “Барселона” 30 ёшни қаршилашга улгурган Жорди Альбанинг ўрнига кучли ўйинчи топиш ҳақида ўйлаб кўришининг вақти келди.

Фирпонинг биргина "Барселона" устидан қозонилган ғалаба (4:3)даги улушини айтинг. У ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам зўр ўйнайди. У асосий таркибда тушган 22 ўйинда 3та гол урди ва 4та голли пас беришга муваффақ бўлди ҳамда кўплаб голли вазиятлар яратиб берди.

3. Виллиан

Виллиан – Европа футболидаги энг стабил ярим ҳимоячилардан бири саналади. Бошқалардан фарқли ўлароқ, у умидли ёш футболчи эмас, балки тайёр, натижа бера оладиган ўйинчилар сирасига киради. Малком жамоада ҳамон ўз ўрини топа олмай турган бир пайтда, “Барселона”га яна бир ўйинчи жуда зарур.

Тўғри, бразилиялик 30га кирган, аммо у юқори даражада ўйнашда давом этмоқда ва тезлиги ҳам, техникаси ҳам сустлашгани йўқ. “Камп Ноу” юлдузи бўлиш учун Виллианда барчаси мавжуд.

2. Антуан Гризманн

Гризманн “Атлетико”ни тарк этишини маълум қилганидан сўнг, “Барселона” французнинг янги жамоаси бўлади деб ишонч билан гапиришган эди. Жаҳон чемпиони узоқ йиллардан буён ажойиб ўйин кўрсатиб, кўпчиликнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Форвард, деярли барча позицияда бирдек фойда келтира олади. Гризманн “Барселона”да ўзини уйидагидек ҳис қилиши аниқ. Дембеле ва Коутиньо Испанияда ўзини етарлича кўрсата олмади. Шунинг учун, жамоага ўзини дарҳол намоён қила оладиган ҳақиқий юлдуз керак.

1. Кристиан Эриксен

Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири бир неча йилдан буён “Тоттенхэм”да фаолият юритиб келмоқда. Мавсум сўнгида Эриксен “шпорлар” сафидан кетишини маълум қилди: “Менимча, янгилик қилиш, янги нарсаларни синаб кўриш вақти келди”.

Даниялик 2013 йилдан буён Лондонда юқори даражадаги стабил ўйин намойиш этиб келмоқда. У креатив, ишончли ва стандартларда жуда фойдали ўйинчилардан бири. Унинг ўртача кўрсаткичи –  2,5 ҳал қилувчи тўп ошириш ёки зарба. “Барса” Эриксен билан янада кучайиши турган гап. Аммо аввалроқ даниялик Мадриддан уй қидираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Ҳар ҳолда футболчи "Барселона" машғулотларига Мадриддан қатнамаса керак!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг